Get Mystery Box with random crypto!

Гулистон шаҳрида референдум бўлиб ўтадиган участка комиссияла | Sirdaryo | Onlayn

Гулистон шаҳрида референдум бўлиб ўтадиган участка комиссиялари аъзолари билан семинар ташкил этилди

Жорий йилнинг 24 март куни Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабида референдум ўтказиладиган участкалар комиссиялари раислари, ўринбосарлари ва котиблари билан билан ўқув семинари ўтказилди. Семинарда Гулистон шаҳар ҳокими Тўлқинжон Дадабаев иштирок этди.

Мазкур ўқув семинарининг ўтказилишидан мақсад тадбир иштирокчиларини ўқитиш, билим ва малакаларини оширишда уларга ўқув-услубий материаллар етказиш ҳамда функционал жиҳатдан янада ривожлантиришга кўмаклашишдан иборат.

Шунингдек, мазкур ўқув семинарида ГулДУ Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими кафедраси доцентлари Собиржон Исмоилов ва Йўлдош Каримовлар иштирок этди.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn