Get Mystery Box with random crypto!

#Диққат_муҳим Юридик таълим соҳасига бефарқ бўлмаганлар ди | Sirdaryo | Onlayn

#Диққат_муҳим

Юридик таълим соҳасига бефарқ бўлмаганлар диққатига

Бугун, 10 май куни соат 16:00 да Адлия вазирлиги юридик техникумлари фаолиятига оид муҳим масалалар бўйича онлайн мулоқот бўлиб ўтади.

Асосий мақсад — юридик техникумлар фаолиятини такомиллаштириш, шу жумладан 2023/2024-ўқув йили учун қабул жараёнларини юқори савияда ташкил этиш масалаларини оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчиликка етказиш.

Мулоқот вазирликнинг «Facebook»даги «Adliya bilan muloqot» гуруҳи ва «YouTube»даги «Adliya vazirligi Ministry of Justice» канали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Онлайн мулоқотда Адлия вазирлиги масъул ходимлари саволларга жавоб беради.

Мавзу юзаси бўйича саволларни @adliyaga_savolbot манзили орқали юборишингиз мумкин.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn