Get Mystery Box with random crypto!

TentakMinds

Telegram kanalining logotibi tentakminds — TentakMinds T
Telegram kanalining logotibi tentakminds — TentakMinds
Kanal manzili: @tentakminds
Toifalar: Bloglar , Faktlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 24.95K
Kanalning ta’rifi

Бир тентакнинг пойинтар-сойинтар гаплари.
Мурожаатлар: @Tentakmail_bot
(Шахсий саволларга жавоб берилмайди)

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 68

2021-12-22 15:43:08
Америка ва биз.

Ислом Каримовнинг невараси Марям Тилляеванинг блогер эри Америка ва Россиядаги аҳволни солиштириб интервьтю берибди.

Биласизми, у ҳақ, ўтган ҳафта ўзимда ҳам худди шунақа аҳвол рўй берди, буерда бирор полициячига пул таклиф қилсанг, икки хил реакция кутиш мумкин.

1. У сени пора таклиф қилганинг учун қамоққа олади.

2. У сени қаердан келганлигингни тушуниб жуда қаттиқ хафа бўлади, ўзини камситилгандек ҳис қилади.

Оддий нарсаларда фарқ катта, лекин буерда ҳам полиция ноҳақ томонлари бор, лекин ким бўлишидан қатъий назар буни ҳал қиладиган мустақил суд тизими бор.

@tentakminds
24.0K views12:43
Ochish/sharhlash
2021-12-22 10:05:00 Қувада яна ўқитувчилар пули.

Вазирлик томонидан берилган бир миллион ўқитувчилар учун ортиқча даҳмаза бўлди шекилли.

Бу ХТБ шу миллионни олмагунча қўйишмайди. Қува туманидаги инглиз тили ўқитувчиларидан ҳам ХТБ ходими Бахтиёрга пулни олиб келиб бериши кераклигини ёзишмоқда.

Ўзи шу ХТБ нега керак деган савол мени ҳамон қийнайди.

@tentakminds
27.3K views07:05
Ochish/sharhlash
2021-12-22 08:00:17 Пул топиш хоҳиши қанчалик кучли бўлса, шунчалик уни топиш қийинлашиб бораверади. Фақатгина жамият фойдасини кўзлаб тўғри мақсадлар сари одимласангиз, ўз ишингиздан завқ олсангиз, пул ўзи оқиб келаверади.

Завқ бағишламайдиган ишлар билан шуғулланишга ҳаёт жуда қисқалик қилади, қайсидир ишда ўзингиз завқ олмаяпсизми, демак сиз ҳаётни бекорга совурмоқдасиз.

Генри Форд.

@tentakminds
30.9K views05:00
Ochish/sharhlash
2021-12-21 16:54:39 ​​Муаммо, муамможон, муаммоқизғалдоқ.

Охирги пайтлар ботим фақат муаммога тўлиб кетди, илтимос, байрам яқин, бир байрам билан табриклаб, яхши хабарлардан ҳам гаплашайлик.

Ўзларинг муаммоларни ўқиб расмий хабар чиқариб қўярсизлар. Ҳа, айтганча маълумот берган одамни сота олмайман, сорри. Виждон қурғур йўл қўймайди.

@tentakminds
20.9K views13:54
Ochish/sharhlash
2021-12-21 15:54:36
Мен ўзбекистонликман.

Тошкент ёшлар форумининг иккинчи кунида Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев иштирокчилар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Учрашув доирасида у йиғилганлар эътиборини АҚШда муваффақиятга эришган ўзбекистонликлар ҳақидаги таъсирли ҳикояларни ўз ичига олган “Ўзбекистонлик” ҳужжатли фильмининг трейлерини тақдимотига қаратди.

Ёш режиссёрлар Мухлиса Азизова ва Жаҳонгир Аҳмедов томонидан суратга олинган ушбу фильмнинг премьераси 2022 йилда бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

Мен рости бунақа даражадаги кайфиятни ёшларда анчадан бери кўрмаган эдим, лекин бир нарса ҳар доим ватан соғинчи қийнаганда мана шу трейлердаги ва бошқа юртдошларимга, тенгдошларимга мендан ҳам қийин бўлганини англайман ва янада қаттиқроқ шижоат билан ҳаракат қиламан.

Биз ростан ҳам кўприкмиз, имкон борича мустаҳкам кўприк бўлайлик.

@tentakminds
23.3K viewsedited  12:54
Ochish/sharhlash
2021-12-21 15:11:21 Ҳурматли ўқитувчилар, мана бу расмий баёнотни яхшилаб ўқиб олинглар. Ўз ҳаққингизни ўзингиз талаб қилмасангиз, ҳеч ким сизни ҳимоя қила олмайди.

#Баёнот

Хорижий тил ўқитувчилари замонавий адабиётларни харид қилиш учун ажратилаётган 1 миллион сўм пул маблағини ўзлари истаган адабиётга сарфлайдилар ва у ўқитувчининг шахсий мулки ҳисобланади

Ҳурматли чет тили ўқитувчилари!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 майдаги “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчиларига Давлат бюджетидан замонавий адабиёт, дарслик ва ўқув қўлланмаларини сотиб олиши учун 1 миллион сўмдан маблағлар ажратилиши кўзда тутилган.

Бугунги кунда Қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида Республика бўйлаб чет тили фани ўқитувчиларининг шахсий пластик карталарига ушбу маблағлар тушириб берилмоқда.

Лекин, айрим ҳудудлардан ушбу маблағларни тасарруф қилишда ҳудудий халқ таълими бошқарув органлари томонидан асоссиз талаблар қўйилаётганлиги тўғрисида шикоятлар келиб тушмоқда.

Шу муносабат билан, Халқ таълими вазирлиги қуйидагиларни билдиради:

Биринчидан,
халқ таълими ҳудудий бўлимларига 2021 йилнинг якунига қадар ҳар бир чет тили ўқитувчисининг шахсий пластик картасига 1 миллион сўмдан маблағ тушириб берилиши ҳақида кўрсатма берилган. Шунингдек, Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ҳамда Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 16 ноябрдаги қўшма қарорига кўра, чет тиллари фани ўқитувчилари замонавий адабиётларни ҳар йилнинг 1 августига қадар харид қилиши белгиланган бўлиб, 2021 йилнинг якунига қадар ушбу адабиётларни харид қилиб, савдо чекини тақдим этиш талаби нотўғри эканлигини таъкидлаймиз;

Иккинчидан,
Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги томонидан чет тили фани ўқитувчилар томонидан харид қилинишга тавсия этилаётган замонавий адабиёт, дарслик ва ўқув қўлланмалари шакллантирилган бўлиб, бу рўйхатдан жой олган адабиётларни харид қилиш мажбурий эмас, балки тавсиявий характерга эга. Айрим ҳудудларда ушбу адабиётларни сотиб олиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолатда, бошқа чет тилини ўқитиш ва ўрганишга йўналтирилган адабиётларни харид қилиш имконияти мавжуд. Шунингдек, Халқ таълими вазирлиги томонидан фақатгина адабиётлар рўйхати тавсия қилинган бўлиб, у ёки бу ишлаб чиқарувчи ёки сотувчи, китоб дўкони томонидан сотилаётган адабиётларни сотиб олиш бўйича ҳеч қандай кўрсатма берилмаган. Бундай талаб коррупциоген ҳисобланиб, ҳалол рақобатга тўсқинлик қилишини маълум қиламиз.

Учинчидан,
чет тили фани ўқитувчилари томонидан харид қилинаётган замонавий адабиётлар ўқитувчининг шахсий мулки ҳисобланиб, ушбу адабиётларни мактаб кутубхонасига топшириш талаби мутлақо ноқонуний ҳисобланади.

Ҳуқуқингиз поймол қилинишига йўл қўйманг!

Юқорида қайд этилган каби ҳолатларга дуч келсангиз Халқ таълими вазирлигининг 71-202-09-09
Ишонч телефонига мурожаат қилинг.

P.S.
Халқ таълими матбуот хизматига тезкорлик учун ташаккур.

@tentakminds
27.1K views12:11
Ochish/sharhlash
2021-12-21 15:03:42
24.4K views12:03
Ochish/sharhlash
2021-12-21 15:03:19 ​​Марғилон қолди бир миллион.

Халқ таълими вазирлиги инглиз тили ўқитувчиларига китоб олишлари учун бир миллиондан пул ажратишибди. Мен тўғрисини айтсам, бу хабарни эшитганда ўзимни чимчилаб кўрдим, ухламаётган эканман.

Умуман олганда вазирлик бу ишни қилиб жуда тўғри қилди, чунки ўқитувчи ўз ойлигидан ажратиб китоб олиши ҳозирги шароитда сал қийинлашиб қолди, яхши, оригинал муқовали китоблар эса қиммат.

Вазирликка беш баҳо, лекин шу ХТБ мудирлари ва методистлари шу пулга ҳам эга чиқишмоқда. Марғилонда ХТБ методисти Саодат Холмуҳамедовна ҳамма ўқитувчиларга тушган бир миллиондан пулни йиғиб олиб мана бу китобларни олиб берибди.

Бу китоблар копия китоблар, оригинал маҳсулот эмас, уларнинг нархи Чорсуда нари борса, 50 минг сўмдан ошмайди. шу ўқитувчининг пулига осилиш ҳеч тўхтамас экан-да.

@tentakminds
27.9K views12:03
Ochish/sharhlash
2021-12-21 12:08:58 ​Ғарбда анча машхур бўлган Грег Маккеоннин «Эссенциализм: Оддийлик йўли» китоби бир ўзбек ношири томонидан чоп этилди. Бугун китобни қўлга олдим. Сизга китобнинг илк бобидан парча тақдим этаман:

Эссенциалист

Доноликка эришиш учун инсон, энг аввало, ҳаётидаги кераксиз машғулотлардан воз кечиши керак.
Лин Ютан

Графика бўйича дизайнер Эммет ўз ишида шижоат билан ишлайдиган ходим. Унинг битта шиори бор: "Ёрдамингни ҳеч кимдан асло аяма!" Одамлар унинг ёнига бирор юмуш билан ёрдам сўраб келишса, у ўй- лаб ўтирмасдан, "Албатта, бажарамиз"– дея жавоб берарди. Унга инсонлардан миннатдорчилик эшитиш, уларнинг оғирини енгил қилиш жуда ёқарди.

Бахтга қарши, Эммет бир неча ишни ўз бўйнига олганлиги сабабли тезда чарчаб қолаётганди. Ҳамма нарса назоратидан чиқиб кета бошлади. У мижозларнинг кўнглини топиш учун кун давомида тинмай ишлар, аммо унинг ишларида борган сари камчиликлар ва нуқсонлар кўзга ташланарди. Бир қанча вақтдан сўнг унинг қилган ишларига бўлган талаб камайиб кетди.

Ноқулай аҳволдан ўзини сақлаш учун Эммет "йўқ" сўзидан фойдалана бошлади. Дастлаб, унда жасурлик бироз етишмади. Бирин-кетин мижозлардан буюртмалар қабул қилишга келганда у ўзига "Буюртмани ўз вақтида тугатишга улгура оламанми?"– дея савол берарди. Жавоби "йўқ" бўлса, таклифни ўйлаб ҳам ўтирмасдан рад қиларди. Гарчи мижозлар бундан мамнун бўлишмаган бўлса ҳам улар Эмметни адолатлилиги учун ҳурмат қилишарди.

Ҳар бир кичик ғалаба Эмметнинг ғайратига ғайрат қўшди. Шундан кейин у буюртмаларни қуйидаги шарт билан қабул қилишни бошлади:
"Вақтимни ҳамда ўзимда мавжуд бўлган имкониятларимни яхшироқ нарсага сарфлаяпманми?"
Жавоб "ҳа" бўлмаса, бу таклифдан ҳеч иккиланмай воз кечарди. Бундан унинг айрим мижозлари норози бўлишган бўлса-да, кейинчалик улар Эмметнинг кўплаб рад қилишларига ўрганиб қолишди.

Ҳайратланарлиси шундаки, бироз муддат ўтгандан сўнг мижозлар Эмметга илгаргиданда кўпроқ ишонишни бошлашди. У мижозларга шу даражада босиқлик билан муомала қилардики, улар Эмметнинг айтган сўзларига бутунлай ишонч билдира бошладилар. Эмметга доимий мижозлардан буюртма келиб тушгудай бўлса, ишдан унинг кўнгли тўладиган даражада бўлса, у ишни бажонидил қабул қилар ва уни якунламагунча бошқа буюртмаларни қабул қилмасди. Ишлар ўз жойига тушиб кетди. Мижозлар ҳам ундан янада яхши натижалар кута бошлашди.

Юқорида келтирилган Эммет мисолида биз сизга эссенциализмнинг муҳим бир фундаментал кўринишини кўрсатишга ҳаракат қилдик. Яъники, ўз-ўзингизга ҳамма ишга улгура оламан дейишни ва ҳар бир учраган инсоннинг ёрдам сўраб қилган мурожаатига "ҳа" деб жавоб беришни тўхтатиш билан сиз ўзингиз учун муҳим деб санаган нарсаларга қай даражада ҳисса қўшишингиз мумкинлигини исботладик.

Сизчи? Неча марта ўйламасдан "ҳа" деб юборгансиз? Ўзгаларга ёқиш ёки муаммолардан қочиш учун-чи?
Сизга бир неча саволларим бор: Бир вақтнинг ўзида кўп ва шу билан бирга самарасиз ишларни қилганмисиз? Узоқ муддатли, аммо натижасиз машғулотлар- ни-чи?
Агар сизнинг жавобингиз, шубҳасиз, "ҳа" бўлса, демак, сиз учун бу муаммоларга ечим бўладиган ягона йўл мавжуд. У ҳам бўлса, эссенциалист бўлишдир.



Китобни asaxiy.uz орқали харид қилишингиз мумкин: https://asaxiy.uz/product/knigi/psixologiya/greg-makkeon-essencializm-oddiilik-i%D1%9Eli


@allaevuzb
23.9K views09:08
Ochish/sharhlash
2021-12-21 10:09:55 Барака топгурлар, мана бу ерда ростан ҳам тасодиф, шунчаки тасодиф, бу икки одам бир-бирига алоқаси йўқ.

Шунақаси ҳам бўлиши мумкин, ҳа, бўлиши мумкин, булар умуман бир-бирига бегона одамлар, постда ҳам буни шунчаки тасодиф деб айтдим-ку.

@tentakminds
25.3K views07:09
Ochish/sharhlash