Get Mystery Box with random crypto!

TentakMinds

Telegram kanalining logotibi tentakminds — TentakMinds T
Telegram kanalining logotibi tentakminds — TentakMinds
Kanal manzili: @tentakminds
Toifalar: Bloglar , Faktlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 24.95K
Kanalning ta’rifi

Бир тентакнинг пойинтар-сойинтар гаплари.
Мурожаатлар: @Tentakmail_bot
(Шахсий саволларга жавоб берилмайди)

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2023-01-08 17:07:38
Киберфирибгарликнинг янгичаси чиқибди. Жуда ақлли тактика қўллабди лекин фирибгарлар.

Бир ёшнинг аккаунтига сиз юқоридаги каби огоҳлантириш келганмиш. Сир эмас, интернет фойдаланувчиларининг катта қисми интим характердаги сайтларга бир бор бўлса ҳам киради. Бу гормонал қизиқиш. Фирибгарлар эса, бундан соққа қилиш учун пайт пойлашади. Лекин бунинг тузоқ эканини сезиш қийин эмас.

Биринчидан, жарима Агробанк мижози бўлган жисмоний шахс картасига тўланмайди.
Иккинчидан, Ўзбекистонда онлайн жарималар домени su эмас uz бўлади.
Учинчидан, жарима тўлаш учун ҳеч қачон 24 соат талаб қўйилмайди ва контактларга хабар юбориш орқали таҳдид қилинмайди.
Тўртинчидан, жарима тўлаш талаби одатда иш кунларида, қўшимча равишда почта орқали ҳам келади.

Шундай экан, аввало шубҳали сайтларга кирманг. Қизиқиш устун келиб кирганингизда жарима келса, юқоридаги жиҳатларга эътибор беринг. Шарманда бўламан, деб қўрқманг ва ички ишларга мурожаат қилинг.

Бахтиёржон эса ИИБ дан таклифнома кутсинлар.
@tentakminds
6.5K views14:07
Ochish/sharhlash
2022-12-24 06:04:48 Мессининг ватанида 46 млн аҳоли ва 16 та вазирлик бор экан. 68 млн аҳолиси бор Мбаппе юртида ҳам 16 та вазирлик бор экан. Буларда вазирликлар пеналти тепиб олишса бўлар экан.

Ўзбекистонда 36 млн аҳоли бор, кеча ярим кечаси аниқ бўлдики, энди бизда 21-та вазирлик бор экан.

Ҳа, бу Аргентина, Франция деганлари ҳали бизга етволаман дегунча анча қовун пишиғи бор.

Ўзбекистон тенгдур Ўзбекистонга.

@tentakminds
20.6K views03:04
Ochish/sharhlash
2022-12-23 10:41:03 Расул Кушербаев депутатликдан кетмоқда, бор умид ҳам пучга чиқди.

@tentakminds
21.3K views07:41
Ochish/sharhlash
2022-12-23 09:42:05 Бюджет лойиҳаси бир соатга қолмай қабул қилинди, ҳеч ким эътироз билдирмади, эътироз билдирадиганларни эса яқинлаштиришмади.

Лекин янги йилни нишонлаш керакми ёки йўқми деган савол атрофидаги баҳсларга старт берилди ва у қизигандан қизимоқда. Аргентина ва Франция ўйини иккинчи планга чиқиб қолди, бюджет эса умуман хаёлимизга ҳам кириб чиқмайди.

Боримиз шу-да!

@tentakminds
22.2K views06:42
Ochish/sharhlash
2022-12-22 19:13:51 Қозоқ билан шартнома имзоланди, бензин арзон бўлади деган эртакларга ишонманг, Ўзбекистонда ҳали ҳеч бир нарса бир қиммат бўлиб олса, пастга тушмаган.

Ҳатто яқин кунларда бензин арзон бўлди деган гаплар ҳам чалажон, вилоятларда ўша қиммат бензин ҳам тортилиб қолди, қўлда бензиннинг нархи 9200 сўмдан ошди.

@tentakminds
6.5K views16:13
Ochish/sharhlash
2022-12-22 07:51:31 Ҳа, коррупция бўлмаса,
Мбаппени ер тишлатиб юборадиган ўзбек йигитлари ҳам чиқади.

@tentakminds
17.7K viewsedited  04:51
Ochish/sharhlash
2022-12-20 16:59:25
#tahrirsiz #murojaat #insonqadri

Фарғона вилоят туманларидан биридан оддий фуқаро томонидан мурожаат, илтимос рахбариятга етказинглар 80 бензин нархини ўз холатига, эски холатга 6800 майли 7000 сўм қайтаринглар 5700 дан бензин йўқ заправкаларда, тинчгина уша сифатсиз бензинимизни (даже қачондир 3 дунё мамлакати хисобланадиган Афғонистон "отказ" қилган уша 80 бензинни) ха майли 7000 дан қуйиб юраверайлик илтимос бизга яхшилик қилишмасин энди бензинни 9200 дан қуйяпмиз, гап бор мен яшайдиган махаллада шапағини оламан деб кўр қилди дейишади.

@tentakminds
7.9K views13:59
Ochish/sharhlash
2022-12-20 08:36:02 Хуллас еб тўймаган ялаб ҳам тўймайди деганларидек борган сари бозорни эгаллаб келаётган электромобиллар ҳам монополия бўладиган, бориб-бориб уларга ҳам турнақатор навбатлар ва ойлаб кутишлар бўладиган кўринади.

Ҳа, енглар, еб битиринглар, каттангдан тортиб кичикларингача ҳаммасини еб тугатиб битиринглар. Биласизми, бу нега шундай бўлади, чунки "катталар" қанчалик кўп ўтиришни хоҳласа, шунчалик кўп ўғриларга шароит яратиб бериши керак. Бошқача иложи йўқ.

@tentakminds
17.9K views05:36
Ochish/sharhlash
2022-12-19 15:46:40 Бюджет лойиҳасини муҳокама қилишга ҳали вақт бор эди, бемалол чой-пойларни ичиб, оёқни узатиб 31-декабрда бошласанглар ҳам бўлар эди.

Бизнинг депутатлар жуда бир шошқалоқ чиқди-да.

@tentakminds
12.9K views12:46
Ochish/sharhlash
2022-12-19 06:19:03 ​14-20 ëшлилар ўқиши керак бўлган беш китоб!

Бази китобларни ўқиб туриб, атрофингдаги ҳамма яқининг ўқишини чин кўнгилдан хоҳлайсан. Улар инсоннинг дунёқарашига кенг таъсир қилишига ишонасан. Бугун сизга ёшлар ўқиши керак деб билган, жиянларимни ўқишга ундайдиган китоблар рўйхатини тақдим этаман.

1. Дэниел Киз: Элжернонга аталган гуллар.
Инсонийлик ва туйғулар ҳақида кўпчилик йиғлаб ўқийдиган асар. Китоб АҚШда мактаб дарслигига киритилган.
Харид қилиш: asaxiy.uz/u/639833e984f93


2. Уолтер Айзексон: Стив Жобс
Қандай қилиб етим бола оддий гараждан бошлаб дунёнинг энг катта бренди Apple ни асос солганлиги ҳақида. Ҳаёт паст ва баландликлардан иборат эканлиги, инсон мукаммал эмаслиги, ҳар бир муваффақият орқасида улкан меҳнат ва ҳаракатлар турганлигини кўрсатувчи китоб. Ёшларни катта мақсад қўйишга, меҳнатга, масъулиятга, тиришқоқликка ундайди.
Харид қилиш: asaxiy.uz/u/6398350859e96


3. Браян Трейси: Самарадорликнинг 21 йўли.
Интернет ҳаётимизга кириб келган сари вақт тақсимоти жиддий муаммога айланяпти. Биз катталар у ёқда турсин, ҳатто ёшлар ҳам вақт етмаслигидан нолишади. Бу китоб иш ёки ўқиш кунини қандай қилиб самарали ташкиллаштириш, вақтни тўғри тақсимлаш бўйича ажойиб қўлланма.
Харид қилиш: asaxiy.uz/u/6398353fa909b

4. Жон Г. Миллер: Савол ортидаги савол.
Масъулият ҳисси миллий муаммо даражасига етай деб қолди. Ушбу китоб инсонда масъулият ҳиссини, тўғри қадриятларни шакллантириш учун ажойиб қўлланма.
Харид қилиш: asaxiy.uz/u/6398356e19bf3


5. Жюль Верн: Капитан Грант болалари
Инсонда мантиқ, ижодкорлик, креатив, кашфиётчилик ривожланиши учун фантастик китоблар аҳамияти катта. Жюль Верн бўлса бу борада адабиётда энг муҳим ўринлардан бирига эга.
Харид қилиш: asaxiy.uz/u/639835ebf0259


Китоб энг яхши совға. Жиянлар ва фарзандлар китоб ўқишига сабабчи бўлинг.
Сиз учун бешта китобни чегирма нархда ягона тўплам қилдирдим. Уни устига тўпламни етказиб бериш ҳам бепул!

Бешта китобни ягона тўпламда харид қилиш: asaxiy.uz/u/63986d72ec8fc
14.5K views03:19
Ochish/sharhlash