Get Mystery Box with random crypto!

Ишдан бўшаётган ходим учун огоҳлантириш муддатини узайтириш му | Qonunchilik.uz

Ишдан бўшаётган ходим учун огоҳлантириш муддатини узайтириш мумкинми

«Меҳнат кодексининг 99-моддасига биноан, ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаётган ходим иш берувчини 2 ҳафта олдин хабардор қилиши керак. Аммо биз малакали кадрларни танлашда қийинчиликларга дуч келмоқдамиз. Айниқса, агар ишлаб чиқариш жараёни уларга боғлиқ бўлган етакчи технологлар ёки бошқа мутахассислар ишдан бўшаётган бўлса.

Ишлаб чиқариш эҳтиёжидан келиб чиқиб, томонларнинг келишуви билан меҳнат шартномасини бекор қилиш учун 2 ҳафталик огоҳлантириш муддатини камида 1 ойга узайтириш мумкинми? Жамоа шартномасига шундай ўзгартириш киритиб, мавжуд меҳнат шартномаларига қўшимча келишув имзолаш мумкинми?».

Kadrovik.uz тушунтиради:

– Ходимнинг ташаббуси билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги муносабати билан белгиланган 2 ҳафталик огоҳлантириш муддати МК 99-м. томонларнинг келишуви билан ҳам узайтирилиши мумкин эмас Қоидалар 2.24-б. 14.06.1999 й. АВ рўйхат рақами 746.

Корхонанинг маҳаллий ҳужжатларида огоҳлантириш муддатининг оширилиши ходимлар учун меҳнат шароитларининг ёмонлашиши сифатида баҳоланади.

Жамоа шартномаси ва бошқа маҳаллий ҳужжатларга қонун ҳужжатлари билан белгиланганларга қараганда имтиёзлироқ меҳнат шартлари ва ижтимоий-иқтисодий шартлар киритилиши мумкин МК 37-м..

Kadrovik.uz