Get Mystery Box with random crypto!

#Муносабат Давлат хизматини ривожлантиришнинг янги босқичи б | Qonunchilik.uz

#Муносабат

Давлат хизматини ривожлантиришнинг янги босқичи бошланди

Шерзод Кудбиев, Давлат солиқ қўмитаси раиси

Президентимиз томонидан имзоланган “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун давлат органлари ходимлари томонидан энг узоқ кутилган ҳужжат бўлса керак.

У давлат хизматчиларининг ҳуқуқларини белгилайдиган, меритократия тамойили асосида мартаба даражалари ўсишининг кафолатини таъминлайдиган ҳамда давлат хизматчисининг жамиятдаги мавқейини оширишга қаратилган давлат хизмати институтининг ҳуқуқий асосини яратади.

Қабул қилинган Қонун илғор жаҳон тажрибасини ўзида мужассам этган ҳолда, давлат бошқаруви соҳасида миллий тажрибага асосланган кенг кўламли мутахассисларнинг оғир ва машаққатли меҳнати самарасидир.

Aминманки, қабул қилинган ҳужжатда белгиланган давлат хизматчилари аппаратини самарали бошқаришнинг замонавий усулларини жорий этиш барча соҳалардаги ислоҳотларнинг сифатли амалга оширишда давлат органлари ходимларининг ҳиссасини сезиларли даражада оширади.

Узоқ йиллар давомида давлат хизматини ривожлантириш векторини белгилаб берувчи ушбу асосий ҳужжатни тайёрлаш жараёнида иштирок этган барча мутахассисларга ўз миннатдорлигимни билдирмоқчиман.

Барча давлат хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларини “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилингани билан табриклайман.

Каналга уланиш —
t.me/argos_uz