Get Mystery Box with random crypto!

Мисрдан гепатит C га қарши препаратларнинг навбатдаги партияси | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Мисрдан гепатит C га қарши препаратларнинг навбатдаги партияси олиб келинди

Миср ҳукумати томонидан гепатит С га қарши "Sofosbuvir-400mg" дори воситасининг навбатдаги партияси етказиб берилди.

Жами 6720 донадан иборат ушбу препаратлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморларга тақсимланади.

Эслатиб ўтамиз, Миср ҳукумати томонидан 2025 йилга қадар умумий қиймати 4,2 миллион доллар бўлган жами 800 минг дона "Даклатасвир", "Софосбувир" ва "Энтекавир" дори воситалари тақдим этилиши бўйича келишувга эришилган.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram