Get Mystery Box with random crypto!

TentakMinds

Telegram kanalining logotibi tentakminds — TentakMinds T
Telegram kanalining logotibi tentakminds — TentakMinds
Kanal manzili: @tentakminds
Toifalar: Bloglar , Faktlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 24.95K
Kanalning ta’rifi

Бир тентакнинг пойинтар-сойинтар гаплари.
Мурожаатлар: @Tentakmail_bot
(Шахсий саволларга жавоб берилмайди)

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 73

2021-12-13 15:42:03 ​​Мен таслим бўлдим.

Агар шулар шу сертификатни олган бўлса, бошқаларга дунёнинг энг ҳалол корхонаси деган сертификатни бериш шарт деб ўйлайман.

@tentakminds
26.2K views12:42
Ochish/sharhlash
2021-12-13 11:16:54 ​​Расмий хабар.

Ҳурматли юртдошлар, азиз дўстлар, 2021-йил ўз ниҳоясига етиб бораётганлиги ва 2022-йил кириб келишига тобора саноқли кунлар қолаётганлиги сабабли “Янги йил” байрамини нишонлаш керакми ёки керак эмасми, байрамни нишонлаганлар жаннатга тушмайди улар дўзах оловида ёниб кул бўлиши ҳақида кераксиз, умуман фойдасиз баҳс-мунозараларни бошлашни расман очиқ деб эълон қиламан.

Қани, қани, ўзларидан бўлсин.

@tentakminds
31.9K views08:16
Ochish/sharhlash
2021-12-12 18:50:41 ​​Қўйлиқ, қўйлиқжон, қўйлиққизғалдоқ.

Қўйлиқдаги воқеалар ривожи борган сари кескинлашмоқда, йўлни тўсганларни қамаб қўйишган. Лекин мана бу видеода кўришингиз мумкин, халқ бутунлай норози ва бунга асосли сабаблар келтирилган.

Ростан ҳам Қўйлиқ азалдан кам таъминланган, ногирон, боқувчисини йўқотган оилалар учун ўзига хос пул топиш жойи бўлиб келган. Қўйлиқда нечта аравакаш, нечта овқат пишириб сотувчилар бор, ахир уларнинг тақдирини ким ўйлайди.

Пул қилиш ўз йўлига, лекин бунча халқни норози қилиб давлат нимага эришмоқчи, адолатнинг қайси қоидасига тўғри келади.

Ўзи шундай катта бозорни бузиш нега керак бўлиб қолди? Ҳозир замон ривожланиб кетган, кўприк қуриш керак бўлса, ҳатто бозорнинг устидан қуриб юбориш ҳам мумкин.

@tentakminds
32.6K views15:50
Ochish/sharhlash
2021-12-12 13:39:39 ​​Султон Сулаймоннинг ер тепиб турган видеосини тарқатган матбуот котиби Хумоюн Мирзо ўз аризасига кўра ишдан бўшатилибди.

Бўлди энди, тарқаламиз. Биз билгандик, биз кутгандик.

@tentakminds
32.7K views10:39
Ochish/sharhlash
2021-12-12 11:56:02
Баъзан холислик бўлиши учун масалага ичкаридан туриб баҳо бериш керак, деб таъна қилишади менга.

Мана бу суратда масалага ичкаридан ёндошилган, анаққиса. Натижа кутилганидекми?

(Ташқаридан ўқиганда ижарага берилади, деган бирикма бўлиши керак, адашмасам)

@tentakminds
32.4K views08:56
Ochish/sharhlash
2021-12-12 10:33:06 ​​Тасодиф.

Танишинг, бу одам Қуронбоев Муҳиддин Қўчқорович Шовот туман ҳокими ўринбосари.

У президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қуронбоев Қаҳрамон Қўчқоровичга ҳеч қандай алоқаси йўқ одам.

Булар ҳамма тугамас экан, ҳамма жой непотизм босиб кетган экан деб ўйламанг, бу шунчаки тасодиф.
Ота-оналари яхши тарбия беришган, яхши ўқитишган, шунинг учун ака-укалар шунақа лавозимларни эгаллаб келишмоқда.

Яхши гумонда бўлайлик, биродарлар. Ҳаётда тасодифлар кўп бўлади.

@tentakminds
32.2K views07:33
Ochish/sharhlash
2021-12-12 07:06:54
Буууу - Янгибозор туман ҳокими.

Унинг исми Қурбанов Ўктамбой Қўчқарович.

Уууу бундан олдин Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари бўлиб ишлаган.

Уууу фермерларни ҳар хил кўракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилади, грузлар қўйиб ташлайди.

Уууу бажарилмаган ишларни бажарилди деб ҳисобот беради.

Уууу ҳозирда ер олиш ёки ер бериш ҳоким ихтиёрида бўлмаса ҳам ўзи одамларга ер бераётган эмиш.

Ундан ҳамма қўрқади, чунки унинг укаси Қаҳрамон Қуронбоев Қўчқарович Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари. Ҳа, фамилиялар сал ўзгаргани билан ота исми ва юзлардаги ўхшашлик сотиб қўяди.

@tentakminds
35.8K viewsedited  04:06
Ochish/sharhlash
2021-12-11 21:12:04 ​​Унга чора кўрилди.

Айтишларича мана бу видео бўйича тезкор тадбир ўтказилибди ва барча ҳолатлар ўрганиб чиқилиб видеони юклаган ҳокимият ходимидан тушунтириш хати олиниб интизомий жазо тайинланибди.

Тугади.

@tentakminds
31.7K views18:12
Ochish/sharhlash
2021-12-11 17:44:23
33.1K views14:44
Ochish/sharhlash
2021-12-11 17:21:41 “Қўрқма”.

“Қўрқма” романинг муаллифи Жавлон Жовлиев Қамашидаги мактаблар аҳволи ҳақида ёзмоқда.

Бу мактабнинг аҳволи кўриб одам ачиниб кетади, Бойбўри деган қишлоқнинг болалари 2,5-3 километр унқир-чунқир йўллардан юриб мактабга боришар экан.

Қишлоққа мактаб қуриш ишлари 1989-йилда бошланган экан, лекин мустақиллик кириб келиб шу билан қолиб кетган экан.

Бунга жавобан туман матбуот хизмати ҳам бўш келмабди, ҳой, у Жавлон бекор айтибди, мана болалар тош ётқизилган йўлдан юришмоқда, лой йўлдан эмас деб жавоб беришибди.

Мана бу сўзларни ёзиш учун қанчалик одам меҳрибон бўлиши керак?

Болалар мактабга тош тўкилган йўлдан боради. Фермер хўжалиги ерлари атрофидаги сувли ерларда уй-жой қуриб олган оилаларнинг фарзандлари мактабга қатнаши учун ҳам йўл мавжуд. Шундай бўлишига қарамасдан масофани камайтириш учун болажонлар фермер хўжалиги ер майдонларидан ҳам кесиб ўтади.”

Бу билан шукур қилинглар фермер хўжалиги еридан юргани учун солиқ олмаяпмиз дейишмоқчими?

Шунча йиллардан бери битта мактаб қуриб беролмаган ҳокимлар миллиардлаб пулни байрам нишонлашга сарфлашади, кетига янги мошина олишади.

@tentakminds
32.3K views14:21
Ochish/sharhlash