Get Mystery Box with random crypto!

Юқори мақсад қўйиб, натижаларга эришаётган ёшларга ҳавас қилиш | Sherzod Shermatov

Юқори мақсад қўйиб, натижаларга эришаётган ёшларга ҳавас қилишга фарзандларимизни ўргатишимиз керак

Наманганда талайгина 11-синф ўқувчилари ўқув йили якунланмасидан АҚШ, Буюк Британия, Корея каби қатор чет эл давлатларининг университетларида грантга ўқиш ҳуқуқини қўлга киритишганини кўриб хурсанд бўлдим. Биргина вилоятда шунча битирувчи чет элдаги нуфузли университетларга кириши албатта мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллигини ўзига хос нишонасидир. 5-10 йил аввал буни тасаввур қилиш қийин эди, 30 йил аввални гапирмаса ҳам бўлади, умуман ёпиқ давлат ичида яшар эдик.

Ҳурматли ота-оналаримиз ва ўқитувчиларимиз имкони борича, фарзандларимизни бу каби ёшларимизга ҳавас қилиб, ўз олдиларига юқори мақсадларни қўйиб, ўз устиларида доимий ишлашга ундашлари зарур. Аксинча, фақат хасад ва ғийбат билан чекланиб қолинса, ундай фарзандларимиз ҳаётда муваффақиятга эришишлари қийин бўлади.