2023-04-07 17:15:08
Грант суҳбати қандай ўтади?
Аввалги катта грантларимиздан хулоса қилиб мотивацион хат қандай ёзилиши ҳақида тавсиялар берган эдим. Бу галги СММ про грантидан хулоса сифатида суҳбат жараёнини ёритмоқчиман)
Грантга ўқишга кириш суҳбати ўзи қандай бўлади? Умуман олганда, бу тавсиялар китобий, ёки қандайдир қоидаларга таянган ҳолатда эмас, тажрибага асосланиб берилди.
Ундан аввал ГРАНТ ўзи нима, шуни айтсам Аввало у баъзи бировлар ўйлаганидек «Гранд» эмас) Қолаверса, грант бу келажагингизнинг катта қисмини белгилаб бера оладиган ютуқдир. Унда ютсангиз, сиз учун катта имкониятлар очилади, айниқса Нажот Таълимда! Ҳамда, грантлар одатда каттароқ суммада бўлганлиги учун ҳам жиддий эътибор бериш керак.
Нималарга эътибор бериш керак:
• марказ ва грантни ўрганиб чиқинг! Марказ фаолияти, унинг мақсади ва қадриятларини тўлиқ ўрганинг. Айниқса, грант билан бир бошдан танишиб чиқинг. Сиздан грант ҳақида нималар биласиз деб сўралганида, «билмадим», “таваккал топширдим”, “грант экан омадимни синамоқчиман”, “график дизайн эди шекилли”, каби довдирона жавобларни берманг)
• ўзингизни ҳам яхшироқ ўрганиб чиқинг! Сиз кимсиз ўзи, нималарга қодирсиз?! Ўзингиз ҳақингизда сўралганда «шохлаб» кетаверманг! Аниқ-аниқ гапиринг, Фаррух айтганларидек "гўшт беринг". Кучли томонларингиз ва заиф томонларингизни алоҳида ўрганинг. Айтганча, сизнинг ҳаётингиз ва дарду ҳасратларингиз ҳеч кимга қизиқ эмас, натижани айтинг. Шуниси муҳим;
• сизга савол берилганда саволга жавоб беринг! Ўтлаб кетманг) Саволнинг ўзига жавоб беринг. Узоқдан олиб келманг, чунки суҳбат жараёни бу нарсанинг ўрни эмас;
• мантиқсиз гапларни ишлатманг! Сифатларни ишлатишда эҳтиёт бўлинг. Ҳар бир сўзингизга эътибор беринг. "Контракти қиммат бўлган университетлардан бирида ўқийман. Лекин, SMM Pro курсида ўқишни молиявий шароитим кўтармайди", деманг.. Бу икки гап бир-бирини инкор этади
• ҳеч қачон негатив, салбий маънодан гапни бошламанг!
Гапларингизнинг барчасида ижобият бўлсин. Позитив фикрланг, катта холангиз бузоғининг мазаси бўлмаётган бўлса ҳам)
• биографиянгиздан бериладиган ноқулай саволларга тайёр туринг!
Пул топиш учун нималар қилгансиз? Ота-онангизнинг пулини еб ётибсизми, уялмайсизми?, мазмунида савол берилса довдираманг. Агар ростан ҳам шундай бўлса, уялинг(
• истак ва мақсадларингизни айтаверманг!
Буни ҳамма айтади. Грантни ютишни, яхши ўқишни, имконият берилса, ишончни оқлаш ҳақида ҳамма ҳам гапираверади. Бу осон. Сиз кўрсатинг, исботланг! Истагингиз, қобилиятингизни ҳаётингиз, ёки бирор бир нарсадан мисол келтириб исботланг, кўрсатинг;
• ёлғон гапирманг!
Ёлғон тезда билинади. Чунки сиздан суҳбат олаётган киши ёш бола эмас, сизни дарров аниқлай олади;
• суҳбат жараёнида ухлаб қолманг!
Суҳбатда актив бўлинг, савол бераётган киши зерикиб қолмасин. Жавобларни сиздан сўраб олмасин, ўзингиз айтинг. “Мен 96 йил Бухорода туғилганман” деганингиздан кейин, гапингизни давом этинг. Сиздан «кейинчи?», деб сўрашмасин.
Булардан ташқари:
• суҳбатга киришдан олдин телефонингизни ўчириб қўйинг;
• суҳбатга 5-10 дақиқа олдинроқ келинг, ухлаб қолманг;
• суҳбатга киргандан кейин сумка, ёки курткангизни қаерга қўйиш мумкинлигини сўранг, хоҳлаган жойингизга қўйиб кетаверманг. Бувижонингизнинг уйида эмассиз)
Суҳбат пайтида:
• сокин бўлинг;
• қўлингиз билан нарсалар, ёки юзингизга тегаверманг. Қўлингизни стол устига қўйиб ўтиринг. Телефон ўйнаманг;
• стулга тўғри ўтиринг. Оёқни чўзиб, кавшанманг сигирга ўхшаб)
• сиз билан суҳбат олиб бораётган кишига унинг исми билан мурожаат қилинг;
• гапни бўлманг;
• тушунарсиз, мавҳум сўзларни ишлатманг;
• дона-дона гапиринг, лентаси ғижимланган кассетага ўхшаб чайналманг)
Хуллас бунга ўхшаш суҳбатлар анчайин жиддият талаб қилади. Модомики ютуқни истар экансиз, жиддийроқ ёндашишингиз керак бўлади. Умуман олганда сиз жиддий ёндашсангиз, сиз билан суҳбатлашаётганлар ҳам сизга жиддий ёндашади.
@alizairov
4.5K views14:15