Get Mystery Box with random crypto!

​Cаломатлик акциясида пойтахтлик эндокринологлар ҳам фаол ишти | ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

Cаломатлик акциясида пойтахтлик эндокринологлар ҳам фаол иштирок этмоқда

Шу кунларда Наманган вилоятида бўлиб турган Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг олим-шифокорлари ҳамда вилоят эндокринология диспансери мутахассислари ҳам Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ташаббуси билан ўтказилаётган “Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” шиори остидаги саломатлик акциясида фаол иштирок этишмоқда.

Маҳаллабай тизимда хонадонма-хонадон юрган эндокринологлар аҳолини тиббий текширувдан ўтказиб, қалқонсимон без фаолиятини бузилиши билан боғлиқ хасталикларга гумон қилинганларни аниқлашяпти. Соғлигида муаммоси бор фуқаролар диспансерга йўналтирилиб, барча диагностик текширувлардан ўтказилмоқда.

Жумладан, Норин туманида истиқомат қилувчи 2 нафар фарзанднинг онаси Марҳабо Мусаева олти йилдан буён тугунли буқоқ хасталигидан азият чекарди. Кейинги пайтларда нафас олиши қийинлашиб, ютинганида оғриқлар пайдо бўладиган бўлди. Хайрли акция доирасида унинг саломатлиги тикланмоқда.

— Бир гуруҳ малакали шифокор мутахассислар уйимга кириб келди, — дейди Марҳабо Мусаева. — Улар мени тиббий текширувдан ўтказиб, жарроҳлик амалиёти зарурлигини билдирди. Эртаси куни вилоятимиздаги Эндокринология диспансерига бордим. Улар буқоқни жарроҳлик йўли билан олиб ташлаш зарарсиз амалиёт эканини айтишди. Ҳозир операцияга кириш арафасидаман. Меҳридарё шифокорларга, айниқса, соғлиғимни тиклашим учун беминнат ёрдам бераётган давлатимизга минг раҳмат.

Тиббий текширувлар натижасига кўра, кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, кам таъминланган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган “темир дафтар”га киритилганлар бепул даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi