Get Mystery Box with random crypto!

TentakMinds

Telegram kanalining logotibi tentakminds — TentakMinds T
Telegram kanalining logotibi tentakminds — TentakMinds
Kanal manzili: @tentakminds
Toifalar: Bloglar , Faktlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 24.95K
Kanalning ta’rifi

Бир тентакнинг пойинтар-сойинтар гаплари.
Мурожаатлар: @Tentakmail_bot
(Шахсий саволларга жавоб берилмайди)

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 13

2022-09-23 07:23:55
Иш битди эшак лойдан ўтди.

Кузатувчиларимдан бири 2 кун аввал йўл-йўлакай "Самарқанд сити"ни кўргани кирган экан. Кўргани шу манзара бўлибди.

Ҳой қора халқ. Бу жойлар сен учунмаслигини қачон тушунасан? Йўл устида дарахт ёки бута панасида "ишни битириб" кетавермайсанми?

Хўжакўрсин иш хўжа кўрсин, деб қилинади. Хўжалар келди, кўрди, оғзи ланг очилди, кетди. Кичикроқ хўжатойлар очкони олди. Бўлди-да.

Сен эса ҳолингга қараб ҳожатхона қидир.

@tentakminds
21.5K views04:23
Ochish/sharhlash
2022-09-23 06:54:45
Тентак танқид тош тешар.

Ўшаттеги ҳаааан гбджжж энди йўқ. Только так ҳаааан ҳаааан ҳаааааааааннннн.

(Шахсан кўрдим. Икки томониям очиқ)

@tentakminds
20.8K viewsedited  03:54
Ochish/sharhlash
2022-09-22 12:03:24
Ҳаааааан гбджжж-5

Миллий боғ ва Новза метро бекатлари орасида ер юзига чиқадиган жойи бор-у. Ўшат.

@tentakminds
25.6K views09:03
Ochish/sharhlash
2022-09-22 08:59:24
Ётиб қолгунча отиб қол.

Ким учундир инқирозли вазият кимнингдир фойдасига ишлайди. Бу азалдан шундай. Бизнеснинг шафқатсиз қонунияти, деса ҳам бўлади буни.

Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятдан фойдаланаётганлар кўп албатта. Кимдир қуролини ўтказиш, кимдир чиптасини пуллаш, кимдир кўчмас мулкини қимматроққа сотиш илинжида.

Лекин, бу ўринда хулоса битта. Урушлар миллионерларни миллиардер қилади. Ўртаҳолни камбағал, камбағални эса қашшоқлаштиради.

Урушни ҳеч нарса деб оқлаб бўлмайди...

@tentakminds
27.8K views05:59
Ochish/sharhlash
2022-09-21 17:57:38
Россия тарих давомида икки марта ҳарбий сафарбарлик эълон қилган.

Биринчи ва иккинчи жаҳон урушларида. Лекин бу урушлар бошиданоқ жаҳон уруши деб номланмаган. Кейинчалик шу ном билан юритилган ва тарихга кирган.

Бу галги- учинчи сафарбарлик ҳам келажакда "3-жаҳон урушидаги" таърифи билан тилга олиниши мумкин. Путин эса уни бошлаган қонхўр сифатида.

@tentakminds
27.4K viewsedited  14:57
Ochish/sharhlash
2022-09-21 14:24:04
* Путин мобилизация эълон қилди. Унга кўра заҳирадаги 300 минг аскар Украинага ҳужумга сафарбар этилади

* Россия аҳолиси бу қарорга қарши митинглар уюштиришга киришган.

* Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўзбек ватандошларини бу митингларда қатнашмасликка чақирган.

* Россиядан оммавий "суриш" бошланди. Кассаларда билет қолмади.

* "Роскомнадзор" мобилизация ҳақида нотўғри маълумот тарқатган нашрларни ёпиш билан таҳдид қилди.

* "Ҳарбий операция"да қатнашган хорижликларга Россия фуқаролиги бериш тўғрисида қонун маъқулланди. (Бизнинг ватандошлар бу қопқонга тушмасликларини хоҳлардим)

* Халқаро сиёсатчилар мобилизация қарорини Путиннинг навбатдаги хатоси, дея баҳоламоқдалар.

@tentakminds
28.7K views11:24
Ochish/sharhlash
2022-09-21 11:51:10 Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги 30-мактаб.

Болалар пахтага чиқмайди. Зато жантоқ чопади.

Мен тентакни кечир Шахзод.

@tentakminds
26.9K views08:51
Ochish/sharhlash
2022-09-21 11:28:09
Цемент заводига талаба, ғишт заводига талаба.

Касаба уюшмаси шундай хайрли ишлар қиларкан, мен тентак нималар деб валдираб ўтирибман.

Футбол мусобақаси тақдирлаш маросимига тиббиёт академияси талабалари бормасдан, нима жисмоний тарбия институти талабалари борсинми?

Шу тадбирлардан бўш пайтида ТТА талабаларига шифокорликни ҳам ўргатиб турсанглар. Ҳар ҳолда инсон саломатлиги футболдан бир неча карра муҳимроқ, дейман-да.

@tentakminds
27.0K viewsedited  08:28
Ochish/sharhlash
2022-09-21 08:43:52
Шўринг қурсин ўқитувчи-4

Фахрий деб ёшини яшаб, ошини ошаб, ишини қойиллатиб, ҳозирда кўк чойни ҳўриллатиб қарилик гаштини сураётган одамга айтилади, адашмасам.

Шу фахрийлар ўзларига кенгаш очиб олишибди энди. Республикадаги айрим (жумладан Ургутдаги) мактабларда фахрийлар кенгаши учун ўқитувчиларнинг ойлигидан 2% олинаётган экан. Аввалроқ 1% га қўл қўйдиришган экан.

Фахрийлар фахримиз, тўғри. Лекин, уларни пенсияси бор шекилли? Агар шу кенгаш ҳам ўқитувчини зулукдай сўришни бошлаган бўлса тамом бўлдик оғайнилар. Ахир, ўқитувчиларнинг ўзига ҳали ойлик етмайди ку.

@tentakminds
26.1K views05:43
Ochish/sharhlash