Get Mystery Box with random crypto!

Sherzod Shermatov

Telegram kanalining logotibi shshermatov — Sherzod Shermatov S
Telegram kanalining logotibi shshermatov — Sherzod Shermatov
Kanal manzili: @shshermatov
Toifalar: Texnologiyalar , Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.51K
Kanalning ta’rifi

Axborot texnologiyalariga oid masalalar haqida. Facebook: www.fb.com/SherzodXotamovichShermatov
Instagram: https://www.instagram.com/sherzod_xotamovich_shermatov
Telefon: 998 71 2384107

Ratings & Reviews

5.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 13

2021-01-10 17:30:21 Халқ таълими вазирлиги фарзандини мактабга юбормайдиган ота-оналардан уйида зарур шарт-шароит яратиб беришларини сўрайди

Ҳурматли ота-оналар!

Куни кеча III чоракдан барча мактабларда ўқув жараёнлари тўлиқ анъанавий шаклга ўтказилиши тўғрисидаги хабарнома ижтимоий тармоқларда кўплаб тушунмовчилик ва эътирозларга сабаб бўлмоқда.

Айтиш жоизки, мамлакатимизда мактаблар 2020 йил сентябрь ойидан санитар-эпидемиологик талабларга жавоб берган ҳолда босқичма-босқич фаолиятини тиклади.

Қишки таътилдан аввал, республика ўқувчиларининг 90 фоизи анъанавий таълимга қайтди. Қолган 10 фоиз ўқувчиларни ҳам келажагига бефарқ бўлмай, уларни ҳам мактаб таълимига бевосита қамраб олиш мақсад қилинган эди.

Халқ таълими вазирлиги ҳавотирга ўрин йўқ эканлигини, уйида касаллик тарқалишига ҳавотир катта бўлган, кекса одамлари бор ҳамда саломатлигида сурункали хасталиги бўлган ўқувчиларнинг таълим олиши учун параллель равишда “Онлайн-мактаб” лойиҳаси ҳам давом эттирилишини маълум қилади.

Бундай оилалар аввалги чоракдагидек ўқишларини уйидан давом эттиришларига имконият яратилади.

Азиз ота-оналар!

Ўқувчилар ўртасида ўтказилган сўровномаларда уларга карантин даврида ўқитувчилари ва тенгдошлари билан ўзаро бевосита мулоқот етишмагани аниқланди.

Мактабга бормаётган ўқувчилар эса афсуски, ана шундай имкониятдан маҳрум бўлиб қолмоқда, бола учун дўстлари билан доимий мулоқотда бўлиш ва улар билан бир жамоа бўлиб таълим олиш жуда муҳим, ҳеч қандай энг замонавий технология айнан шу муҳитни бола учун таъминлаб бера олмайди.

Шу ўринда фарзандини мактабга юбормайдиган ота-оналардан, уларнинг вақтини бесамар ўтказмасликлари ҳамда уйда таълим олишлари учун барча зарур шарт-шароитларни яратиб, уларни тўлиқ назоратга олишларини сўраб қоламиз.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
10.0K views14:30
Ochish/sharhlash
2021-01-09 07:55:21
Мактаб ўқитувчилари сони жами иш ставкасидан 80 мингтага кўп — Шерматов

Республика бўйича мактабларда ишлаётган ўқитувчилар сони мавжуд педагогик ставка миқдоридан 80 мингга кўп. Ўқитувчилар сони етарли, буёғига сифат ўсишига ҳаракат қиламиз, деди халқ таълими вазири Шерзод Шерматов.

https://kun.uz/32905741

Kun.uz Telegram каналлари

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
10.1K views04:55
Ochish/sharhlash
2021-01-05 23:51:35
Асосий эътибор қизил категориядаги мактабларга қаратилиши зарур.
143.0K views20:51
Ochish/sharhlash
2021-01-05 23:50:59 Таълим сифати паст мактаблар жамоаси натижага ишлаш учун бор имкониятини сафарбар этишлари зарур, акс ҳолда бу ишни бошқа жамоа амалга оширади!

Президентимиз Мурожаатномада таълим сифатини барча мактабларда кўтариш бўйича жуда катта вазифани белгилаб бердилар. Бунинг учун таълим сифати паст мактабга бошқа тумандан борган малакали ўқитувчи учун 50% устама, бошқа вилоятдан келганига эса 100% устама бериш кўзда тутилаяпти.

Хабарингиз бор, битирувчисининг биронтаси ҳам олий таълим муассасаси (ОТМ)га кирмаган мактабларда узоқ вақт ишлаган раҳбарларни лавозимдан олиш бўйича чоралар бошлангани сабаб, ушбу мактаблар жамоаси ҳаракатга тушиб, бир йил ичида бундай мактаблар сони 3 баробар камайди!

Буёғига ўқувчилар битиришига атиги ярим йил қолди. Шунинг учун ушбу графикда кўрсатилган тўқ қизил рангдаги (0%) ва қизил рангдаги (10 фоизгача кўрсатгичга эга) мактаблар учун бу йил жуда катта синов йили бўлади. Шунинг учун, ушбу мактаблар жамоаси бирлашиб натижага ҳаракат қилиши зарур! Аввалгидек, биз кетсак, ўрнимизга ўқитувчи топилмайди дейиш хомхаёлдан бошқа нарса эмас.

Вазирлик, вилоят ва туман бўлинмалари ходимлари ҳам бундан буён ФАҚАТ қизил (10 фоизгача кўрсаткичли) мактабларга бориб, улардаги аҳволни яхшилаш бўйича ишлайди. Яшил категориядаги мактабларга умуман бормаса ҳам бўлади, уларга халақит қилинмаса бўлди асосийси. Уларда яхши ёш кадрлар бўлса, қизил категориядаги мактабларнинг раҳбар лавозимларига тавсия этиш керак холос. Шундагина ушбу яшил мактаблардаги ижобий муҳит қизил мактабларга ҳам тезроқ тарқалади.

PS.
Албатта, бу масала эртага анчагина шов-шув, хайпга айланиши ҳам мумкин, чунки ҳеч ким ишдан шундоқ кетишни хоҳламайди. Лекин, мактабда ўқувчиларга таълим-тарбия берадиган ўқитувчилар ишлаши керак, уларни фақат ҳурматини ошириб, қўшимча шароит яратишга ҳаракат қилиб борамиз. Аксинча, ўзини устида ишламайдиган, адашиб мактабга келиб қолган, аввалги мажбурий меҳнат тизимида қандайдир сақланиб юрган инсонларга интернетда хайп кўтаришга ҳаракат қилгандан кўра, секин мактабдан бошқа жойдан иш топишни маслаҳат берамиз. Бундан буёғига мактаблар фақат натижага ҳаракат қилади, ўқитувчилар ҳам ўз устида ишлашлари зарур. Вилоятларда бир ставкада бир нечта ўқитувчи ишлаётган мактаблар ҳам анчагина, ўқитувчиларнинг умумий сони ставкаларнинг сонидан 80 мингдан ортиқ!
193.8K views20:50
Ochish/sharhlash
2021-01-04 22:40:53
Ўқитувчи касбини мамлакатимиздаги энг обрўли касбга айлантириш бўйича Президентимиз томонидан белгилаб берилган вазифанинг амалий ижроси янги йилнинг биринчи иш кунидан бошланди. Тошкент шаҳрида янги қурилган энг замонавий Чинобод Плаза санаторияси биринчи меҳмонлари сифатида республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган педагоглар учун ўз эшикларини очди.

Санаториядаги яратилган шароитларни кўриб ўзимнинг ҳам ҳавасим келди. Бу ерда ҳақиқатда дам олиш ва даволаниш учун барча имкониятлар яратилган бўлиб, ҳурматли педагогларимиз соғлиқни тиклаб олганларидан кейин янги ғайратлари билан жойларга бориб, ўз ижодий фаолиятларини давом эттиришлари учун имкониятлари янада яхшиланади деб умид қиламиз.

Шуниси қувонарлики, бу йил илк бора 13,5 минг нафардан ортиқ педагогларга Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси томонидан санаторияларда бепул дам олиб, соғлиқларини тиклаш имконияти режалаштирилган. Batafsil: https://bit.ly/357aEgE
139.6K views19:40
Ochish/sharhlash