Get Mystery Box with random crypto!

Qonunchilik.uz

Telegram kanalining logotibi sherzodbek78 — Qonunchilik.uz Q
Telegram kanalining logotibi sherzodbek78 — Qonunchilik.uz
Kanal manzili: @sherzodbek78
Toifalar: Telegram , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 828

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 34

2022-07-25 18:46:49 Live stream scheduled for Jul 25 at 16:00
15:46
Ochish/sharhlash
2022-07-21 19:28:12 Live stream finished (28 minutes)
16:28
Ochish/sharhlash
2022-07-21 18:59:21 Live stream started
15:59
Ochish/sharhlash
2022-07-19 06:00:50 Интизомий жазо қўлланилган даврда ходимни рағбатлантириш мумкинми ?

Иш берувчилар томонидан интизомий жазога тортилган ходимларга нисбатан қандай рағбатлантириш турлари қўлланилиши тўғрисидаги саволлар ҳар бир ташкилотнинг кадрлар ва бухгалтерия бўлими ходимларини ўйлантирган масала ҳисобланади.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига тушаётган кўплаб мурожаатларнинг мазмунини инобатга олган ҳолда интизомий жазо чораси қўлланилган даврда ходимларга нисбатан қандай турдаги тўловлар тўланиши тўғрисида тушунтиришлар бериб ўтамиз.

Амалдаги Меҳнат кодексининг 180-моддасида интизомий жазо амал қилиб турган муддат мобайнида ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилмаслиги белгиланган бўлиб, мазкур рағбатлантириш чораларининг аниқ рўйхати белгиланмаган.

Рағбатлантириш чораларининг турлари, уларни қўлланиш тартиби эса иш берувчи ва ходимлар вакиллик органининг келишувига биноан ташкилотнинг жамоа шартномасида, ички меҳнат тартиби қоидаларида ва бошқа локал ҳужжатларида, шунингдек, жамоа келишувларида, интизом тўғрисидаги устав ва низомларда белгиланиши назарда тутилган.

Мазкур талабларга қўшимча равишда меҳнат ҳақи тизимида назарда тутилган иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва бошқа тўловлар рағбатлантириш турларига кирмаслиги кўрсатиб ўтилган.

Юқоридаги меҳнат қонунчилиги талабларидан келиб чиқиб, амалиётда ташкилотларнинг “Меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисида”ги Низомлари ёки жамоа шартномаларида ходимларнинг меҳнат ҳақи турлари икки турга бўлинади ва натижада интизомий жазо қўлланган ходимларга меҳнат ҳақининг қайси турини қўллаш масаласига яққол жавоб топилади.

Демак, булар:

- меҳнат ҳақи (иш ҳақи) тизимида назарда тутилган тўловлар;

- рағбатлантириш тўловлар тизимида назарда тутилган тўловлар.

Жумладан, меҳнат ҳақи (иш ҳақи) тизимига ходимнинг лавозим маоши, давлат хизматчилари учун тўланадиган 30% лик устама, кўп йиллик ҳизмати учун қўшимча тўловлар, чораклик мукофотлар, байрам (ишланмайдиган) кунлар муносабати билан тўланадиган мукофотлар ва бошқа тўловлар киритилиши мумкин.

Рағбатлантириш тўловлар тизимига эса ходимнинг меҳнат вазифаларини белгиланган даражада бажарганлиги учун ойлик устамалар, ишдаги юқори натижалари учун тўланадиган бир марталик тўловлар, алоҳида хизматлари учун тўланадиган қўшимча тўловлар, давлат мукофотларига тақдим этиш, ташаккурнома, пул мукофоти билан тақдирлаш, қимматбаҳо совғалар билан мукофотлаш ва ишдаги бошқа ютуқлари учун тўловлар киритилиши мумкин.

Хулоса қиладиган бўлсак, ташкилот томонидан меҳнат ҳақи тизимига киритилган тўловлар ходимга интизомий жазо қўлланилганлигидан қатъий назар қўлланилаверади. Фақатгина рағбатлантириш турларига киритилган тўловлар мазкур даврда қўлланилмайди. Яъни меҳнат ҳақи тизимига киритилган тўловлар рағбатлантириш чоралари ҳисобланмайди.

Ҳабарингиз борки, ҳозирги кунда янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг қизғин муҳокамаси бўлаётган бўлиб, унда мазкур масалаларга тўлиқроқ тушунтиришлар берилган.

Ходимларни мукофотлаш (тақдирлаш) ва рағбатлантиришнинг бошқа турлари меҳнат ёки жамоа шартномаларида акс эттирилиши мақсадга мувофиқ.
426 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 03:00
Ochish/sharhlash
2022-07-19 04:14:26 Таълим кредити бўйича хотин-қизларга енгилликлар берилди

Президентнинг «Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида хотин-қизларнинг таълим олишларини қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги (18.07.2022й) қарори қабул қилинди.

Унга кўра, белгиландики, хотин-қизларга:

тижорат банклари Молия вазирлиги томонидан жойлаштириладиган депозит маблағлари ҳисобидан таълим кредитларини 14 фоиз ставкада ажратади;

таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади;

таълим кредити бўйича фоиз ставкаларини сўндириш Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан, уларни тижорат банкларига тўлаш орқали амалга оширилади;

таълим кредитини расмийлаштиришда ва унинг қайтарилишида талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари ва бошқа учинчи шахс биргаликда қарз олувчи сифатида қатнашишига рухсат этилади;

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га кирган оилаларнинг хотин-қизларига ажратиладиган таълим кредитлари учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди.
261 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 01:14
Ochish/sharhlash
2022-07-16 18:26:01 Ассалому алайкум, барчага хайрли кеч.
Аргос томонидан барча тизимларда ўтказилаётган ХУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИК тестларида жуда кўпчилик қатнашиб кўрган бўлса керак. Эндиликда шу каби танловлар мунтазам ўтказиб борилса ажабмас.
Кадровиклар гурухи аъзолари учун ушбу танловлар қийинчилик туғдирмади манимча.
Шу каби танловларда бемалол қатнашиш учун гуруҳга аъзо бўлсангиз барча йўналишлар бўйича тайёрлаб борамиз.
Бундан ташқари ишга киришдаги танловларга ҳам тайёр бўласиз.
Давлат фуқаролик хизматчиси мақоми тўғрисидаги Қонун тасдиқланса ўтказиладиган аттестацияларга ҳам тайёргарлик кўрасиз.
Мурожаат учун шахсий саҳифамга ёзишингиз мумкин.
133 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, edited  15:26
Ochish/sharhlash
2022-07-16 06:18:10
203 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 03:18
Ochish/sharhlash
2022-07-16 06:09:29
227 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 03:09
Ochish/sharhlash
2022-07-14 12:57:24
#Ҳуқуқий_ахборот_минбари

Конституцияга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича аудиоподкаст ташкил этилади

Овозли чат бугун – 2022 йил 14 июль куни соат 15:00 да Huquqiy axborot телеграм каналида бошланади.

Суҳбат спикерлари:

Гулноза Исмаилова –
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети проректори;

Ихтиёр Беков – Тошкент давлат юридик университетининг Конституциявий ҳуқуқ кафедраси профессори;

Хайитжон Турдиев – ТДЮУ Давлат ва ҳуқуқ назарияси кафедраси доценти.

Саволларингизни ушбу ҳавола орқали олдиндан ёки тўғридан-тўғри онлайн мулоқот вақтида беришингиз мумкин.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
94 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 09:57
Ochish/sharhlash
2022-07-14 12:21:24 #Сиз_учун_ҳам_муҳим

Айни кунларда давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали фаолияти юзасидан @vacancy_argos_bot га келган айрим мурожаатларга экспертларимиз томонидан берилган жавобларни эътиборингизга ҳавола этамиз. Номзод сифатида ушбу ҳолатлар(муаммо)га сиз ҳам дуч келаётган бўлишингиз мумкин.

Савол: Менинг хорижий олий таълим муассасасини тамомлаганим ҳақидаги дипломим вакансиялар порталидаги шахсий кабинетимда кўринмаяпти. Бундай ҳолатда нима қилишим лозим?

Жавоб:
Сизнинг хорижий давлат олий таълим муассасасида ўқиганлигингиз тўғрисидаги диплом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан нострификациядан ўтказилиши лозим. Нострификация қилинган диплом тўғрисидаги гувоҳнома рақами ўрнатилган тартибда базага киритилади. Сизнинг диплом рақамингиз киритилган тақдирда порталдаги шахсий кабинетингиздаги маълумотингиз тўғрисидаги саҳифада автоматик равишда хорижий олий таълим муассасасини тамомлаганингиз тўғрисидаги маълумот кўринади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
127 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 09:21
Ochish/sharhlash