Get Mystery Box with random crypto!

TentakMinds

Telegram kanalining logotibi tentakminds — TentakMinds T
Telegram kanalining logotibi tentakminds — TentakMinds
Kanal manzili: @tentakminds
Toifalar: Bloglar , Faktlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 24.95K
Kanalning ta’rifi

Бир тентакнинг пойинтар-сойинтар гаплари.
Мурожаатлар: @Tentakmail_bot
(Шахсий саволларга жавоб берилмайди)

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 71

2021-12-17 08:00:31 ​​Унинг мўйлови бор, гўзалина, гўзалина.

“Пиво аёл ва эркак организмининг гормонал ҳолатига кучли таъсир кўрсатади. Кўпикли ичимлик иштаҳани очгани сабабли истеъмол қилинадиган озиқ-овқат миқдори ошиб боради. Натижада семизлик юзага келади.

Пиво таркибидаги ачитқилар моддалар алмашувига салбий таъсир кўрсатиши натижасида мускуллар кучсизланади. Ичимлик таркибидаги ксантогумол эркаклик гормони – тестостерон ишлаб чиқаришни пасайтириб, уни аёллик гормони бўлмиш эстерогенга алмаштиради.

Шуниси қизиқки аёлларга таъсир аксинча бўлиб, уларда тестостерон миқдори ошади, лаб устида мўйлар ўсиб “пиво мўйлаби” пайдо бўлади, пуштсизлик юзага келиши мумкин”

Бу гапларни Президентликка номзод бўлган Мақсуда Ворисова айтмоқда, мени тошбўрон қилиб юрманглар, пивохўр қизлар.

@tentakminds
29.2K views05:00
Ochish/sharhlash
2021-12-16 14:25:12 ​​Нега буларга минбар берилди?

Биласизми, охирги пайтларда мана шунақа домла, имомларга минбар тегиб қолди, улар меҳробда туриб олиб кимни хоҳласа, эшшак, кимни хоҳласа, ит деб ҳақорат қилишга ўтиб кетди.

Буларни ўзи ким олиб чиқди? Нега булар бунақа бўлиб қолди? деган саволлар охирги пайтлар мени кўп ўйлантиришни бошлади. Айнан мана шундай нарсалар миллатни миллат сифатида бирлашмаслигига, бу мусулмон, бу бошқа дин, бу атеист деб ажратишга олиб келади. Бундай халқни бошқариш осон, бундай халқни талаш осон, бундай халқни қул қилиб ишлатиш осон.

Аслида бу воқеа бўлганми ёки бу домланинг бадиий тўқимасими билмайман, лекин нима бўлганда ҳам домла одам ўқитувчини эшшак деб ҳақорат қиладиган миллатдан бирор нарсани кутишнинг ўзи аҳмоқлик.

Ҳа, майли, бошланглар! Орада чой-пой ичиб, попкорн ҳам еб туринглар.

@tentakminds
28.4K views11:25
Ochish/sharhlash
2021-12-16 12:39:49 Энди билдим, ейиш керак.

Ғафур Ғулом паркини бузганлар иши қайта кўриб чиқилиши мумкин. Эсингизда бўлса, Ғафур Ғулом парки чет эллик дейилган, асли “ўзувузани” қоракўз инвестор Шерзод Ҳалимовга 49 йилга ижарага берилган эди.

Энди шу иш қайта кўриб чиқилиши мумкин экан, бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Сенат раиси Танзила Норбоевага таклиф киритди.

@tentakminds
24.2K views09:39
Ochish/sharhlash
2021-12-16 12:16:51 Салом сенга, цензура!

Бугун.уз нашри томонидан эълон қилинган Қўйлиқ ҳақидаги мана бу видео-репортаж ижтимоий тармоқлар ўчирилди.

Тез орада видеонинг тўлиқ шаклини каналимга жойлайман.

@tentakminds
24.4K views09:16
Ochish/sharhlash
2021-12-16 11:16:43 ​​Бузғунчи-ислоҳотчи.

Атрофга назар ташлаяпсизми? Атрофда ҳамма жойни бузиш керак, янгиланиш керак, ундай қилиш керак, бундай қилишимиз керак деган шиорлар кўпайиб кетди. Биз ҳеч бир ишни бузмасдан қилолмадик. Ташкент сити қурамиз дедик, Ҳилтон қуриш учун архитектура намунаси бўлган Киночилар уйини бузиб ташладик.

Бизда ҳеч нарса қурбонсиз бўлмаяпти, айниқса ўша Янги Ўзбекистон деб жар солинаётган сўнгги беш йилликда. Ҳозир ҳам Парпиевнинг боласи бозор қургани учун тайёр ишлаб турган Қўйлиқ бозори кўприк баҳона бузиб ташланмоқда.

Қайси жойга қарама бузилиш қайта қурилиш, ахир буларнинг барчаси иқтисодий зарар-ку, ҳа, мана шу халққа зарар, ҳа, айнан сиз билан менинг чўнтагимга зарар.

Қандай дейсизми? Мана қаранг Қўйлиқ Тошкентни арзон мева-чева билан таъминлаб турган бозор ҳисобланади, деҳқон етиштирган молини ўйлаб ўтирмай тўғри Қўйлиққа олиб келади. Жой, патта арзон, шунинг ҳисобига уйимизга кириб келадиган мевалар ҳам жуда қиммат эмас дунё билан солиштирганда.

Энди Food City деган бало келди, уларга олдиндан депозитга пул қўйиш керак, жой ноқулай, шаҳардан 7-8 километр юриш керак, арава йўқ, скутер, уни бир ишлатиш 50 000 сўм, патта пули қиммат, биринчи уч ой текин эмиш, кейин бирдан оёқдаги бармоқларни ҳам тиқиб юборишса керак.

Булар харажатларнинг ҳаммаси деҳқон олиб келаётган маҳсулот устига ўтиради, натижада сиз билан биз чўнтагимиздан Парпиевнинг боласига тўлаймиз.

——

Шунинг учун ўзини ислоҳотчиман деган шахсга бирдан ишониб кетаверманг.

Генри Форд “Менинг ҳаётим” китобида шундай ёзган эди:Ўзини ислоҳотчи атайдиган шахс аслида ҳаммасини барбод қилишни истайди. У ёқасидаги тугмача ўз тешигига сиғмаётгани учунгина бутун кўйлакни бурда-бурда қилиб ташлаётган кимсага қиёс. Тугма ўтадиган тешикчани сал кенгайтириш унинг хаёлига келмайди.”

Айтганча китобни мана бу линк орқали харид қилишингиз мумкин.

Мана шунақа гаплар.

@tentakminds
26.7K viewsedited  08:16
Ochish/sharhlash
2021-12-16 09:23:02
Food City очилиш маросимидан лавҳалар.

Қўйлиқ барибир бузилса керак.

@tentakminds
26.7K views06:23
Ochish/sharhlash
2021-12-15 19:30:13 Мана шундай қўнғироқлар бўлса, билингки, улар фирибгарлар. Асло уларга ишонманг, ҳеч қандай код ҳам бериб юрманг.

Банк ва молия соҳасидаги фирибгарликлардан хабардор бўлиб бориш учун @finclubuz каналини кузатиб боринг.

@tentakminds
18.7K viewsedited  16:30
Ochish/sharhlash
2021-12-15 14:38:27 ​​Қўйлиқ бузиладими ёки бузилмайдими?

Кеча Қўйлиқ бозорининг директор ўринбосари чиқиб бузилмайди деган эди, бугун Бектемир туман ҳоким Тапил Махамадзияев Қўйлиқ апил-тапил эмас, секин-асталик билан бузилади дейди.

Барака топгур, бир аниқ қарорга келиб олинглар, бузиладими ёки бузилмайдими?

Қўйлиқ Food Cityга кўчса, яхшигина ишсизлик юзага келади, аравакашларнинг ўзи сал кам 300 киши, бозорда овқат сотадиганлар, кунлик тирикчилик кўрадиганларга жуда қийин бўлади.

Биз бир бозорни ишлаши учун нега ишлаб турган иккинчи бозорни бузишимиз керак? Нега биз Парпиевга тегишли корхонани бойитишимиз керак? Биз шунга мажбурмизми?

Наҳот бузмасдан ҳал қилишнинг иложи йўқ, наҳот бир ташкилот бой бўлиши учун оддий халқ қурбон бўлиши керак.

@tentakminds
26.3K views11:38
Ochish/sharhlash
2021-12-15 13:48:11 ​​Ҳаммаси оддий.

Биз фарзандларимизда максимал даражада нега? деган саволни шакллантиришимиз керак. Ҳиндлар инглизларнинг методикасидан фойдаланиб болага ёшлигидан “нега?” деган саволни шакллантиришар экан.

Масалан, бола “нега атиргул қизил?” деган саволга имкон борича максимал жавоб топиб беришга ҳаракат қилиш керак экан. Масалан, эътибор берганмисиз бизнинг болаларда кўпроқ “бу нима?” деган саволлар кўп учрайди.

Инсонда қанчалик “нега?” савол бонг урса, у шунчалик ўз устида ишлашига мажбур бўлар экан, чунки мия айнан нега деган саволда кўпроқ озуқа талаб қилар экан ва у “critical thinking” қобилиятини ошириб юбораверар экан.

Бу ким? У нима? саволларига жавоб бериб катта бўлган болалар эса асосан ўша саволларга жавобни олиши билан мияни ишлатишдан тўхтатар экан, яъни “бу нима?” “бу атиргул”, ҳа, демак бу атиргул, чунки катталар шундай дейишди, нега бу айнан атиргул, нима учун у айнан атиргул деб номлаган деган саволлар қизиқтирмас экан.

Фақат фактлар билан ишлаш боланинг креатив фикрлашини ҳам сўндириб қўяр экан. Масалан, Канада мактабларида “Светофорнинг нечта ранги бор?” деб эмас, “нега светофор уч хил рангда, сен бўлганингда уларни қайси рангларга буяр эдинг ва нега?” деган саволга жавоб топиш креатив фикрлашни оширишда муҳим кўрсаткич ҳисобланар экан.

Хуллас негааааааа деган саволни ўзимизда ҳам, болаларимизда ҳам кучайтиришимиз керак.

@tentakminds
30.3K views10:48
Ochish/sharhlash
2021-12-15 11:50:18 ​​Мен маҳбус 786 чи

Мен маҳбус 786 чи…
Университет дарчасидан маъюс боқаман.
Эзар қизлар соғинчи дилни ёқаман,
Эслайман додамнинг дил вайроналарин
Қизғанишар дунёни нечун?
Кўзимдан шашқатор ёшлар қуйилар,
Энди армон бўлди тоғлар ҳам менга,
Балки менга шундай туюлар,
Лекин энди катта бўлиб қолдим-ку,
Минг чираниб талаба бўлволдим-ку,
Ҳали ҳам мендан ёш бола ясаб
Қизғанишар дунёни мендан нечун,
Ўйлайвериб кетиб бўлди-ку асаб.

P.S. Ҳожатга боришни сўраш қолиб кетибди, уни ҳам ёзиб қўйинглар. Менга жуда қизиқ, бир савол кечалари билан уйқу бермайди, бошқа қилишга ишларинг йўқми?

@tentakminds
28.5K views08:50
Ochish/sharhlash