Get Mystery Box with random crypto!

#Биласизми Тиббиёт ходимининг фаолиятига тўсқинлик қилганлик | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

#Биласизми

Тиббиёт ходимининг фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик бор

Тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки шу мақсадда тиббиёт ходимига қонунга хилоф равишда ҳар қандай шаклда таъсир ўтказиш қуйидаги жавобгарликка сабаб бўлади:

фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача (1 млн 700 минг сўмдан 2 млн 380 минг сўмгача) миқдорда жарима;

мансабдор шахсларга БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача (2 млн 380 минг сўмдан 3 млн 400 минг сўмгача) миқдорда жарима ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоқ.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram