Get Mystery Box with random crypto!

Qonunchilik.uz

Telegram kanalining logotibi sherzodbek78 — Qonunchilik.uz Q
Telegram kanalining logotibi sherzodbek78 — Qonunchilik.uz
Kanal manzili: @sherzodbek78
Toifalar: Telegram , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 828

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 32

2022-08-10 05:10:17 #хайрли_тонг

Дунёни борича қабул қилсангиз, шундагина яшаш осонроқ бўлади...
Қўлингиздан келган нарсани ўзгартиринг. Ўзгартириш қўлингиздан келмайдиганлари учун эса, сабр қилинг...

Доимо яхши ниятда бўлинг, зеро ниятингизни гапирмасангиз-да эшитадиган Зот бор..!

Ассалому алайкум. Хайрли тонг Қадрдон. Бугунги кунингиз яхшиликларга тўла бўлсин!
233 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 02:10
Ochish/sharhlash
2022-08-09 11:42:09 "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонун. Ўзбек ва рус тилларида
300 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 08:42
Ochish/sharhlash
2022-08-09 11:22:45 #Муносабат

Давлат хизматини ривожлантиришнинг янги босқичи бошланди

Шерзод Кудбиев, Давлат солиқ қўмитаси раиси

Президентимиз томонидан имзоланган “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун давлат органлари ходимлари томонидан энг узоқ кутилган ҳужжат бўлса керак.

У давлат хизматчиларининг ҳуқуқларини белгилайдиган, меритократия тамойили асосида мартаба даражалари ўсишининг кафолатини таъминлайдиган ҳамда давлат хизматчисининг жамиятдаги мавқейини оширишга қаратилган давлат хизмати институтининг ҳуқуқий асосини яратади.

Қабул қилинган Қонун илғор жаҳон тажрибасини ўзида мужассам этган ҳолда, давлат бошқаруви соҳасида миллий тажрибага асосланган кенг кўламли мутахассисларнинг оғир ва машаққатли меҳнати самарасидир.

Aминманки, қабул қилинган ҳужжатда белгиланган давлат хизматчилари аппаратини самарали бошқаришнинг замонавий усулларини жорий этиш барча соҳалардаги ислоҳотларнинг сифатли амалга оширишда давлат органлари ходимларининг ҳиссасини сезиларли даражада оширади.

Узоқ йиллар давомида давлат хизматини ривожлантириш векторини белгилаб берувчи ушбу асосий ҳужжатни тайёрлаш жараёнида иштирок этган барча мутахассисларга ўз миннатдорлигимни билдирмоқчиман.

Барча давлат хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларини “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилингани билан табриклайман.

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz
188 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 08:22
Ochish/sharhlash
2022-08-09 11:21:40 «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун имзоланди

Қонун билан давлат органларида фуқаролик ҳизматини ўташ тартиби, ушбу соҳадаги давлат бошқаруви, давлат хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми белгиланди.

Давлат фуқаролик хизматини ўташда мазкур Қонун билан тартибга солинмаган муносабатларга Меҳнат кодекси қўлланилади.

Давлат хизматчиси ўз раҳбарининг ноқонуний топшириқ ва талабларини бажаришдан бош тортиш, коррупция ҳақида хабар берганда давлат ҳимоясида бўлиш ҳуқуқига эга.

Давлат хизматчиси тадбиркорлик билан шуғулланиши, уларнинг муассиси бўлиши, Ўзбекистондан ташқарида ҳисобварақлар очиши, чет элда кўчмас мулк олиши тақиқланади.

Давлат хизмачиси даромадлари ва мол-мулки тўғрисида декларация бериши керак.

Президент томонидан тасдиқланадиган давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг реестри Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан юритилади.

Давлат хизматига давлат тилини биладиган, тегишли малака талабларига жавоб берадиган Ўзбекистон фуқаролари қабул қилинади.

Давлат хизматчилари учун 5 кунлик иш ҳафтаси ва ҳафтасига 40 соатдан ошмайдиган иш давомийлиги белгиланади.

Давлат хизматчиларига ҳақ тўлаш қуйидагилардан иборат:

базавий лавозим маоши;
кўп йиллик хизмати учун қўшимча тўлов;
малака даражаси учун қўшимча тўлов;
энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларга эришганлик учун устама;
ҳисобот даври якунлари бўйича рағбатлантирувчи тўловлар.

Давлат хизматчиларига ҳайфсан, жарима, ишдан бўшатиш билан бир қаторда малака даражасини пасайтириш ва лавозимини пасайтириш тарзидаги интизомий жазолар ҳам қўлланилади.

Давлат хизматчиларига 27 кундан кам бўлмаган йиллик асосий таътил берилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz
130 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 08:21
Ochish/sharhlash
2022-08-09 04:52:29 #Муҳим_хабар

Президент Шавкат Мирзиёев “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонунни имзолади

Қонун вазирлик ва идоралар мутахассислари, хорижий экспертлар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида тайёрланди. Қонун 10 та боб ва 64 та моддадан иборат.

Мазкур қонун Ўзбекистонда ижро ҳокимияти функцияларини амалга оширувчи давлат органлари ва ташкилотларидаги 118 мингдан ортиқ давлат фуқаролик хизматчиларининг фаолияти билан боғлиқ барча муносабатларни ягона қоидалар асосида тартибга солади.

Бундан буён давлат фуқаролик хизмати татбиқ этиладиган барча вазирлик ва идораларда ходимларни ишга қабул қилиш, фаолияти самарадорлигини баҳолаш, уларни хизмат поғоналарида ўстириш, рағбатлантириш ёки интизомий жазолаш ва хизматни тугатиш масалаларида ҳар хил ёндашувларга барҳам берилади.

Қонун билан давлат фуқаролик хизмати соҳасида ваколатли орган этиб — Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги белгиланди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
142 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 01:52
Ochish/sharhlash
2022-08-09 04:52:02
#Қабул_2022

5 йил иш стажига эга фуқароларни ОТМга тавсия этиш ҳуқуқига эга ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

Иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил иш стажига эга фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш учун тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик, идора ва йирик бирлашмалари рўйхати (86 та) тасдиқланди.

Бунда рўйхатда келтирилган ташкилотлар тавсияномасига эга бўлган талабгорлар 2022 йил 8 августдан 22 августгача (шу куни ҳам) ДТМнинг махсус электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтказилади.

Вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмалари ҳар бир ўқув йили учун марказий ва ҳудудий тузилмалари ҳамда тизим ташкилотларидан 100 нафаргача талабгорга тавсиянома бериши мумкин.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
154 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 01:52
Ochish/sharhlash
2022-08-08 11:01:33 Ишдан бўшаётган ходим учун огоҳлантириш муддатини узайтириш мумкинми

«Меҳнат кодексининг 99-моддасига биноан, ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаётган ходим иш берувчини 2 ҳафта олдин хабардор қилиши керак. Аммо биз малакали кадрларни танлашда қийинчиликларга дуч келмоқдамиз. Айниқса, агар ишлаб чиқариш жараёни уларга боғлиқ бўлган етакчи технологлар ёки бошқа мутахассислар ишдан бўшаётган бўлса.

Ишлаб чиқариш эҳтиёжидан келиб чиқиб, томонларнинг келишуви билан меҳнат шартномасини бекор қилиш учун 2 ҳафталик огоҳлантириш муддатини камида 1 ойга узайтириш мумкинми? Жамоа шартномасига шундай ўзгартириш киритиб, мавжуд меҳнат шартномаларига қўшимча келишув имзолаш мумкинми?».

Kadrovik.uz тушунтиради:

– Ходимнинг ташаббуси билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги муносабати билан белгиланган 2 ҳафталик огоҳлантириш муддати МК 99-м. томонларнинг келишуви билан ҳам узайтирилиши мумкин эмас Қоидалар 2.24-б. 14.06.1999 й. АВ рўйхат рақами 746.

Корхонанинг маҳаллий ҳужжатларида огоҳлантириш муддатининг оширилиши ходимлар учун меҳнат шароитларининг ёмонлашиши сифатида баҳоланади.

Жамоа шартномаси ва бошқа маҳаллий ҳужжатларга қонун ҳужжатлари билан белгиланганларга қараганда имтиёзлироқ меҳнат шартлари ва ижтимоий-иқтисодий шартлар киритилиши мумкин МК 37-м..

Kadrovik.uz
249 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 08:01
Ochish/sharhlash
2022-08-08 10:58:03 Ўриндошни тўлиқ ставкага ишга олиш мумкинми

«Ташкилотда моддий бухгалтер лавозими бўш. Бу лавозимга ташқи ўриндошлик асосида ишлашга тайёр муносиб номзод бор. У асосий иш жойида 1 ставкада ишласа, уни тўлиқ ставкага ишга қабул қилишимиз мумкинми?».

Саволга эксперт ва «Нормa» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

– Тўлиқ иш куни режимида ёки ҳисобга олинадиган давр учун иш вақтининг тўлиқ меъёрига амал қилишни назарда тутувчи ишга ўриндошни тўлиқ ставкага расмийлаштириб бўлмайди.

Кўпчилик, агар асосий иш жойи бўйича 0.5 ставка бўлса, ўриндошлик асосида тўлиқ ставкани расмийлаштириш мумкин деб ҳисоблайди. Аммо қонунчиликда бундай шарт йўқ.

Ўриндошлик асосида ишлашда ўриндошлик асосида ишлашнинг давомийлиги ходимларнинг ушбу тоифаси учун белгиланган иш вақти нормасининг ярмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас (соғлиқни сақлаш тизими врач ходимлари бундан мустасно), яъни – кўпи билан 0,5 ставка 18.10. 2021 й. 297-сонли ВМҚга 1-илова 7-б..

Ходим асосий иш жойидаги меҳнат мажбуриятларини бажаришдан озод бўлган кунларда у ўриндошлик асосида тўлиқ иш кунида ишлаши мумкин. Аммо ўриндошлик асосида иш вақти (смена)нинг умумий давомийлиги ҳисобга олинадиган давр учун ўриндошлик асосидаги лавозим бўйича иш вақти нормасининг ярмидан ортиқ бўлмаслиги керак. Бунда ҳисобга олинадиган давр бир ойдан ортиқ бўлмаслиги, кунлик иш (смена)нинг давомийлиги ўн икки соатдан ортиқ бўлмаслиги керак.

Тавсия қиламиз:

Агар янги ходимни тўлиқ ставкага қабул қилиш зарурати бўлса, эҳтимол у асосий ишдаги мақомини – «ўриндош» ва 0,5 ставкага ўзгартиришга, янги иш жойида эса – асосий ходим сифатида тўлиқ ставкага расмийлаштиришга рози бўлар.
Kadrovik.uz
267 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 07:58
Ochish/sharhlash
2022-08-08 06:36:28 Интизомий жазолар: қўллаш ҳолатлари ва тартиби

Ходимга меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:

ҳайфсан;
ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима. Агарда ички меҳнат тартиби қоидаларида назарда тутилган бўлса, ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизигача жарима;
меҳнат шартномасини бекор қилиш.

Интизомий жазо қўллаш тартиби:

Интизомий жазолар ходимни ишга қабул қилиш ҳуқуқи берилган шахслар (органлар) томонидан қўлланилади.

Интизомий жазо қўлланилишидан аввал ходимдан ёзма равишда тушунтириш хати талаб қилиниши лозим. Тушунтириш хати беришдан бош тортиш жазо қўллашга тўсиқ бўлмайди.

Ҳар бир ножўя хатти-ҳаракат учун фақат битта интизомий жазо қўлланиши мумкин.

Интизомий жазо бевосита ножўя хатти-ҳаракат аниқлангандан кейин узоғи билан 1 ой ичида қўлланилади (бу муддатга ходимнинг касал ёки таътилда бўлган вақти ҳисобга олинмайди).

Ножўя хатти-ҳаракат содир этилган кундан бошлаб 6 ой ўтганидан, молия-хўжалик фаолиятини тафтиш этиш ёки текшириш натижасида аниқланганда эса, содир этилган кундан бошлаб 2 йил ўтганидан кейин жазони қўллаб бўлмайди (жиноий иш бўйича иш юритилган давр бу муддатга кирмайди).

Интизомий жазо берилгани тўғрисидаги буйруқ (фармойиш) ёки қарор ходимга маълум қилиниб, тилхат олинади.

Интизомий жазонинг амал қилиш муддати:
Интизомий жазонинг амал қилиш муддати жазо қўлланилган кундан бошлаб 1 йилдан ошмаслиги лозим.

Иш берувчи ўз ташаббуси билан, ходимнинг ёки бошқа шахсларнинг илтимосига биноан жазони 1 йил ўтмасдан олдин ҳам олиб ташлашга ҳақли.

Интизомий жазо амал қилиб турган муддат мобайнида ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилмайди.

Ҳамкасбларингизга улашинг — @hrassistant_uz
323 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 03:36
Ochish/sharhlash
2022-08-08 04:36:36 #Сиз_учун_фойдали

Лидерликнинг олти услуби ҳақида

Баъзида раҳбарлар ташкилотнинг молиявий натижаларига ташкилий муҳитнинг таъсирини етарли даражада баҳолай олмайдилар. Аслида корхонадаги муҳит молиявий натижадорликнинг учдан бир қисмини белгилаб беради.

Яхши муҳит, ўз навбатида, раҳбарнинг етакчилик, яъни лидерлик қобилияти билан ўлчанади. Яъни, ташкилот ривожида ҳар қанақасига ҳам лидерлик муҳим. Тажрибали менежерлар лидерликни қуйидаги олтита услубга бўлади. Ҳар бирининг томонлари билан бирга лари ҳам йўқ эмас.

Келинг, улар ҳақида қисқача маълумот бериб ўтамиз. Демак, лидерликнинг услуби ҳақида.

Авторитар услуб. “Айтганимни бажаринг!” ёндашуви инқирозли вазиятларда, қайта ташкил этиш ёки ислоҳ жараёнларида, низоли (ва исёнкор) ходимлар билан мулоқот қилишда жуда яхши самара бериши мумкин. Бироқ, аксарият ҳолларда авторитар услуб ташкилотнинг мослашувчанлигига салбий таъсир қилади ва ходимларнинг мотивациясини пасайтиради.

Авторитет услуби. Бундай раҳбар "ҳамма менга эргашади!" ёндашувини қўллайди: у якуний мақсадни белгилаб олади, лекин, қоида тариқасида, бунга қандай эришишни танлашда қўл остидагиларига етарлича ҳаракат эркинлигини беради. Ушбу услуб, айниқса, бизнес бошланиш нуқтасида бўлганида самарали бўлади. Бироқ, раҳбар бизнесда ўзидан кўра кўпроқ тажрибага эга бўлган гуруҳ ёки ҳамкасблар жамоаси билан ишлаётган бўлса, бу услуб унча иш бермаслиги мумкин.

Дўстона услуб. Ушбу лидернинг ўзига хос хусусияти – "Инсон манфаатлари барча нарсадан устун!" шиорини олға суришидир. Бу услуб, айниқса, жамоада тинчлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини ўрнатишга, маънавиятни оширишга, ходимлар билан мулоқотни яхшилашга ёки йўқолган ишончни тиклашга интиладиган вазиятда жуда фойдалидир. Аммо фақат мақтовга эътибор қаратиш ёмон натижаларни тузатмасликка олиб келиши мумкин ва ходимлар бу ташкилотда ўртамиёналик даражасини мутлақо мақбул деб билишади. Яъни, олдинга ҳаракат қилиш жадал бўлмаслиги мумкин. Бундан ташқари, бундай турдаги раҳбарлар камдан-кам ҳолларда конструктив маслаҳат берадилар ва қийинчиликлар юзага келганда, ходимларни ўз ҳолига ташлаб қўядилар.

Демократик услуб. Бу услуб ташкилотдаги муҳитга у қадар сезиларли ижобий таъсир кўрсатмайди. "Демократ" раҳбар ходимларнинг мақсадлари ва иш шароитларига таъсир қилувчи масалаларни муҳокама қилишда овоз бериш ёки кўпчилик билан маслаҳатлишиш орқали кўпроқ муносабат қуришга эришади ва қўл остидагиларнинг ишга масъулиятли бўлишларига интилади, шунингдек, янги ғоялар пайдо бўлишига ҳисса қўшади. Танганинг бошқа томони – чексиз зерикарли учрашувлар ходимларни толиқтириши ва баъзида уларда ўзларини ҳеч ким бошқармаётгандек фикр шаклланиб қолиши мумкин.

Намунали услуб. Юқори самарадорликка эга бўлган, уларни бутун жамоага кўрсатиб бера оладиган ҳамда ижобий хислатларга мос келадиган лидер юқори малакали, кучли мотивацияга эга ходимлар билан яхши тил топишади. Бу жуда яхши. Бироқ, қолган ходимлар катта эҳтимол билан, ўзларини раҳбарнинг талабларини бажара олмаётганликларини, чексиз талаблардан чарчаганликларини ва ўзидаги натижадорлик тушиб бораётганини ҳис қиладилар.

Ўргатиш услуби. Бунда биринчи навбатда, эътибор лидер томонидан қўл остидагиларнинг индивидуал ва кўникмавий ривожланишига, шундан кейингина уларнинг жорий иш вазифаларини бажаришига қаратилади. Агар ходимлар ўзларининг заиф томонларини тушуниб, қандай қилиб яхшироқ ишлашни ўрганишни хоҳласалар, бу услуб самарали бўлади ва агар ходимлар ўзгаришларга чидамсиз бўлса ёки бирон бир сабабга кўра иш жараёнини ўрганишни истамаса, бу услуб мос келмайди.

Ҳамкасбларингизга улашинг — https://t.me/Sherzodbek78
245 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 01:36
Ochish/sharhlash