Get Mystery Box with random crypto!

​​Қўйлиқ, қўйлиқжон, қўйлиққизғалдоқ. Қўйлиқдаги воқеалар ри | TentakMinds

​​Қўйлиқ, қўйлиқжон, қўйлиққизғалдоқ.

Қўйлиқдаги воқеалар ривожи борган сари кескинлашмоқда, йўлни тўсганларни қамаб қўйишган. Лекин мана бу видеода кўришингиз мумкин, халқ бутунлай норози ва бунга асосли сабаблар келтирилган.

Ростан ҳам Қўйлиқ азалдан кам таъминланган, ногирон, боқувчисини йўқотган оилалар учун ўзига хос пул топиш жойи бўлиб келган. Қўйлиқда нечта аравакаш, нечта овқат пишириб сотувчилар бор, ахир уларнинг тақдирини ким ўйлайди.

Пул қилиш ўз йўлига, лекин бунча халқни норози қилиб давлат нимага эришмоқчи, адолатнинг қайси қоидасига тўғри келади.

Ўзи шундай катта бозорни бузиш нега керак бўлиб қолди? Ҳозир замон ривожланиб кетган, кўприк қуриш керак бўлса, ҳатто бозорнинг устидан қуриб юбориш ҳам мумкин.

@tentakminds