Get Mystery Box with random crypto!

TentakMinds

Telegram kanalining logotibi tentakminds — TentakMinds T
Telegram kanalining logotibi tentakminds — TentakMinds
Kanal manzili: @tentakminds
Toifalar: Bloglar , Faktlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 24.95K
Kanalning ta’rifi

Бир тентакнинг пойинтар-сойинтар гаплари.
Мурожаатлар: @Tentakmail_bot
(Шахсий саволларга жавоб берилмайди)

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 72

2021-12-15 08:35:53 ​​Ёлғонлар мамлакати.

Биласизми, ёлғон урчиган давлатда рост сўзлаш жиноят ҳисобланади, иложи борича ёлғон гапиришни болаларга эрта ёшдан сингдириш одат тусига кириши лозим.

Масалан, мана бу тўртинчи синфлар учун “Ўқиш” китобини биринчи мавзу учинчи бетида биз қисқа фурсатда ривожланган давлатлар қаторига кирганлигимиз ҳақида болажонларга эртак айтилмоқда.

Лекин мен биз қачон ривожланган давлатлар қаторига кирганлигимизни эслолмай гарангман. Сиз эсласангиз, ёдимга солиб юборинг, бу савол менга тинчлик бермаяпти, кечалари уйқум йўқ, шу саволни мендан тўртинчи синф ўқувчиси сўраб қолса, нима дейман?

@tentakminds
30.2K views05:35
Ochish/sharhlash
2021-12-15 08:00:36 ​​Буюк келажак қачон келажак?

Бу илмли авлод саводини чиқара олмай гаранг бўлиб юрибди, яна бир-икки марта алифбони ўзгартирсак, буюк келажак яна икки юз йилга қочиб кетади шекилли.

Саводи коридорда гуллаганлар учун эслатма: илмли сўзида “л” ҳарфидан кейин “и” ҳарфи йўқ. Катта қилиб баннерга пул сарфлаб ёпиштирган қориназаврларга эса фарқи йўқ. ХС деб ёзиб ташлайверади. Халқ ҳам сизга ХС деб қўйди.

P.S. ХС худога солдим, Ғайрат дегани.

@tentakminds
29.6K views05:00
Ochish/sharhlash
2021-12-14 15:48:21
Ҳалиги, нимайди, ҳа, депутатлар, кнопка босиш учун Олий Мажлисда юрибсизларми? Ҳалиги нарсадан қолган бир нарса бўлманглар. Бюджет халқ пули.

@tentakminds
24.3K views12:48
Ochish/sharhlash
2021-12-14 13:16:32
Эрдоғанни отам дейдиганлар.

Эрдоғанни Султон Абдулҳамид билан тенглаштириб, уни ислом ҳимоячиси, Абдулҳамидни замонавий кўриниши, у бўлмаганда ислом қай аҳволда қолар эди деб дод-вой қиладиганлар бор.

Аслида Эрдоған бир диктатор, у учун қанчалик кўп тахтда қолса, шунчалик яхши, аҳолисининг асосий қисми мусулмон бўлган давлат учун эса динни рўкач қилиб популистик чиқишлар қилишдан осони йўқ.

Аслида мана бу видеода кўриб турган ҳолат шу кунларда Туркияда содир бўлмоқда, одамлар нонга шунча навбат кутиб турибди.

P.S. Туркия, Эрдоған, дин ҳақида гап очилди, бир-бирингни гўштингни еб ташла, юқоридаги постда ўз бюджетингни ҳақидаги гапларга эътибор ҳам қилма.

@tentakminds
26.5K views10:16
Ochish/sharhlash
2021-12-14 12:41:21 ​​Кнопкачилар, бормисиз, омонмисиз?

2021 йилги Давлат бюджетига киритилаётган навбатдаги ўзгартишлар:

Давлат бюджети харажатлари 2,2 трлн сўмга оширилмоқда, жумладан:

Эсингиздами президент сайловлари арафасида президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга сафарида Мўйноқ аҳолисига 5 миллион сўмдан ёрдам пули тарқатилган эди.

Бугун 2021 -йилги Давлат бюджетига киритилаётган ўзгаришларда мана бу жумла акс этган.

Мўйноқ туманида 5 нафаргача аъзо бўлган ҳар бир оилага 5 млн сўмдан бир марталик ёрдам учун ва Қорақалпоғистонда ижтимоий-иқтисодий муаммолари бўлган 21 та маҳалла учун — 67 млрд сўм;

Бизнинг парламент кнопка босиб ўтирадиганлардан ташкил топган, ҳой, нега бу харажатлар ўтган йил бошида қилинмади, нега буни бюджет тўлаши керак деган саволларни биров бериб кўрмаган бўлса керак. Берган бўлса ҳам ичида ўзига-ўзи бериб кўрдимикан?

@tentakminds
26.1K views09:41
Ochish/sharhlash
2021-12-14 09:25:31 ​​Ҳаммасига айбдор Эрдоған.

Иқтисод битта одамнинг тажанглигига қараб қолганда инасиникага кириб кетади. Туркияда доллар соат сайин ўсиб бормоқда, ўтган икки соатдаги аҳвол.

Туркияда ишлаётган ўзбекларга ҳам қийин бўлди, улар ўз ойлик маошларини лирада олишади, Туркиядаги юртдошларимиз айтиши бўйича ойликлар ўзгармаган, иш ўша-ўша, лекин долларга чаққанда анча камайиб кетган.

Бу ҳол Ўзбекистонга ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмайди, доллар яна ўсишда давом этмоқда. Янада қимматроғини кутинг.

@tentakminds
27.8K views06:25
Ochish/sharhlash
2021-12-14 08:08:03 ​​Ажойиб математика.

Суҳбатдошнинг ҳарактерини, унинг - ва + билиш ҳаммага қизиқ, умуман олганда иш берувчи бизнесменларга ундан ҳам қизиқ, чунки аниқ кимни ишга олаётганлиги, уни ўзи ишга олиш керакми, ярайдими деган саволлар бизнесмен окахонларни қийнайди.

Мана бу мақолада одамнинг характерини унинг туғилган санасига қараб ҳисоблаб билиб олишни зўр усули кўрсатилибди.

Эрталабдан миямга математика бўлди.

@tentakminds
28.0K views05:08
Ochish/sharhlash
2021-12-13 20:52:29 “Ёлғиз, биргаликда”.

Ҳозир кўчада ажойиб ёмғир ёғмоқда, машинада ўтириб йўлга қараб термулиб хаёл сургингиз келса, мана шу мусиқа ҳаётингизни сарҳисоб қилиб олиш учун жуда мос тушади.

У қалбингизнинг тубигача кириб боради, ўзгача руҳ бериб сизни узоқларга олиб кетади.

Тунингиз хайрли бўлсин.

@tentakminds
12.9K viewsedited  17:52
Ochish/sharhlash
2021-12-13 20:35:15 ​​Таппи, таппижон, таппиқизғалдоқ.

Таппи экологик тоза маҳсулот ҳисобланиб асосан қорамол гунгидан қилинади, унинг ўзига хос хусусияти совуқ қиш кунларида фақатгина уйни иситиш учун эмас, балки ўткир ҳидли, кийимда қолиб кунлар давомида кетмайдиган атир вазифасини ҳам бажаради.

У асосан газ ҳаддан ташқари кўп ишлаб чиқариладиган, газ исидан безор бўлиб кетган туман аҳолиси томонидан кенг қўлланилади. У асосан ёз ойларида тайёрланиб деворларда чиройли манзара ҳосил қилиш учун ёпиштириб қўйилади.

Товуқ гунги билан аралаштирилган қорамол гунглари ёпишқоқроқ бўлади ва деворда қуриши ҳам тезлашади. Қишлоқ аёлларининг тирноқларини безаш учун таппининг рангидан фойдаланишади. Инсон қадри баланд бўлган ўлкаларда таппи асосий иситиш воситаси ҳисобланади.

Унинг яна бир хусусияти шуки, таппи ишлаб чиқарувчиларга солиқ жорий қилинмаган, бу эса газдан зериккан аҳоли учун бундай бизнесга киришларида асосий мотиватор вазифасини бажаради.

@tentakminds
16.1K views17:35
Ochish/sharhlash
2021-12-13 16:24:55 ​​Орадан миллион йил ўтди.

Дунё одамлари аллақачон Марсда яшаяпти, ҳамманинг ўз шахсий ракетаси бор, ерга фақат дам олиш кунлари дачага боргандек келиб кетишади. Инсон ақли чегарасиз информацияларни сақлаб қолиш ва уларни филтрлаш имкониятига эга бўлди. Бунга махсус мияга ўрнатиладиган нано чиплар ва юқори технологиялар ёрдамида эришилди.

Инсонлар ҳужайраларнинг узоқ вақт тирик ҳолда сақлаш ва 200 йил умр кўриш технологиясини ишлаб чиқди.

Ўзбекистонлик дастурчилар эса жуда ҳам мураккаб дастур ишлаб чиқишди, у видеодаги соқолли одамларнинг соқолини монтаж жараёнида қириб ташлаш имконини беради. Энди ўзбекистонликлар “блур”дан фойдаланмайди.

Бу ҳам муҳтарам президентимизнинг ёшларга, уларнинг келажагига бефарқ эмасликлари яна бир бор амалда исботлайди, зеро ёшлар бизнинг келажагимиз. Ўзбекистон келажаги ёшлар қўлида.

@tentakminds
27.9K views13:24
Ochish/sharhlash