Get Mystery Box with random crypto!

​ Гепатит С га чалинган беморлар учун яна 6720 дона дори восит | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Гепатит С га чалинган беморлар учун яна 6720 дона дори воситалари олиб келинди

"Uzbekistan Airways" авиакомпанияси Миср ҳукумати томонидан инсонпарварлик кўмаги сифатида ажратилган гепатит С га қарши "Sofosbuvir-400mg" дори воситасининг 2024 йилдаги учинчи партиясини Шарм аш-Шайхдан Тошкентга етказиб берди.

Жами 6720 донадан иборат мазкур препаратлар Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан беморларга тақсимланади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Миср томони мамлакатимизга умумий қиймати 696 минг АҚШ долларилик "Даклатасвир", "Софосбувир" ҳамда "Энтекавир" дори воситаларини тақдим этган эди. Бу эзгу анънана 2025 йилга қадар давом этиши белгиланган.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram