Get Mystery Box with random crypto!

Энди тушундим. Бола деразадан тушиб кетиши, боғчадан чиқиб ка | TentakMinds

Энди тушундим.

Бола деразадан тушиб кетиши, боғчадан чиқиб каналда оқиб кетиши, уйқу соатида соғлиги ёмонлашуви сабабини энди тушунгандайман. Тарбиячи ходимлар "муҳимроқ" ишларга мажбурланганидан кейин нима кутиш керак?

Чилонзордаги 561- боғчадаги бу ҳолат бошқа боғчаларда йўқ деб ўйлайсизми? Пойтахтнинг марказида шундай бўлса, чекка жойларда нима аҳвол экан-а?

Билишимча, ҳар бир мактабгача таълим муассасасида бунақа ишларни бажарадиган ходим бўлиши керак. Агар шундай бўлса ё унинг маоши кам, ё қоғозда бор-у, маош бошқа ёққа кетади.

Ҳозир масъуллар ўпкасини қўлтиқлаб шу боғчага чопади. Боғча маъмуриятини ишдан қолдиради. Эски тузум асорати бу. Ўша ерда ВАҚТИНЧА нимадир ўзгарар. Лекин тизим ўзгармайди. Тизимни ўзгартириш керак. Тозалаш керак.

(Суратлар кеча олинган)

@tentakminds