Get Mystery Box with random crypto!

#murojaat #tahrirsiz Шахсимизни сир тутинг илтимос. Чортоқ ту | TentakMinds

#murojaat #tahrirsiz

Шахсимизни сир тутинг илтимос.
Чортоқ туман Туғруқхона бўлими ходимларимиз.

Хозирда касалларимиз 90 дан ортиқ . Она бола хисобланса , 180 та дегани ўрта хисобда. Кундузи 3 та акушер гинеколог ишлайди. Тунги сменада эса 2 та . Буни кўряпсизларми? Агарда кечаси туғруқ ё оператция бўлса хамма ўша касал билан банд бўлса , бирон касал оғирлашса қаровсиз қолади. Энг катта муаммоларимиздан жойни кўряпсизларми? Бу СанПин нормаларига умуман зид шароитлардир. Т.Мўминов рахбаримизга неча марта айтилди. Қуруқ мажлисбозликдан нарига ўтилмаяпти. Бу холда бош врач чора кўрмаганидан сўнг албатта халқ тиббиётдан норози бўладида. Бош бошлайди , оёқ қадам ташлайди деб. Т.Мўминов келдию вазиятимиз баттар оғирлашди. Мана қай холга келиб қолдик. СЕС берган бир касал учун ажратилган кв метрга қаранг нечта одам ётибди. Илтимос , ССВ вазирлиги холатни тўғрилаш ва Т.Мўминовдек очкўз рахбар эмас , ситқидилдан она-болага жон куйдирадиган инсон бўлсин.

@tentakminds