Get Mystery Box with random crypto!

TentakMinds

Telegram kanalining logotibi tentakminds — TentakMinds T
Telegram kanalining logotibi tentakminds — TentakMinds
Kanal manzili: @tentakminds
Toifalar: Bloglar , Faktlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 20.23K
Kanalning ta’rifi

Бир тентакнинг пойинтар-сойинтар гаплари.
Мурожаатлар: @Tentakmail_bot
(Шахсий саволларга жавоб берилмайди)

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 15

2022-09-05 12:30:15
"НАРХОЗ" алоқада.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати ходимининг айтишича юқоридаги ҳолат эрталаб кузатилган. Ҳозир хаммаси рисоладагидек, ҳамма бахтли саодатли экан.

Қани Нархоооз! Овозила эшитилмаёптииии!

Айтганча, видеога олган талаба ҳам таъқибга олинмас экан. Қўрқма братишка

@tentakminds сен билан.
17.6K viewsedited  09:30
Ochish/sharhlash
2022-09-05 11:18:39
Турар жой учун "кураш"

Манзил: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

Ҳозир жой қидириш ўрнига шу видеони олган талабани қидириш бошланади.

@tentakminds
24.4K viewsedited  08:18
Ochish/sharhlash
2022-09-05 10:00:17 Дарсликлар ижараси бекор бўлгани айтилаяпти. Энди ундан ноқонуний соққа қилиш баттар кўпаяди.

Ваколати етган ҳам, етмаган ҳам популистлик қилиб шу ҳақда гапириб қолди.

Жамоатчилик фикри - қудратли қурол! Лекин, текин китобнинг янгиси чиқмайди. Увадаси чиққунча ишлатилади. Иккинчидан, бизга текиндай кўрсатилган ишнинг тагида катта коррупциялар авж олади. Охир оқибат, ҳар қандай йўл билан унинг ўрни яна оддий халқ ҳисобига тўлдирилади.

Дарсликка ижара тўлашдан қочиб эртага китобнинг ксерокопиясини чиқартириб берамиз боламизга.

Мени айтди, дейсизлар.

@tentakminds
22.4K views07:00
Ochish/sharhlash
2022-09-03 16:34:05
Текин ош томоқ йиртар.

Дарсликлар нархи бўйича хулосаларим:

Хуллас, энди секин секин ҳар нарса учун тўлов борлигига кўникишимиз керакка ўхшайди. Бу билан дарсликлар учун тўловни оқламоқчи эмасман. Таълим коррупция учун энг қулай соҳалардан бири бўлиб қолаверади.

Дарслик арзон ҳам, текин ҳам бўлмайди! Дод-войдан фойда йўқ. Агар шу пулдан ўқитувчининг ойлиги ҳеч бўлмаса 500$ бўлса мен жон деб тўлайман. Энди вазиятдан чиқиш учун бир неча тентакча лайфхак:

- Ошна-оғайни ёки дугоналар билан битта "ўтириш"дан воз кечасиз.
- Тўй қиламан, деб йиғаётган дўллирнинг биттасини майдалайсиз. Тўй ош, қиз базм, "вечер" эмас, битта базм билан ўтса ҳам қабул бўлади. 500 эмас 200 киши билан ўтказинг. Барибир ҳаммани рози қилолмайсиз. Китоб пулига талашгунча фонограмма қилиб 300$ олиб кетадиган артист билан талашинг.
- Дўкондан кешбекли чек сўранг, ўшани йиғсангизам китоб пули чиқади.
... Бунақа ечимларни 100 лаб келтиришим мумкин. Болангизга сарфласангиз қайтади, одамларга эмас.

@tentakminds
11.7K views13:34
Ochish/sharhlash
2022-09-03 10:26:51
Шўринг қурсин ўқитувчи-2

Бор экану, йўқ экан. Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ томонда бир ўқитувчи бўлган экан.

Ўқитувчи ер чопибди;
Ўқитувчи ремонт қилибди;
Ўқитувчи дарахт оқлапти;
Ўқитувчи қоғоз тўлдирипти;
Ўқитувчи калтак ебди;
Ўқитувчи ҳақорат эшитибди;

Оқибатда, аттестациядан ўтолмапти... Шу билан таълим чиққан жойига кирибди.

@tentakminds
18.4K views07:26
Ochish/sharhlash
2022-09-02 19:40:20 Ҳозир мана бунақа муаммолар кўпайиб кетди, жамият бунга жим қараб турмаслиги керак. Водийда ҳам яқинда шундай ҳолатда бир ўқишга кира олмаган абитуриент ўзини осганлиги айтилмоқда.

Биз диплом ололмаслик ёки университетга кира олмасликни фожиа даражасига кўтармаслигимиз керак.

@tentakminds
24.0K views16:40
Ochish/sharhlash
2022-09-02 15:16:17 https://drive.google.com/file/d/1G9tDIvFucx2UrFbizd_VxxOQc1voc7Aw/view

Супер контракт миқдорлари 10% га камайтирилибди.

@tentakminds
24.1K viewsedited  12:16
Ochish/sharhlash
2022-09-02 12:09:24
Қулликни тан олмайдиган, ҳурфикрлик тарафдори бўлганлар ўзлари яшаган жамият томонидан доим ҳам суйилавермаслар.

Жадид боболар ҳаёти бунга мисол. Уларнинг ғами мансаб эмас, миллат эди. Моддият эмас, маърифат эди.

Ундайлар ҳозир ҳам бор. Фақат уларни бир аср кейинги авлод улуғлагай...

(Байрам томошасида энг ёққани шу жойи бўлди.)

@tentakminds
25.4K views09:09
Ochish/sharhlash
2022-09-02 08:48:54
Хўш? Чироқ ўчмаяптими энди?

@tentakminds
6.4K views05:48
Ochish/sharhlash
2022-09-01 08:27:37 #tentakkamurojaat

Сирдарё вилоят ва туман-шахар прокуратура ходимлари мажбурий мехнатга жалб килинмокда, вилоят рахбари таъбири буйича давлат рахбари томонидан белгиланган 4 кунлик дам олиш кунлари факат фукаролар учун экан, ходимларни оиласи йукми, улар ходим булса уларни оила аъзолари фукаро эмасми? Шуни ёритиб беринг, 2 сентябрдан иш куни белгиланган.

@tentakminds изоҳи: Вилоят раҳбари деганда вилоят прокурори назарда тутилмоқда. Бошқа вилоятларда ҳам вазият шунақа дейилмоқда.
19.4K views05:27
Ochish/sharhlash