Get Mystery Box with random crypto!

TentakMinds

Telegram kanalining logotibi tentakminds — TentakMinds T
Telegram kanalining logotibi tentakminds — TentakMinds
Kanal manzili: @tentakminds
Toifalar: Bloglar , Faktlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 24.95K
Kanalning ta’rifi

Бир тентакнинг пойинтар-сойинтар гаплари.
Мурожаатлар: @Tentakmail_bot
(Шахсий саволларга жавоб берилмайди)

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 11

2022-09-29 14:10:30
Ақл ухла, дунёни бошқа биров қутқаради.

@tentakminds
16.9K views11:10
Ochish/sharhlash
2022-09-29 13:23:01
Пахталар чаман чаман.

АҚШ ўзбек оқ олтинини мажбурий меҳнат билан етиштириладиган маҳсулотлар рўйхатидан чиқарибди.

Бу пахтамизни АҚШ бозорларига чиқишига яхши имконият деб баҳоланяпти.

Сизлар эса дам олиш кунлари пахтага мажбуран чиқаришяпти, деб дод соласизлар. Мана, мажбурий эмас экан-у.

Э, қўйинглар-э!

@tentakminds
18.3K views10:23
Ochish/sharhlash
2022-09-29 12:33:07 Мен бу фикрга унчалик ҳам қўшилмайман, чунки мен учун элитарлар бу соққани босиб, давлатни пулини талон-тарож қиладиган ўзини оппоққина қилиб кўрсатадиган ғаламислар. Ўқитувчиларни уларнинг қаторига қўшиш тўғри эмас деб ўйлайман.

@tentakminds
18.9K viewsedited  09:33
Ochish/sharhlash
2022-09-29 10:53:52 Мен биламан, мен ишонаман!

Мен биламан, обуначиларим орасида ўта зиёли одамлар бор. Мен ишонаман, кузатувчиларим орасида илм, маърифат учун курашга киришганлар бор.

Шу сабаб, 1-октябр - Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан челленж эълон қилмоқчиман.

Ҳар биримизнинг телеграмимизда синфдошлар гуруҳи бор, менимча. Менда ҳам бор. Шу гуруҳга таклиф билан чиқмоқчиман. Байрам арафасида ўқиган мактабимиз кутубхонасига китоблар совға қилиш ҳақида.

@asaxiybooks лойиҳасининг 999 минг сўмга 50 та китоб акцияси мени шунга илҳомлантирди. Унданам қувонарлиси, бу акциядан тушган маблағ яна бир бестселлер асар ўзбек китобхонига тақдим этишга ишлатилар экан.

Муаммолар тугамайди, эмас. Тугайди. Муаммолар ҳақида гапиришдан ҳам тўхтаймиз... қачонки китоб ўқишдан тўхтамасак.

@tentakminds

Мактабим учун 50 китобни шу ердан буюртма қиламан

https://asaxiy.uz/product/super-chegirma-ellikta-mashhur-kitob-999-000-som
20.6K views07:53
Ochish/sharhlash
2022-09-29 08:14:57
Селекторлаштирганликларингиздандир-да.

Кечадан бери бир савол каллани ичини пайҳон қилиб ташлади. Ўзи нега бизнинг амалдорлар бир думалаб жиззаки, сўконғич, псих бўлиб қоларкан-а?

Давлат ишида ишлайдиган танишларим кўп. Амалдорлари ҳам бор.

Кечки 9-10 даям бирор жойга кел десак, ишдаман, дейди. Ўшандаям телефонини кўтарса. Телеграмдан ёзса селектордаман, дейди.

Кўплари ойлаб боласини кўрмайди. Улар ухлаётганда келади, уйғонмасидан чиқиб кетади. "Ану ишлар" ҳам ўлда жўлда. Кейин нима бўлади? Мияга уради.

Ҳатто биттаси шундай деганди. Ҳаётимиз мажлисдан мажлисгача бўлиб қолди.

Хуллас, дам олмаган одам, шахсий ҳаёти йўқ одам асабий, жиззаки бўлади. Томи кетиб қолади. Битта гап кам, иккита гап кўп бўлади.

Менимча, давлат хизматчиларининг иш графигини ҳам белгилаб қўйиш, дам олишига ҳам шароит яратиш ҳақида ўйлаш керак. Бўлмаса, ухлаб ётган сенаторлар, эснаётган вазирлар, осилиб қолган ҳокимларни кўришда давом этамиз.

Раҳбар ишхонада ўтирганидан кейин ўйига кетишга духи етмайдиган ходимларга ҳам шу ҳолат таъсир қилади.

Амалдорларга ҳар замонда дам бериш керак. Ўмарганларининг ҳузур-ҳаловатиниям кўришсин ахир. Шулар "автопилот"ни ёқиб юргани билан ривожланишни ёрвораётганимиз йўқ.

(Комментни ўчираман. Гуноҳларим кўпайиб кетса ёқарман кейинроқ...)

@tentakminds
9.9K viewsedited  05:14
Ochish/sharhlash
2022-09-28 10:13:46
@tentakminds
17.0K views07:13
Ochish/sharhlash
2022-09-28 09:34:18 Бизни кутар биз кутган кунлар!

Раҳбар этикасига зид ҳаракатлари учун ҳокимлар ишдан олинганини кўриш насиб этди. Шу пайтгача бундайлар "узр" билан қутуларди.

Энди пора олгани учун, уруғ-аймоқчилик учун, таниш-билишлик учун, халқ мулкини ўмарганлик учун, давлатни талон тарож қилгани учун деган важлар билан намойишкорона жазо берилишини ҳам кўриш насиб этсин.

Қани омин, тентаклар!

@tentakminds
17.2K views06:34
Ochish/sharhlash
2022-09-28 07:17:43
Қонун халақит қилади.

Тўғри ўқидингиз. Қонун одамларга ёрдам беради, лекин амалдорга халақит қилади. Жамиятда қонун устуворлиги ҳақида кўўўп яхши гаплар айтилган. Мен эса қонун ишламаслигининг "фойда"ларини санамоқчиман.

1. Агар жамиятда қонун ишласа одамлар ундан кўпроқ хабардор бўлади ва ҳуқуқини талаб қилади. Бундай халқни бошқариш қийин.

2. Қонун ишласа амалдорнинг гапи кўп жойда ўтмай қолади. Амалдор учун бу фожеа.

3. Қонун қанча ожиз бўлса уни айланиб ўтиш йўллари кўпаяди.

4. Қонун ишламаган жойда одамлар иш битириш учун амалдорнинг олдига боришга мажбур бўлади. Бу эса коррупция шаклидаги "кирим"га шароит яратади.

Энди қонун устувор бўлишидан кимлар манфаатдор эмаслигини ўзингиз тахмин қилиб кўринг.

@tentakminds
20.2K viewsedited  04:17
Ochish/sharhlash
2022-09-28 05:49:22
Ўзига хос, ўзига мос.

Бизда раҳбар борки, хамма менга қуллуқ қилиши керак, менинг айтганим бўлади, халқ менга хизмат қилиши керак, деб ўйлайди. Тилда бошқача, лекин юракни тубида шунақа.

Биров фикр билдирса гап қайтарма дейди, таклиф айтса "ақллилик"да айблайди. Йўриғига юрмаса етти пуштига етадиган қилиб сўкиб ҳам ташлайверади.

Шунақа тўралардан бир нечтаси кеча ишдан олинибди. Лекин бунақа вазиятларда "кўрсатилган" манзарадан хулоса қилиш эмас, ҳолатни яхшилаб текшириш, каттанинг буйруғи эмас, қонун асосида чора кўриш керак. Шундай бўлган деб умид қиламиз.

Танганинг иккинчи томони ҳам бор. Ходимлар раҳбар илтимос ёки мулозамат қилса буни муттаҳамлик, латтачайнарлик деб қабул қилади. Бу шаклда берилган топшириқни пайсалга солади. 2-3 марта сўралганидан кейин ҳам бажармагач, битта яхши газ олади ва бажаради. (Раис ва деҳқон хақидаги латифани ҳамма эшитгандир)

Хуллас, ўзимиз қанақасига лойиқ бўлсак шундай бошқариламиз. Бутун қадр-қимматимизни бир тийин қилиб ташласа ҳам раҳбарнинг кўзига тик қаролмасак демак ўзимиз шунга лойиқмиз.

Собиқ тузумдаги репрессиялар, қама-қамалар шу куйга солди бизни. У даврдан кўп асорат қолди. "Ўйнашмагин арбоб билан, арбоб урар ҳар боб билан" деган бемаъни нақл қолди.

@tentakminds
21.1K viewsedited  02:49
Ochish/sharhlash
2022-09-27 09:33:15 Қизиқ ишлар бўляпти.

Эсимни танибманки, 1- октябр - устозлар кунига яқин "пул йиғиш" бошланади. Бунга шунчалик ўрганиб қолган эканмиз ки, байрам яқинлашса чўнтакни ковлаш рефлексга айланиб кетибди.

Боя телеграмимга ўғлим ўқийдиган мактабдан хабар келди. Уларда устозлар кунига ота-оналардан пул йиғилмас экан! Шокка тушиб ўзимни чимчилаб кўрдим. Йўқ, тушмас.

Яна тентак каллам шумлик қилиб қўлим қичиб кетти. Тўғри-да, бутун бошли давлат ўқитувчига ваъда қилган 1000$ ойликни беролмаганидан кейин, биз қаердан берамиз?

Лекин, бир неча кун аввал қилган ниятимни амалга оширдим. Байрамга атаб ўзим ўқиган мактаб кутубхонасига 50 та китоб жўнатдим. Пулдан кўра фойдали да, тўғрими?

Сизнинг болангиз ўқийдиган мактабда қанчадан йиғиляпти? Комментга ёзинг. Аниқ манзили ва суммасини ёзинг. Окалар кузатишади ва чора кўришади.

@tentakminds
13.1K viewsedited  06:33
Ochish/sharhlash