Get Mystery Box with random crypto!

TentakMinds

Telegram kanalining logotibi tentakminds — TentakMinds T
Telegram kanalining logotibi tentakminds — TentakMinds
Kanal manzili: @tentakminds
Toifalar: Bloglar , Faktlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 20.23K
Kanalning ta’rifi

Бир тентакнинг пойинтар-сойинтар гаплари.
Мурожаатлар: @Tentakmail_bot
(Шахсий саволларга жавоб берилмайди)

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 14

2022-09-21 06:16:21
Кимлигимизни билмоқчи бўлсанг комментларга боқ

Аввалига изоҳлар очиқ эди. Тоғ қолиб боғ муҳокама бўлди. Ҳақорату, маданиятсизлик авж олди. Кейин коммент ёпилди.

Озроқ вақт ўтди. Энди ўзгариш бўлгандир, деб илтимосларга кўра коммент очилди.

Яна мавзу қолиб, шариат, сиёсат, тентакнинг кимлиги муҳокамаси давом этди. Мени ўзимданам "яхшироқ" биладиганлар бор экан. Сизларга қойилим!

Мен комментларни ўқишга вақтим йўқ. Шогирдлар энг муҳимларини ташлаб беришади. Уларга рекламачи ва оғзи шалоқларни блоклашни айтдим.

Ким маданиятли баҳсга, ҳақиқатга дўст, ёлғон ва тарбиясизликка душман бўлса қолсин. Қолганларга ўша кўприкни тагидаги гап.

@tentakminds
25.9K views03:16
Ochish/sharhlash
2022-09-20 15:31:19 Ташкилот - "невидимка"

Ҳар бир давлат ташкилотида мавжуд, ходимнинг 1% иш ҳақи ўтиб турадиган касаба уюшмаси ҳақида кўпчиликда савол бор экан.

Мендаям бор. Сиз ўз корхонангизда касаба уюшмасининг ҳимояси ва қўлловини сезасизми?

"Профсоюз" деган штат эгаси бирор иш қиладими?

Даромадингиздан маълум қисми шу уюшмага кетишига розимисиз?

Бу ташкилот "бадарға қилинганлар" вақтинча паноҳ топадиган жойми ёки бошқачами?

@tentakminds
Изоҳларингизни қолдиринг
29.1K viewsedited  12:31
Ochish/sharhlash
2022-09-20 14:00:52
#tentakkamurojaat

Ассалому алайкум. Касаба уюшмалари Федерациясининг газетаси булган "Ишонч" ва "Доверие" газеталари обунаси учун тизимдаги барча вилоят, туман ва шахар кенгашларига режа бўлиб берилиб шу режани бажариш талаби қўйилмокда.

Бундан ташқари нима учун СССРдан қолиб кетган эски молиявий тартиб бўйича жами тушумнинг 40%ни Республика олади ва асли пулни эгаси булган ташкилот аъзоларига шунча хам улуш қайтмайди.

Бу тизимни молиявий низомларига ҳам ўзгартириш киритиш орқали ишчи ходимларни ўзларига кўпрок улуш тегадиган тартиб ишлаб чикиш кераклигини бир кўриб чиқишни маъқуллашни талаб қилиб чиқиб берсаларинг улкан савобга қолган бўлар эдинглар.

Ха газетани нархи хам сал кам 1 млнга бориб қолибди. 1 донага обуна нархи.” - дейилмоқда.

@tentakminds
27.8K viewsedited  11:00
Ochish/sharhlash
2022-09-20 10:12:24 Мана бу мулоқотни эшитиб ўйлаб қолдим. Футбол бўйича миллий терма жамоа таркибини тўлиқ божхоначилардан қилсак қандай бўларкин? Бир-бирига зўр ошираркан-да. Гол бўлмади, лекин пас даҳшат!

@tentakminds
26.8K views07:12
Ochish/sharhlash
2022-09-07 18:04:08
Ваш инсайдский фото принят и поставилский на тентакский канала.

@tentakminds
12.5K viewsedited  15:04
Ochish/sharhlash
2022-09-07 12:25:04
Тошкент шаҳар ҳокими бўлганимда шу икки бинога тегишли хоналарга талабаларни жойлаштирардим. Ҳеч бўлмаса турар жой муаммоси ҳал бўлганича. Ҳеч бўлмаса коммунал тўловлари чиқиб турарди.

Дарслик, таълим деб "нажоткор" ролини қойилмақом ижро этганлар, нега бу масалада жим?

Бу ишда пул камлиги учун уларни жалб қилмаяптими? Ахир, талабаларнинг турар жой муаммоси хақида ҳам дарсликдан кам бонг урилмаяпти-ку!

@tentakminds
20.1K views09:25
Ochish/sharhlash
2022-09-07 07:58:28
Пахта мавсуми очиқ!

Пахта териш мавсумини назарда тутяпман. Пахта қўйиш эса мавсум танламайди. Йил давомида ВИП!

Мана бу палатка Сирдарёнинг Сардоба туманида мухтарам теримчилар учун тикилибди. Ҳашамату фасоҳатни қаранг. Оёқларига чанг юқмасин деб шағал йўлаклар, қаерда яшаётгани ва кимлигини ҳис қилиши учун шиорлар. Бай, бай, бай.

Айниқса маънавият хонасини айтмайсизми? Кундуз куни ичидан нуру зиё таралади-я!

Вей, бунақа мафкуравий услублар собиқ шўроларнинг муқаддас руҳини қанчалар шод айлагай.

Айтганча, бу йил ТЕРИЛГАН пахта учун 1500 сўм ҳақ белгиланибди. ҚЎЙИЛАДИГАН пахта эса ҳалиям бебаҳолигича қолаётир.

@tentakminds
22.9K views04:58
Ochish/sharhlash
2022-09-06 10:54:02 Бировни тентакка чиқариш усули ёхуд "олабўжи" ясаш санъати.

Ўқиш давримизда тарихдан имтиҳон бўладиган куни ҳеч ким тайёрланмагани сабабли бир найранг ўйлаб топганмиз. Тарих ўқитувчисининг кириб келадиган йўлида ҳар жойда турган синфдошлар у билан сўрашиб, нега кайфияти йўқлиги, ранги оқаргани, бетоблиги ҳақида хавотир билан савол беради.

Ишонасизми, бу иш берган. Туппа тузук ўқитувчи бизнинг соатгача қолмай, мазам йўқ деб директордан рухсат сўраб кетган. Биз имтиҳондан қутулиб мақсадимизга етганмиз.

Жамоатчилик фикрини шакллантиришда ҳам бундай найранглардан фойдаланилади. Бу ҳатто судларга ҳам таъсир кўрсата оладиган усул. Судлар эса бунга чалғимай адолатга таяниб, мустақил иш юритиши керак.

- Улар жуда катта одамлар, тинчгина берворган маъқул.
- Улар "оила"га яқин. Барибир олиб қўяди.
- Бермасанг текширув ташлаб ўзингни қаматворишади.

Юқоридаги ибораларни эшитмаганлар бўлмаса керак. Айниқса бизнес доираси вакиллари орасида.

Human.uz ушбу ҳолатга эътибор қаратиб кўпларнинг юзини очиб ташлабди.

@tentakminds

Тўлиқ видео:

22.8K views07:54
Ochish/sharhlash
2022-09-06 09:47:45
Ойликни қара Карл!

Ставкани кўриб вошшм ишлам калламай қолди.

Мен тентак бўлмасам тарих ўқитувчиси бўлмай тентаклик қилиб юрармидим.

@tentakminds
29.1K viewsedited  06:47
Ochish/sharhlash
2022-09-05 16:02:27
Кўкрагингни тут!

Бир бало аълочиси, алламбало фидойиси, палон ҳурмати, пистон жонкуяри...

Кўпайиб кетмадими? Аввал ку бунақа нарсаларни давлат таъсис қиларди. Ҳозир МФЙлар ҳам ўзига ўзи чиқариб ўзига ўзи тақиб қўйяпти.

Янги, янги деймиз-у, эскича қарашлардан, ўта примитив ишлардан воз кечолмаймиз. Алтернатив ўйлашга онгимиз етмайди.

Тағин "кўкрак нишони" дейишига олти кетаман буларнинг. Нима бошқа ергаям нишон тақиладими? Қўйиб берса "қорин нишони", "киндик нишони", " ... нишони" ҳам забт этилади шекилли бу кетишда.

Хуллас, оддий одам қолмади. Ҳамманинг кўкрагига қандайдир "нишон" босилди.

@tentakminds
11.2K views13:02
Ochish/sharhlash