Get Mystery Box with random crypto!

Qonunchilik.uz

Telegram kanalining logotibi sherzodbek78 — Qonunchilik.uz Q
Telegram kanalining logotibi sherzodbek78 — Qonunchilik.uz
Kanal manzili: @sherzodbek78
Toifalar: Telegram , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 828

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 30

2022-08-22 05:19:19 ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДАН ЎҚИШНИ ҚАНДАЙ БОШҚА ЎҚУВ ЮРТИГА КЎЧИРИШ МУМКИН?

“Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарорига кўра,  давлат олий таълим муассасалариаро талабалар ўқишини кўчиришга фақатгина қуйидаги ҳолатларда рухсат берилади:

талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги олий таълим муассасасига ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда;

давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда, тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг тавсияси асосида.

Маълумот ўрнида, хорижий мамлакатлар ҳамда юртимизда фаолият юритаётган хорижий ОТМ филиаллари ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш амалдаги тартибга мувофиқ ташкил этилади.
276 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 02:19
Ochish/sharhlash
2022-08-21 07:34:47 ​​Халқ таълими вазирлиги ўқитувчиларни мукофотлаш, рағбатлантириш ва устамалар борасида илгари сурилган турли талқинлар юзасидан расмий баёнот берди

«Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 август куни қабул қилинган 425-сонли қарори билан айрим қарорларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 823-сонли Қарорларига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Мазкур ўзгартиришлар жойлардаги коррупцион ҳолатларни шунингдек, молиявий хато ва камчиликларни олдини олишга қаратилган бўлиб, маблағларнинг мактаб раҳбарлари ҳамда жойлардаги масъулларнинг суистеъмол қилинишини олдини олиш кўзда тутилган.

Қайд этиш жоизки, ўзгаришлар бевосита ўқитувчиларни рағбатлантириш учун йўналтириладиган директор жамғармаси маблағлари миқдорини пасайишига олиб келмайди. Аксинча, маблағлар аниқ мезонлар асосида белгиланадиган устамаларга ажратиладиган маблағларни кўпайишига ва мукофотлашни “барча учун тенглик” тамойили асосида амалга оширилишига хизмат қилади.

Қонунчиликка кўра жорий йилда Директор жамғармаси жами мактаб иш ҳақи фондининг 12 фоизи бўйича шакллантирилади. Мазкур жамғарма ҳисобидан 2022 йилнинг август ойига қадар мактабнинг энг илғор ўқитувчиларига 40 фоизгача устама, шунингдек, маблағлар доирасида ходимларга моддий ёрдам ва мукофот бериш имконияти берилган эди.

Маълумот учун: 2021 йилда бир мактабда ўртача директор жамғармасининг 55 фоизи педагог ходимларга ҳар ойлик устамалар учун ҳамда қолган 45 фоизи мукофот ва моддий ёрдам кўрсатишга йўналтирилган. Бироқ, жойларда ўқитувчиларга 40 фоизгача устама бериш ўрнига фоизни камайтириш ва қолган суммани моддий ёрдам ҳамда мукофотга йўналтириш амалиёти йилдан-йилга ошиб борган.

Мисол учун: 2021 йилда мактабнинг иш ҳақи фондига 787,5 миллион сўм ва директор жамғармасига 175,5 миллион сўм ажратилган. Ушбу Жамғарма маблағларининг фақатгина 20 фоизи педагог ходимларга ҳар ойлик устамалар учун қолган 80 фоизи мукофот ва моддий ёрдам кўрсатиш учун йўналтирилган.

Кўп ҳолларда Жамғарма ҳисобидан мактаб директорлари “таниш-билиш” орқали ходимларга моддий рағбатлантириш, сурункали равишда айнан бир гуруҳ ходимларга такрор-такрор амалга оширган.

Мукофот пуллари директорга яқин бўлган ходимларга, қариндош ва танишларга расмийлаштирилганлиги;
аввалги таҳрирда жамғарма ҳисобидан моддий ёрдам миқдори чегараланмаганлиги сабабли исталган ҳажмда моддий ёрдам кўрсатиш орқали ўғирлик ҳолатлари аниқланган. Мазкур ҳолатлар бўйича материаллар ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этилган.

Шундан келиб чиқиб янги таҳрирда директор жамғармасидан моддий ёрдам кўрсатиш миқдорлари ва ҳолатлари аниқ белгилаб қўйилди. Натижада мукофот ва моддий ёрдам пулларини сабабсиз бериш имкониятлари чекланди, мактаб доирасида ўқитувчиларни рағбатлантириш учун ажратиладиган жами сумма эса сақлаб қолинди.

Бу эса:
- маблағларни бевосита ўқитувчиларнинг устамаларига йўналтириш;
- моддий ёрдам кўрсатишнинг аниқ ҳолатларини белгилаш
(ходимнинг ўзи ва яқин қариндоши вафот этганда, оғир касалликка чалинганда, табиий офатдан зарар кўрганда);
- мукофот пулларини барчага тенг миқдорда бериш имкониятини яратди.

Шунингдек, Вазир жамғармаси орқали ягона тамойил асосида республика бўйича малакали педагог ходимларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари (ҳозирда 5,1 млн. сўм) миқдорида ҳар ойлик устамалар белгилаш, шунингдек, худди шундай миқдорда илғор ходимларга бир марталик пул мукофотини тўлаш амалиёти жорий этилди.

Хулоса ўрнида Директор жамғармасига бериладиган маблағлар камайтирилмаганлиги, аксинча, моддий ёрдам ва мукофот пулларини аниқ мақсадларга ва тенглик тамойили асосида бериш таъминланганини қайд этиш керак.

Ўзгартиришлар орқали Давлат бюджетидан ажратилаётган маблағлардан самарали ва оқилона фойдаланиш орқали ўқитувчи ва бошқа ходимларга тўғри етказилишини таъминлаш мақсад қилинган.» - дейилади вазирликнинг берган расмий баёнотида.

Xalq ta'limi Info
1.0K viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 04:34
Ochish/sharhlash
2022-08-20 19:26:23 Халқ таълими вазирининг 2022 йил 10 августдаги “Ҳудудий халқ таълими бошқаруви органларининг тузилмаларини такомиллаштириш тўғрисида”ги 260-сонли буйруғи
166 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 16:26
Ochish/sharhlash
2022-08-20 19:05:10 Live stream finished (58 minutes)
16:05
Ochish/sharhlash
2022-08-20 18:06:47 Live stream started
15:06
Ochish/sharhlash
2022-08-20 18:00:58 Ҳомиладорлик ва туғиш таътили

1.Меҳнат кодексининг 233 моддасига кўра, аёлларга туққунга қадар етмиш календарь кун ва туққанидан кейин эллик олти календарь кун (туғиш қийин кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда — етмиш календарь кун) муддати билан ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари берилиб, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўланади.
2. Туққунга қадар етмиш календарь кун ва туққанидан кейин эллик олти календарь кун (туғиш қийин кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда — етмиш календарь кун) тиббиёт ходимлари томонидан тақдим этилган ҳужжатга асосланади. Дастлаб, туққунга қадар бўлган муддатни шифокор ҳисоблайди ва иш жойига тақдим этиш учун тиббий маълумотномани беради. Туққандан сўнг, туғруқхонадан маълумотнома олинади. 
3. Туғиш қийин кечган ҳолатга кесарча кесиш орқали болани дунёга келтириш ёки она саломатлигидаги салбий ҳолатлар(шифокор томонидан аниқ қайд этилиши лозим) ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда, яъни эгизаклар дунёга келса — етмиш календарь кун таътил берилади. 
4. Бу муддат тугагач она ишга қайтиши ёки Меҳнат кодексининг 234 моддасига кўра боласи икки ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил олиши мумкин.
5. Манба: 1. Меҳнат кодекси https://lex.uz/docs/142859#144986
277 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 15:00
Ochish/sharhlash
2022-08-19 11:25:14 Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 30.06.2020 йилда 3271 сон билан рўйхатдан ўтган қарорининг 23-бандида “Ҳудудий халқ таълими бўлинмалари ва ҳудудий молия органлари томонидан ўқитувчиларнинг тарификация рўйхати қуйидаги мезонлар асосида кўриб чиқилади:
бир ставкада ишловчи ўқитувчи учун бошланғич I ― IV синфлардаги ҳафталик ўқув юкламаси ― 18 соат ва педагогик юкламаси ― 18 соатни ҳамда юқори V ― XI синфлардаги ҳафталик ўқув юкламаси ― 20 соатни ва педагогик юклама ― 16 соатни ташкил этади, бунда ўқитувчининг педагогик юкламаси ҳафталик ўқув юкламасига мос равишда бошланғич I ― IV синфларда 1,0 коэффициентга, юқори V — XI синфларда 0,8 коэффициентга кўпайтирилган ҳолда ҳисобланганлиги;
умумтаълим муассасасининг раҳбар ходими (директор ва унинг ўринбосарлари) томонидан асосий лавозимнинг бир ҳафтада 10 соатгача ҳажмда ўқитувчи лавозими билан қўшиб олиб борилганлиги (ўқув юкламаси юритилишига) ҳамда улар томонидан бажарилган дарс соатларига соатбай ҳақ тўланганлиги” деб белгиланган.
322 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 08:25
Ochish/sharhlash
2022-08-18 19:38:03 Live stream finished (38 minutes)
16:38
Ochish/sharhlash
2022-08-18 18:59:37 Live stream started
15:59
Ochish/sharhlash
2022-08-18 18:51:35 Live stream scheduled for Aug 18 at 16:00
15:51
Ochish/sharhlash