Get Mystery Box with random crypto!

​“Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун” саломатлик акциясида хо | ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

“Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун” саломатлик акциясида хоразмлик шифокорлар фаол иштирок этмоқда

Маълумки, шу кунларда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ташаббуси билан “Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун” шиори остида саломатлик акцияси ўтказилмоқда. Акцияда хоразмлик тиббиёт ходимлари ҳам фаол иштирок қилмоқда.

Хусусан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Хоразм филиали шифокорлари туманларга чиқиб, аҳолини тиббий кўрикдан ўтказмоқдалар, даво муолажалари тавсия қилиш билан бирга зарур ҳолларда жарроҳлик амалиётлари ҳам ўтказилмоқда.

Куни кеча марказнинг Хоразм филиали бош шифокори Тоҳиржон Полвонов бошчилигида мутахассислар Гурлан туманига ташриф буюрдилар.

Тиббий текширувлар давомида 80 ёшли Шукуржон момо Сапарбаевани оғир дард бевозта қилаётганлиги аниқланди.

Диагностик таҳлиллардан сўнг мутахассислар онахонда жарроҳлик амалиёти ўтказиш мумкин деган хулосага келишди. Гурлан туман тиббиёт бирлашмаси жарроҳлик бўлимида имкониятлар етарлилиги инобатга олиниб, Т. Полвонов бошчилигида филиал етук мутахассислари О. Тожиддинов, Д.Отажоновлар томонидан маҳаллий шифокорлар билан ҳамкорликда онахонда шу ернинг ўзида бачадон бўйни оғир дисплазияси ташхиси асосида бачадон кенгайтирилган экстирпацияси жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Бугунги кунда онахон ўзини яхши ҳис қилмоқда.

— Кейинги йилларда мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида узлуксиз давом этаётган ислоҳотлар туфайли туманларимизда ҳам ноёб амалиётларни ўтказиш имконияти пайдо бўлганлиги халқимизнинг оғини енгил қилмоқда.,- дейди республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиали бош шифокори Тоҳиржон Полвонов. — Биз акция доирасида вилоятимизнинг бошқа туманларига ҳам ташриф буюрамиз.

Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi