Get Mystery Box with random crypto!

​ ССВ ҳудудий бошқармалари фаолиятидан: Жиззах вилояти. Вило | ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

ССВ ҳудудий бошқармалари фаолиятидан:

Жиззах вилояти.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Озода Махмудова фуқароларнинг тиббий маданиятини ошириш, уларнинг муаммо ва таклифларини тинглаш, соҳадаги камчиликларни бартараф этиш мақсадида Жиззах шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникасида сайёр қабул ўтказди.

Фарғона вилояти.
Фурқат туманидаги 66-оилавий поликлиника шифокорлари томонидан тор доирадаги мутахассисларни жалб этган ҳолда хатлов жараёнларида 4-таянч гуруҳига киритилган аҳоли вакиллари учун тиббий кўрик ташкил қилинди.
----------------------
Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази шиокорлари томонидан Қўштепа туманида “Д” назоратида турувчи болаларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилди.

Бухоро вилояти.
Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ғафур Саидов фуқароларнинг муаммо ва таклифларини тинглаш, соҳадаги камчиликларни бартараф этиш ва тиббий маданиятини ошириш мақсадида Ғиждувон туманида сайёр қабул ўтказди.

Сирдарё вилояти.
Ховос туманнинг чегара ҳудуди ҳисобланган Шарқобод маҳалласида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари тизимида ишлаётган малакали шифокорлар жамоаси тамонидан ана шундай, навбатдаги тиббий кўрик ташкил этилиб, маҳалланинг хар бир фуқароси тиббий кўрикдан ўтказилди.
----------------------
20 мингдан зиёд фуқарога хизмат кўрсатиб келаётган Ховосдаги 5-сонли оилавий поликлиника инвестиция дастури ҳисобига қайта реконструкция қилиниб бугун фойдаланишга топширилди.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi