Get Mystery Box with random crypto!

Шўринг қурсин ўқитувчи-4 Фахрий деб ёшини яшаб, ошини ошаб, и | TentakMinds

Шўринг қурсин ўқитувчи-4

Фахрий деб ёшини яшаб, ошини ошаб, ишини қойиллатиб, ҳозирда кўк чойни ҳўриллатиб қарилик гаштини сураётган одамга айтилади, адашмасам.

Шу фахрийлар ўзларига кенгаш очиб олишибди энди. Республикадаги айрим (жумладан Ургутдаги) мактабларда фахрийлар кенгаши учун ўқитувчиларнинг ойлигидан 2% олинаётган экан. Аввалроқ 1% га қўл қўйдиришган экан.

Фахрийлар фахримиз, тўғри. Лекин, уларни пенсияси бор шекилли? Агар шу кенгаш ҳам ўқитувчини зулукдай сўришни бошлаган бўлса тамом бўлдик оғайнилар. Ахир, ўқитувчиларнинг ўзига ҳали ойлик етмайди ку.

@tentakminds