Get Mystery Box with random crypto!

Sherzod Shermatov

Telegram kanalining logotibi shshermatov — Sherzod Shermatov S
Telegram kanalining logotibi shshermatov — Sherzod Shermatov
Kanal manzili: @shshermatov
Toifalar: Texnologiyalar , Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.51K
Kanalning ta’rifi

Axborot texnologiyalariga oid masalalar haqida. Facebook: www.fb.com/SherzodXotamovichShermatov
Instagram: https://www.instagram.com/sherzod_xotamovich_shermatov
Telefon: 998 71 2384107

Ratings & Reviews

5.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 11

2021-03-03 20:22:24
ЮНИСЕФ фейсбук саҳифасида ушбу маълумотга кўзим тушди. Дунёда ҳозирги кунда, Пандемия сабабли 168 миллион ўқувчилар мактабга бора олмаётган экан. Худога шукр, мамлакатимизда ўз вақтида кўрилган чоралар натижасида мактабларимизни тўлиқ очишга эришдик. Президентимиз топшириқларига кўра, барча ўқитувчиларга бепул дорилар тарқатилгани ва гриппга қарши барча ўқитувчилар бепул вакцина қилинишига шароит яратилгани ҳамда мактабларда тегишли санитария-гигиена чоралари кўрилгани ҳам бунда ўз ижобий натижасини берди, албатта.

Коронавирусга қарши барча мактаб ходимлари бепул вакцина қилиниши бўйича қарор эса ушбу натижани бардавом бўлишига хизмат қилади деб умид қиламиз.

https://t.me/shshermatov
https://www.instagram.com/sherzod_xotamovich_shermatov
https://www.fb.com/SherzodXotamovichShermatov
39.6K views17:22
Ochish/sharhlash
2021-02-28 22:46:07 (Бошланиши аввалги постда) Куни кеча Янгийўл туманидаги 45-мактабга кириб, жамоаси билан анча суҳбатлашгандим. Мактаб 1968 йилда қурилган, жуда таъмирталаб ҳамда ўқувчилари сони қувватидан икки баробар кўп бўлишига қарамай, туманда айнан шу мактаб ОТМга кириш бўйича энг яхши натижага эга. Сабаби директори жуда ташаббускор ва яхши жамоани шакллантира оладиган раҳбар экан. Ота-оналар билан ҳамкорликни тўғри йўлга қўйиб, барча синфхоналарга овозли камералар ҳам ўрнатишибди ва дарс таҳлилини ушбу камералар орқали олиб боришар экан. Кираётганимда болалар автобусга чиқаётганини кўриб сўрасам, бу ҳам ота-оналар билан ҳамкорликда болалар учун алоҳида ташкил қилинганини айтишди. Икки нафар директор ўринбосарига бошқа мактаблардаги вакант директорлик лавозимларига номзодини ish.uzedu.uz орқали юборишни тавсия қилсам, жамоада муҳит яхши бўлганидан, улар ушбу жамоани ташлаб кетмасликларини айтишди. Бемалол ушбу расмдаги директоримизга “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишонини бериб, янада яхшироқ мукофотларга тавсия қилса бўлади.


Аксинча, биноси бу мактабникидан анча яхши бўлган ҳамда ўқувчилари сонининг мактаб қувватига нисбати камроқ бўлган қатор
бошқа мактабларга кирганимда, директори ишни тўғри ташкил қилмагани учун улардаги жамоа ҳам ўзаро ҳамжиҳатмаслигига ва натижа ҳам пастлигига гувоҳ бўлдим.


Ташқи факторлар бир хил бўлсада (дастур, китоблар, ажратилаётган маблағ ва ҳ.к.) мактабдаги муҳит ва натижа мактаб директорига кўп жиҳатдан боғлиқлигини айнан шу мисолларда ҳам кўрса бўлади.


Бу депутатимизнинг интернетда анчагина машхурлигини инобатга олиб, айтаётган гаплари қандай оқибатга олиб келишига яхшироқ эътибор қаратсалар тўғри бўлар эди. Одамларга ёқадиган гапни айтиш осон, лекин бу сўзлар ўзини устида ишламайдиган ва натижа кўрсатмайдиган директорларга ўз жойларини натижага ишлайдиган янги ғоялари бор номзодлар учун бўшатмасликка яна баҳона бўлиши мумкин, афсуски ...


Популизм муҳимроқми ёки фарзандларимизнинг келажакдаги муваффақияти учун директорларни ҳаракатга ундашми? Қадриятларимиз ва танловимиз икки хил экан.


Шу билан биргаликда, жойлардаги маҳаллий кенгаш депутатлари янги директорлар номзодларини кўриб чиқишда, ҳақиқий муносиб номзодларни адолатли тарзда танлаб олишларига, ҳамда танлов жараёнларини тўлиқ шаффоф равишда интернетда видео орқали ёритиб боришларига умид қиламиз. Айнан янги директорларни депутатлар томонидан танлаб олиш жараёнида ОАВ ва блогерларнинг жамоатчилик назорати жуда муҳим.
46.4K viewsedited  19:46
Ochish/sharhlash
2021-02-28 22:46:07 Йиллар давомида мактабда малакали ўқитувчини ишга олиш ва рағбатлантириш ўрнига, таниш-билишчилик қилиши натижасида, юзлаб битирувчиларидан биронтаси ҳам олий таълимга кирмаган мактаб директори ўз жойини натижага ишлайдиган, янги ғоялари бор номзодлар учун бўшатиши керакмасми?


Энг ёмон мактаблардаги таълим сифатини кўтариш мақсадида йиллар давомида раҳбар бўлиб ишлаган ва биронта ҳам битирувчиси олий таълим муассасаси(ОТМ)га кира олмаган мактабларни “тўқ қизил” тоифага киритиб, уларнинг директорларини лавозимига лойиқлигини кўриб чиқишни бошлаган эдик. Натижада, бундай мактаблар сони бир йилда 3 баробарга камайди. Бу дегани, йиллар давомида умуман таълимга эътибор бўлмаган 2000 га яқин маҳаллаларда жуда бўлмаса бир-иккита ўқитувчи, шифокор, муҳандис ёки бошқа олий таълим талаб қиладиган мутахассислар пайдо бўлиб, келажакда ўша ҳудудни ривожига ўз ижобий ҳиссасини қўшишни бошлашади.


Ҳолатни тўлиқ ўрганмасдан берилган саволга, ҳурматли депутатимиз «бу демагогия ва бошқарувни билмаслик» деб жавоб бериши менга жуда ғалати туюлди. Ушбу депутат билан боғланиб, шу масалани кенгроқ тушунтириб бермоқчи бўлдим, SMS ҳам юбордим, лекин жуда банд эканлар шекилли, сўзлашишнинг ҳеч имкони бўлмади. Шу сабабли ёзиб тушунтиришга ҳаракат қиламан. Бу масалада депутатларимиз ва жамоатчилик вакилларига доим очиқ тушунтиришга тайёрмиз.


Адашмасам, депутатларнинг энг асосий вазифаларидан бири бу давлат бюджетини тақсимлаш ва унинг натижадорлигини сўраш. Депутатлар томонидан ажратилган маблағлар доирасида вазирликдан таълим сифатини ошириш бўйича натижа талаб қилинганидан кейин уни мактаб директорларидан ҳам талаб қилишимиз зарурлигини таъкидлаб ўтмоқчиман.


Шу вақтга қадар, ўқувчилар билимини ўлчаш бўйича аниқ объектив механизм бўлмаган. Яъни, мактаб давлат таълим стандарти бўйича билим бердими ёки йўқми деган саволга объектив жавоб йўқ. Мактаб ўқувчилари ва битирувчиларининг билимини объектив баҳолаш тизими энди яратилмоқда. “Замонавий мактаб” лойиҳаси бўйича, мактаб фаолиятини тўлақонли баҳолаш учун 1000 баллик янги тизим ишлаб чиқилмоқда. Ҳолатни халқаро даражадаги кўрсаткичлар орқали ўрганиш учун 2022 йилда биринчи маротаба PISA синовларида ҳам қатнашамиз. Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига барча мактаблар бўйича объектив рейтинг шакллантириш вазифаси ҳам юклатилган.


Аслида, ушбу депутатимиз логикаси бўйича бизга жуда осон бўлиши керак. Ўзи, нима кераги бор, директорлардан натижа сўраб. Ундан кўра, насиб қилса натижага ишлашни комплекс баҳолаш механизмлари жорий этилгандан кейин кўрамиз деб юрсак ҳам бўлаверарди. Биз эса, ҳозирча охирги икки йилда фақат ОТМга кирганлар бўйича объектив маълумот бўлгани сабабли, жуда бўлмаса, ушбу кўрсаткичда энг паст, яъни умуман биронта ҳам битирувчиси ОТМга кирмаган мактаблар фаолиятини ўрганиб чиқиш бўйича ишни бошлаб юрибмиз, ўзимизга ортиқча иш орттириб...


Ушбу депутатимиз таклифига кўра, йиллар давомида мактабни ўзининг шахсий мулкидек қилиб олиб, малакали ўқитувчини ишга олиш ва рағбатлантириш ўрнига таниш-билишчилик қилиши натижасида юзлаб битирувчиларидан биронтаси ҳам олий таълимга кирмаган мактаб директорига чора кўра олмасак ёки чора кўрсакда, ушбу депутатимиз таклифига кўра, улар судга бориб ютиб чиқиб, ўз ишига қайта тикланса, ундай директорлардан мамлакатимиз келажаги учун нима наф? Нима сабабдан, улар шунча битирувчисининг келажагига бефарқ бўлгани етмагандек, биз ҳам бунга бефарқ қараб туришимиз керак?


Лекин бу дегани битирувчиларининг 100 фоизи ёки аксарияти ОТМга кириши шарт дегани эмас, бундай талаб умуман қўйилмаган вазирлик томонидан!
Бу бўйича аввал берилган батафсил интервьюни кўришни тавсия қиламан: kun.uz/95989757 давоми кейинги постда —>
46.9K viewsedited  19:46
Ochish/sharhlash
2021-02-21 20:50:49
Юқори мақсад қўйиб, натижаларга эришаётган ёшларга ҳавас қилишга фарзандларимизни ўргатишимиз керак

Наманганда талайгина 11-синф ўқувчилари ўқув йили якунланмасидан АҚШ, Буюк Британия, Корея каби қатор чет эл давлатларининг университетларида грантга ўқиш ҳуқуқини қўлга киритишганини кўриб хурсанд бўлдим. Биргина вилоятда шунча битирувчи чет элдаги нуфузли университетларга кириши албатта мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллигини ўзига хос нишонасидир. 5-10 йил аввал буни тасаввур қилиш қийин эди, 30 йил аввални гапирмаса ҳам бўлади, умуман ёпиқ давлат ичида яшар эдик.

Ҳурматли ота-оналаримиз ва ўқитувчиларимиз имкони борича, фарзандларимизни бу каби ёшларимизга ҳавас қилиб, ўз олдиларига юқори мақсадларни қўйиб, ўз устиларида доимий ишлашга ундашлари зарур. Аксинча, фақат хасад ва ғийбат билан чекланиб қолинса, ундай фарзандларимиз ҳаётда муваффақиятга эришишлари қийин бўлади.
75.8K views17:50
Ochish/sharhlash
2021-02-14 21:25:47 Бир томондан, бошида қурувчи компаниянинг харажатлари кўпайгандек кўринсада, келгусида компания ушбу уйлардаги аҳоли яхши мактабга яёв чиқа олишини инобатга олиб янги квартираларини бошқа жойдаги квартираларга нисбатан яхшироқ нарҳга сота олади ва харажатларини қоплаб кетади.

Бу эса ўз навбатида мактабларга ажратилаётган инвестиция дастуридаги мавжуд маблағлар доирасида узоқроқ ҳудудлардаги кўпроқ мактабларни капитал таъмирлашга имконият беради. Чунки вилоят марказида 1 та янги мактаб қуришга кетадиган харажат ҳисобига туманларда камида 10-15 та мактабни зўр қилиб капитал таъмирласа бўлади.

ОАВ ва жамоатчилик вакиллари ушбу яхши тажрибани бемалол жойига бориб кўриб, қурувчи ва девелопер компаниялар орасида кенгроқ тарқатиб, жойлардаги бошқа янги қурилишларда ҳам назоратга олишга ёрдам беришса, нур устига аъло нур бўлар эди.
67.2K views18:25
Ochish/sharhlash
2021-02-14 21:24:26
Янги қурилаётган уй-жой комплекслари орасида қурувчи компаниялар ҳисобидан қўшимча мактаб ҳам қуриб бериладиган бўлди!

Ўтган йили Мирзо Улуғбек туманидаги Темур Малик ва Дўрмон йўллари кесишмасидаги уй-жой комплексларига Президентимиз ташрифлари вақтида янги комплексга мактаб зарурлиги сабабли, қурувчи компания томонидан давлат мактаби ҳам қуриб бериладиган бўлган эди. Ҳозирги кунда эса янги 990 ўринли замонавий мактаб битмоқда.

Давлат дастури муҳокамасидаги видеоселекторда ушбу ижобий тажрибани барча ҳудудлардаги янги қурилаётган уй-жой комплексларига кенг жорий этиш бўйича Президентимиз томонидан ҳудудлар раҳбарларига қўшимча топшириқ бўлди. Яъни, ҳар бир янги қуриладиган хонадонга тахминан 1,5 ўқувчи ўрнини ҳисобини олиб, давлат мактаби қуриб бериш керак бўлади. Шунда тижорат мақсадларида 1000 та квартирали комплекс қурилса, 1500 ўринли давлат мактаби ҳам қуриб топширилади.

давоми кейинги постда —>
63.6K views18:24
Ochish/sharhlash
2021-02-11 06:37:28
АҚШлик педагоглар харажатлари АҚШ томонидан, Россияликларники эса Россия томонидан қопланади. Улар бизнинг ўқитувчилар билан параллел равишда дарс ўтади, соатини олиб қўймайди. Хитойдан келаётган 1300 та компьютер синфлари харажатлари Хитой томонидан қопланади.

Аввалги янгиликларга бу чет эллик ўқитувчиларга шунча пулни бериб, бизнинг ўқитувчилар нонини яримта қилаяпти деган маънодаги изоҳларни ўқиб, шу масалага ойдинлик киритиб қўйиш керак экан деб ўйладим: Президентимиз томонидан дунёдаги энг салоҳиятли давлатлар билан ўзаро ҳамкорлик алоқалари ўрнатилиши ортидан ушбу давлатлар томонидан Ўзбекистондаги таълим ислоҳотларига кўмаклашиш учун катта грант маблағлари ажратилмоқда. Одатда, грант маблағлари ўзбек томонга пул кўринишида эмас, балки ўша давлат томонидан моддий (масалан, Хитойдан компьютерлар) ёки номоддий (АҚШдан ва Россиядан ўқитувчилар хизмати) ёрдам кўринишида берилади. Бундан ташқари яна кўплаб мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар ҳам ёрдам бермоқда. Уларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
112.0K viewsedited  03:37
Ochish/sharhlash
2021-02-09 22:07:43
Bugun 295-maktabda AQSH elchisi va o‘qituvchilari Alisher Navoiy tavalludining 580 yilligiga bag‘ishlab buyuk shoir va mutafakkir ijodidan namunalarni ijro etishganini ushbu video orqali ko‘rishingiz mumkin. Bu esa qolganlarni ham Alisher Navoiyning ijodini yanada kengroq o‘rganishga undaydi deb umid qilamiz.

Dunyoda shunday salohiyatga ega bo‘lgan mamlakat vakillari tomonidan yurtimiz tarixi va allomalarimizga bu kabi ehtirom ko‘rsatilgani uchun esa o‘z minnatdorchiligimizni bildiramiz.

#Navoiyni_eslab
30.0K views19:07
Ochish/sharhlash
2021-02-07 21:39:31
Фарғона вилоятида педагоглар таълим сифатини ошириш борасида анчагина ҳаракатга тушишганини ушбу графикдан кўрса бўлади.

Вилоятда бир йилда “тўқ қизил” мактаблар улуши 5 баробар камайган (республикада 3 баробар), битирувчиси бор мактабларнинг ярмидан кўпи умумий “қизил” тоифада бўлган бўлса, учдан биригача тушган.

Шундай бўлсада, вилоят миқёсида тафовутлар ҳали анчагина. Масалан, Фарғона шаҳрида атиги 16% қизил мактаблар бўлса, унинг ёнидаги Марғилон шаҳрида деярли 80% мактаблар қизил тоифада.

Қизил тоифадаги мактаблар жамоалари кўпроқ вақтларини бировдан айб қидиришга ёки қандайдир сабаб излашга эмас, балки ўз устиларида ишлашга ва ота-оналар билан ҳамкорликда ўқувчиларни келажакка тўғри йўналтиришга қаратишса, натижалар янада яхши бўлиши аниқ!

Фарғонанинг турли туманларида анчагина таъмирталаб мактаблардаги фидоий жамоанинг ҳаракати туфайли натижалар яхши бўлаётганига гувоҳ бўлдик. Имконият борича, шундай жамоани рағбатлантиришга ҳаракат қилдик. Аксинча, batafsil: https://bit.ly/36R1WnG
83.8K views18:39
Ochish/sharhlash
2021-02-02 17:58:22
#baytchellenj

Бугун Маданият вазири Озодбек Назарбеков ғазал мулкининг султони давлат арбоби Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб #baytchellenj эълон қилди.

Биз мактаб ўқувчилари билан мазкур челленжни қабул қилдик:

Не баҳра топқамен андинки, мендин истагай баҳра,
Чу улким, баҳрайи андин тилармен баҳраманд этмас.

Нетай ҳуру пари базминки қатлим, ё ҳаётимға
Аён ул заҳри чашм айлаб, ниҳон бу нўшханд этмас.

Ғазалнинг давомини Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Алишер Саъдуллаевдан кутиб қоламиз.

Марҳамат, ташаббусга қўшилинг!

#bahrubayt
#navoiy_580
#Alisher_Navoiy
160.8K views14:58
Ochish/sharhlash