Get Mystery Box with random crypto!

Qonunchilik.uz

Telegram kanalining logotibi sherzodbek78 — Qonunchilik.uz Q
Telegram kanalining logotibi sherzodbek78 — Qonunchilik.uz
Kanal manzili: @sherzodbek78
Toifalar: Telegram , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 828

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 29

2022-08-24 18:57:10 Live stream started
15:57
Ochish/sharhlash
2022-08-24 18:00:21 хизмат сафари йўриқномаси (янгиси)
258 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 15:00
Ochish/sharhlash
2022-08-22 13:54:15 https://telegra.ph/Mehnat-tatili-bilan-bogliq-turli-masalalar-08-05

1. 2022-yil 2-iyuldan e'tiboran o'rtacha kunlik ish haqini aniqlashda qo'llaniladigan miqdor.

2. Qo'shimcha dam olish kunlarining mehnat ta'tili davriga qo'shilishi.

3. 2022-yil 9-iyul mehnat ta'tili davomiyligiga qo'shilganlarning buyruqlariga o'zgartirish kiritish.

Kanalga ulanish:
@uzasbouz
269 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 10:54
Ochish/sharhlash
2022-08-22 08:20:40 Меҳнатга вақтбай ҳақ тўлашда нафақани ҳисоб-китоб қилишга доир мисол

Ходим 2022 йил 1 августдан 5 августгача бўлган давр (5 иш куни) учун вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақасини тақдим этди. Август ойида 5 кунлик иш ҳафтасида 23 иш куни белгиланган.

Ходимнинг лавозим маоши 3 000 000 сўмни ташкил қилади. Ходимга лавозим маошига доимий шахсий устама белгиланган – бир ойда 500 000 сўм тўланади. Ушбу доимий устамадан ташқари аввалги 12 ой (2021 йил август – 2022 йил июль) учун лавозим маошидан ташқари тўловлар 4 800 000 сўмни ташкил қилди.

Касаллик варақаси бўйича тўлов иш ҳақининг 60%и миқдорида амалга оширилади.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси миқдори қандай ҳисобланади?

– Ўртача ойлик иш ҳақи қуйидаги миқдорни ташкил қилади:

3 000 000 + 500 000 + 4 800 000 : 12 = 3 900 000 сўм.

Ўртача кунлик иш ҳақи ўртача ойлик иш ҳақини август ойидаги иш кунлари сонига бўлиш орқали аниқланади:

3 900 000 : 23 = 169 565,22 сўм.
409 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 05:20
Ochish/sharhlash
2022-08-22 08:06:51 Қандай ҳолларда чақириб олишга ҳатто ходимнинг розилиги билан ҳам йўл қўйилмайди.

Агар таътилни бўлиш ва чақириб олиш муносабати билан таътилни бошқа муддатга ўтказишга тааллуқли талабни бажариш мумкин бўлмаса, чақириб олишга йўл қўйилмайди.

Шу муносабат билан таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми ходимга мазкур иш йили давомида бошқа вақтда берилади ёки кейинги иш йилининг таътилига қўшиб қўйилади. Бунда таътилни бўлиш ва бошқа муддатга ўтказиш қоидаларига риоя қилиш зарур МК 143-м. 6-қ. МК 146-м..

Агар чақириб олиш муносабати билан таътил кейинги иш йилига ўтказилса, таътилнинг 12 иш кунидан ходим барибир жорий иш йилида фойдаланиши керак. Ушбу 12 иш кунидан ошадиган бошқа қисмини кейинги иш йилига ўтказиш мумкин. Яъни, камида, таътилнинг 12 иш куни ходим таътил бериладиган иш йилида дам олиши керак.

Мисол
Таътилнинг фойдаланилмаган қисмини ўтказиш


Ходим 18 иш куни давомийлигидаги таътилга чиқди. Таътилнинг 3 куни ўтгач, ходимни унинг розилиги билан таътилдан чақириб олишди.

- Жорий иш йилининг якунига қадар унга яна таътилнинг 12 кунини бериш зарур (сабаби таътилнинг ушбу қисми бўлинмаслиги керак). У 3 кун дам олган, таътилнинг қолган 3 кунини эса кейинги иш йилига ўтказиш мумкин.

Мисол
Қачон таътилдан чақириб олишга йўл қўйилмайди


Ходимга 15 иш куни давомийлигидаги 2 июнга қадар (2 июнь ҳам киради) таътил расмийлаштирилди. Бироқ 10 июндаёқ ушбу таътил берилган иш йили якунланади.

- Мазкур ҳолда чақириб олиш ғайриқонуний бўлади, сабаби иш йили якунига қадар ходим таътилнинг мажбурий 12 иш кунидан фойдаланишга улгурмайди МК 143-м. 6-қ..

Шунингдек, мажбурий равишда жорий иш йилида - кейинги йилга ўтказмасдан бериш зарур бўлган меҳнат таътилларининг айрим турлари мувжуд МК 137-м.. Агар иш йили якунига қадар ходимга бундай таътилни тақдим этишнинг имконияти бўлмаса - чақириб олишга йўл қўйиб бўлмайди. Бу:

18 ёшга тўлмаган ходимларга йиллик таътиллар МК 135-м.;
меҳнат шароити ноқулай ва ўзига хос бўлган ишлар учун бериладиган йиллик қўшимча таътил МК 137-м..
Мисол
Бошқа муддатга ўтказилиши лозим бўлмаган таътил

Ходимга асосий (15 иш куни) ва иш жойларини аттестациядан ўтказиш асосида меҳнат шароити ноқулай бўлган ишлар учун бериладиган йиллик қўшимча таътилдан ( 6 кун) иборат йиллик меҳнат таътили берилиши лозим. Таътилнинг умумий давомийлиги - 21 иш куни.

- Фақат ходим жорий иш йилида асосий таътилнинг 15 кунидан 12 кунини ва қўшимча таътилнинг тўлиқ барча 6 кунини олган тақдирда мазкур ҳолда чақириб олишга йўл қўйилади. Яъни иш йили якунига қадар ходимга, камида, 18 кун таътил (12 + 6) берилиши зарур. Асосий таътилнинг қолган 3 кунини (15 - 12) кейинги иш йилига ўтказиш мумкин.
417 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 05:06
Ochish/sharhlash
2022-08-22 07:59:45 Корхона Фуқаролик ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича ишга олмоқчи.
Фуқаролик Ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича ишлаган ходимларга иш ҳақи қандай ҳисобланади?

Фуқаролик ҳуқуқий тусдаги (ФҚТ) шартнома бўйича ишларни бажаришга ёлланган жисмоний шахсларга иш ҳақи ҳисоблаш меҳнат шартномаси асосида ишлайдиган ходимларга иш ҳақи ҳисоблашдан фарқланмайди.

ФҚТ шартномаси бўйича муносабатлар Фуқаролар Кодекси билан тартибга солинади. Шартномада жисмоний шахс билан келишилган иш ҳақи суммаси белгилаб қўйилиши лозим. Ишлар бажарилганидан кейин далолатнома тузилган ҳолда иш ҳақи ҳисобланади. Уларнинг даромади солиққа тортиш СКга мувофиқ амалга оширилади. Ушбу жисмоний шахсларга тўланган суммалардан ЖШДС умумбелгиланган тартибда 12 фоизлик ставкада ушлаб қолинади (СКнинг 172-моддаси, 181-моддаси), шунингдек улар Ягона ижтимоий тўлов солинадиган базага киритилади (СКнинг 306-моддаси).
293 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 04:59
Ochish/sharhlash
2022-08-22 05:38:32 Жиноий иш қўзғатилган ходимларни ишдан бўшатиш имконияти

Ходимлар жуда кўп миқдорда ўғрилик содир этиш билан қўлга тушганлар. Уларга тегишли тергов ишлари кетмоқда. Ушлаб туриш бўйича ҳужжатлар мавжуд эмас. Иккинчи ходимни топа олишмаяпти. Учинчи ходимни ушлаб қолишди ва у тергов остида эканлиги хусусида маълумотнома мавжуд.
Ўғрилик қилиб, иккитаси тергов остида бўлган ва биттаси бўйича тасдиқловчи ҳужжат бўлмаган ходимларни ишдан бўшатиш мумкинми? Агар мумкин бўлмаса, уларга табелда нима қўйиш лозим?

Ходимни жазога маҳкум этган суднинг ҳукми қонуний кучга кирган тақдирда, ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинади (МКнинг 106-моддаси 3-банди).
Шундай қилиб, ходимлар терговда бўлганлиги давомида, иш берувчи уларни ишдан бўшатишга ҳақли эмас.
Қонунчиликда “тергов остида бўлиш” турдаги эҳтиёт чораси мавжуд эмас. Шу сабабли, ходимларингизга нисбатан қайси турдаги эҳтиёт чоралари қўлланилганлигини аниқлашингиз лозим. Агар эҳтиёт чораси муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат, гаров, кафиллик бўлса, у ҳолда ходим ишга чиқишга мажбур ва унинг ишда бўлмаганлиги прогул деб ҳисобланади. Қамоққа олиш чорасида ходимнинг ишда бўлмаслиги прогул деб ҳисобланмайди.
Қайси ходимларга нисбатан тергов иши қўзғатилганлиги ва эҳтиёт чораси қўлланилганлиги тўғрисида ҳужжатлар мавжуд бўлмаса, иш берувчи улар бўйича дастлабки тергов органларига расмий сўров юбориши лозим.
Агар суд лавозимдан четлаштириш тўғрисида қарор чиқарган бўлса, бу ҳақда жисмоний шахснинг иш жойига хабар берилади. Мазкур ҳужжатни олгандан сўнг, иш берувчи тергов остида бўлишнинг тўлиқ даври учун ходимни ўз меҳнат вазифаларини бажаришдан четлаштириш тўғрисида буйруқ чиқариши лозим (ЖПКнинг 255-260-моддалариХодимга ушбу давр учун иш ҳақи ҳисобланмайди (МКнинг 113-моддаси).
Иш вақтини ҳисобга олиш табелида ходимнинг лавозимдан четлатилганлик ёки қамоққа олинганлик даврни изоҳ билан қуйидагича қайд этишни тавсия этамиз:
«0*» (иш ҳақи ҳисобламаган ҳолда қонунчиликда назарда тутилган сабабларга кўра ишдан четлаштириш) – ишга қўймаслик тўғрисида суд қарорини олгандан сўнг;
ёки «0**» (номаълум сабабларга кўра ишда бўлмаслик) – ходимнинг қаерда эканлиги тўғрисида маълумотлар олинмагунга қадар.
Агар ходимга нисбатан айблов ҳукми чиқарилган бўлса, у ҳолда ушбу ҳужжат асосида ходим билан меҳнат шартномаси  бекор қиланади. Бунда меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида буйруқ чиқариш керак. Ходимнинг сўнгги иш куни бўлиб ҳукм қонуний кучга кирган кун бўлиб ҳисобланади (МКнинг 106-моддаси 3-банди).
Мазкур асос бўйича меҳнат шартномаси бекор қилинганда, ходим билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилинади – ходим томонидан ишлаб чиқаришда ишлаб берилган сўнгги иш кунига қадар иш ҳақи ва фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун компенсация тўлаб берилади.
Таътил олиш ҳуқуқини берадиган иш стажи учун компенсацияни ҳисоблаб чиқаришда ходим тергов остида бўлган даврни киритмаслик лозим, зеро ушбу пайтда у иш ҳақи олмайди ва ҳақиқатда ишлаймади ҳамда мазкур давр таътил олиш ҳуқуқини берадиган иш стажи рўйхатига киритилмаган (МКнинг 142-моддаси).
2.0K viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 02:38
Ochish/sharhlash
2022-08-22 05:23:39 Ходим 05.06.2015 йилда ишга кирган. 2015-2016 йил даври учун меҳнат таътилини олган. 2016 йил 10 ноябрдан болани парваришлаш таътилига чиққан. 2019 йилда ишга тушди.
Навбатдаги йиллик меҳнат таътили қайси давр учун берилади? Қандай ҳисобланади?

Ходим 05.06.2015 й. – 04.06.2016 й. иш даври учун меҳнат таътилидан фойдаланган.
Кейинги меҳнат таътили 05.06.2016 й. – 09.11.2016 й. иш даври (ходим болани парваришлаш таътилига чиққунча бўлган давр) учун берилиши керак, чунки МКнинг 142-моддасига кўра, ҳомиладорлик ва туғиш таътили йиллик асосий таътилни олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига киради. Бунда ушбу давр учун меҳнат таътили ишланган вақтга мутаносиб равишда берилади. Таътил муддати тўлиқ таътил миқдорини ўн иккига бўлиб, сўнг тўлиқ ишланган ойлар сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади (ҳомиладорлик ва туғиш таътилида бўлган вақт ҳам ҳисобга олинади).
Шунингдек, ходимга 2019 йил ишга чиққан санасидан бошлаб умумий тартибда меҳнат таътили берилиши керак.
Агар ходим таътил олиб бўлган иш йили тугамасдан туриб меҳнат шартномаси бекор қилинса, меҳнат ҳақидан таътилнинг ишланмаган даврга тегишли кунлари учун ҳақ ушлаб қолинади (МКнинг 164-м.).
405 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 02:23
Ochish/sharhlash