Get Mystery Box with random crypto!

​Наманганда пойтахтлик шифокорлар иштирокида мураккаб жарроҳли | ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

Наманганда пойтахтлик шифокорлар иштирокида мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилмоқда

Aввал хабар қилганимиздек, айни кунларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан Наманган вилоятида “Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” шиори остида саломатлик акцияси ўтказилмоқда.

Aкция доирасида Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиалига Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Л. Туйчиев ташриф буюриб, марказ фаолияти билан яқиндан танишди. Бу ерда шу куннинг ўзида пойтахтлик шифокорлар иштирокида юрак қон-томир соҳасида мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.

Шунингдек, кун давомида “Темир дафтар”га киритилган, шароити оғир, юрак касаллигига чалинган юзлаб беморлар жарроҳлик амалиёти ва даволашга тайёрлаш юзасидан чуқурлаштирилган текширувдан ўтказилиб, уларнинг аксариятига шифохоналарда даволаниш учун йўлланмалар берилди.

Бу каби тадбирлар вилоят бўйлаб давом этмоқда.

Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi