Get Mystery Box with random crypto!

TentakMinds

Telegram kanalining logotibi tentakminds — TentakMinds T
Telegram kanalining logotibi tentakminds — TentakMinds
Kanal manzili: @tentakminds
Toifalar: Bloglar , Faktlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 24.95K
Kanalning ta’rifi

Бир тентакнинг пойинтар-сойинтар гаплари.
Мурожаатлар: @Tentakmail_bot
(Шахсий саволларга жавоб берилмайди)

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 70

2021-12-18 12:19:15 ​​Байраминг билан, м…!

Бугун юртимиз аҳолиси учун ажойиб кун, айниқса қишлоқ аҳолиси бу кунни ўзгача нишонлайди, улар учун бугун байрам, деярли ҳар бир оилада бу байрамни рус ўлкаларида нишонлайдиган одам топилади.

Бугун “Халқаро мигрантлар куни”, байраминг билан, мигрант! Байрам барчага муборак бўлсин, чунки шу мигрантлар жўнатадиган пулга билвосита ёки бевосита боғлиқмиз, ишонаверинг.

@tentakminds
26.2K views09:19
Ochish/sharhlash
2021-12-18 10:34:29 ​​Тасодифлар мени қийнайди.

Қизиқ маълумот 2020 йил 1 апрелда, айни пандемия бошланган пайтда Вазирлар Маҳкамаси томонидан
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ЗАМОНАВИЙ КАРТОШКАЧИЛИК КЛАСТЕРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА 193-сонли қарор қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Картошка етиштирувчилар уюшмаси, Тошкент вилояти ҳокимлиги ва «Agrover» МЧЖнинг Тошкент вилояти ҳудудида «Bo’stonliq kartoshkachilik markazi» МЧЖ, «Solanuz» МЧЖ, «Agrover-urug’chilik» МЧЖ, «Vernatural» МЧЖ ва «Sof tabiat agro» МЧЖ негизида истеъмолга йўналтирилган картошка ишлаб чиқариш ва чуқур қайта ишлаш бўйича агросаноат кластерини (кейинги ўринларда Агрокластер деб аталади) ташкил этиш керак.

Энди бу Агрокластерга 1400 гектар ер 50 йилга, лекин 30 йилдан кам бўлмаган вақтга шундоққина ижарага берилади.

Бундан ташқари давлатнинг ўзи буларнинг маҳсулотига тайёр харидор топиб бермоқда, яъни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга сарфланаётган давлат харажатларининг самарадорлигини ошириш мақсадида бюджет маблағлари олувчилар учун (мактаб ва мактабгача таълим муассасалари бундан мустасно) тасдиқланган овқатланиш меъёрларида назарда тутилган озиқ-овқат маҳсулотларига ўриндош сифатида қуруқ картошка пюресини киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

——-

Энди келинг бу корхоналарнинг таъсисчилари билан танишайлик.

МЧЖ “Vernatural” - 66.70 фоиз Иноятов Шариф Рустамович (собиқ МХХ раиси Рустам Иноятовнинг ўғли), 33.30 фоиз Турсунов Ойбек Батирович (президентнинг тунғич куёви)

МЧЖ «Bo’stonliq kartoshkachilik markazi» таъсисчиларидан бири “Agrover” МЧЖ “Solanuz”нинг 100 фоиз таъсисчиси, «Agrover-urug’chilik»нинг 97,5 фоиз таъсисчисиси ҳисобланади.

Энди энг қизиғи буларнинг барчаси “Agrover” МЧЖ таъсисчиси Тахиров Дилшод Насиржановичга тегишли, худди шу исмдаги одам «Sof tabiat agro» МЧЖнинг ҳам таъсисчиси, ҳам раҳбари ҳисобланади.

Тасодифни қара, Карл. Қойилмисан?

@tentakminds
28.3K views07:34
Ochish/sharhlash
2021-12-18 08:58:06
Бу ишга кимларга ёқмаётганлигини энди тушунгандирсиз?

Ҳа, бу ҳали ҳеч нарса эмас, лекин бу элнинг оғзига элак тутиб бўлмайди, бу халқ барибир ҳаммасини билиб қолаверади.

@tentakminds
29.3K views05:58
Ochish/sharhlash
2021-12-18 08:06:43 ​​Масалан мана бу линк орқали ўтсангиз, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев таъсисчилигидаги компаниялар рўйхати келиб чиқади.

Кейин J-United Group деб ёзсангиз, ушбу корхона таъсисчилигидаги корхоналарнинг узун рўйхати шаклланади.

Зўр сайт-а? Энди шу сайтни яратган дастурчи йигит устидан маъмурий иш очилган.

@tentakminds
29.3K views05:06
Ochish/sharhlash
2021-12-18 07:54:44 ​​Бир нарса қилиш керак.

- Ҳамма бизни миллиардлаб пул ювадиган компанияларимиз, уларнинг бир-бирига боғлиқлиги ҳақидаги маълумотларни билиб қоляпти. Нимадир қилиш керак.

- Улар бу маълумотларни қаердан оляпти?

- orginfo.uz сайтидан.

- orginfo.uz қаердан оляпти?

- stat.uz очиқ маълумотларидан олиб маълумотларни қулай ва корхоналарнинг маълумотларини эгаларининг бошқа корхоналарга алоқадорлиги билан чиқариб беряпти.

- Ҳа, унда, нимадир қилиш керак. Яхшиси ўша orginfon.uz сайтининг яратувчиси устидан милицияга ариза берамиз.

- Каллангга қойилим, зўр.

@tentakminds
27.4K views04:54
Ochish/sharhlash
2021-12-17 19:23:19
Орадан 10 йил ўтди. Абитуриент тарих фанидан имтиҳонда тест ишламоқда.

Савол: 2022-йилга қандай ном берилган?
Anonymous Quiz
21%
«Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги ўзаро алмашинувлар йили»
2%
«Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги ўзаро борди-келди йили»
5%
«Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги ўзаро бор товоғим, кел товоғим йили»
3%
«Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги ўзаро олди-берди йили»
68%
Галактикани тўхтатинглар, мен тушиб қоламан йили.
9.0K voters20.8K views16:23
Ochish/sharhlash
2021-12-17 18:48:05 ​​Арқадағ, Арқадағжон, Арқадағқизғалдоқ.

Туркманистонда қора автомобиллар ўзи мумкин эмас, энди автомобилларнинг орқа кўрсатувчи ойналаридаги қора қисмларни ҳам оққа буяб чиқиш талаб қилинмоқда.

Бундан ташқари энди тўйларда Арқадағнинг мусиқасига рақсга тушиш мажбурий қилиб қўйилди.

Шахсга сиғинишнинг охири шундай бўлади, бу ҳам худди наркотикка ўхшайди, шахсга қанча сиғинилса, у ўзини шунчалик юксакликка кўтариб бораверади, уни мадҳ этишларининг хумори тутиб кетаверади.

Арқадаға шукран.

@tentakminds
22.7K viewsedited  15:48
Ochish/sharhlash
2021-12-17 11:10:13 Айтишларича кеча Давлат божхона қўмитаси раиси А.Мавлонов буйруғи билан Тошкент аэропорт божхона пости бошлиғи Абдуллаев Раҳим эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

У бу лавозимда жуда узоқ муддат ўтирган эди. Унга қўшилиб ўринбосарлари Сулаймонходжаев ва Агзамходжаевлар ҳам озод этилган.

Олдинги раис буларни қимирлата олмаган эди, агар шу иш ростан бўлган бўлса, демак божхона яхши сигнал беришни бошлади.

@tentakminds
31.9K views08:10
Ochish/sharhlash
2021-12-17 10:53:48 ​​Маддоҳлик Янги Ўзбекистон бўсағасида.

Мен шу расмни чизган ёшларни биламан, улар ёзда резин этик кийиб юришади. Мободо ариққа тушсам, нам ўтмасин дейди, болапақирлар.

Камера ортида тош ва этиклар шай ҳолда турган бўлса керак-а?

P.S. Зоир Мирзаев оламдан ўтиб қолмадими мободо? Тагига аҳил бўлинглар деган ёзувни ёпиштириб ҳам қўймабсизларда, маддоҳжонлар!

@tentakminds
28.9K viewsedited  07:53
Ochish/sharhlash
2021-12-17 09:10:41 ​​Кун тартиби.

Хўш, ҳурматли муҳтарамлар, бугун халқимиз ҳаётини яхшилашга олиб келадиган қандай муаммоларни ҳал қилишимиз керак? Қани, бир кун тартиби билан танишиб чиқайлик.

1. Носвойни легаллаштириш.

2. Пиво ичадиган аёлларнинг туклари.

3. Эркакларнинг соқоли ва унга туташ ҳудудлардаги туклар.

4. Сериаллардаги соқолли эркакларга қарши уруш очиш, уларнинг соқолларини блур қилиш.

5. Рўмол ўраган аёлларни бижир-бижир қилиш, ёшлар онгига ёмон таъсир ўтказмаслиги учун.

6. Янги сўзини янада кўпроқ ишлатиш, унинг сийқасини чиқариб юбориш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

7. Беш йил олдин сўзини олти йил олдин сўзига алмаштириш ва олти йил олдинги ишларни биз қилмагандек қоралаш.

Оҳҳооо, бунча ишларни қилиш учун бизга янада қаттиқ шижоат, мотивация керак, шунинг учун Қўйлиқ бозорини бузиш керак.

@tentakminds
31.1K viewsedited  06:10
Ochish/sharhlash