Get Mystery Box with random crypto!

“Қўрқма”. “Қўрқма” романинг муаллифи Жавлон Жовлиев Қамашида | TentakMinds

“Қўрқма”.

“Қўрқма” романинг муаллифи Жавлон Жовлиев Қамашидаги мактаблар аҳволи ҳақида ёзмоқда.

Бу мактабнинг аҳволи кўриб одам ачиниб кетади, Бойбўри деган қишлоқнинг болалари 2,5-3 километр унқир-чунқир йўллардан юриб мактабга боришар экан.

Қишлоққа мактаб қуриш ишлари 1989-йилда бошланган экан, лекин мустақиллик кириб келиб шу билан қолиб кетган экан.

Бунга жавобан туман матбуот хизмати ҳам бўш келмабди, ҳой, у Жавлон бекор айтибди, мана болалар тош ётқизилган йўлдан юришмоқда, лой йўлдан эмас деб жавоб беришибди.

Мана бу сўзларни ёзиш учун қанчалик одам меҳрибон бўлиши керак?

Болалар мактабга тош тўкилган йўлдан боради. Фермер хўжалиги ерлари атрофидаги сувли ерларда уй-жой қуриб олган оилаларнинг фарзандлари мактабга қатнаши учун ҳам йўл мавжуд. Шундай бўлишига қарамасдан масофани камайтириш учун болажонлар фермер хўжалиги ер майдонларидан ҳам кесиб ўтади.”

Бу билан шукур қилинглар фермер хўжалиги еридан юргани учун солиқ олмаяпмиз дейишмоқчими?

Шунча йиллардан бери битта мактаб қуриб беролмаган ҳокимлар миллиардлаб пулни байрам нишонлашга сарфлашади, кетига янги мошина олишади.

@tentakminds