Get Mystery Box with random crypto!

Qonunchilik.uz

Telegram kanalining logotibi sherzodbek78 — Qonunchilik.uz Q
Telegram kanalining logotibi sherzodbek78 — Qonunchilik.uz
Kanal manzili: @sherzodbek78
Toifalar: Telegram , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 828

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 12

2023-01-28 07:02:29 Ушбу қоровуллар ўзларининг дам олиш кунлари дам олишлари, сменага тўғри келадиган ҳафтанинг бир кунида ишга чиқмасдан, бошқа иш қидиришлари мумкин. Бу ерда, иш қидириш учун ходимга унинг дам олиш куни эмас, балки унинг иш (сменаси) куни берилиши кераклиги назарда тутилади. Бу вақтга иш берувчи муддатли меҳнат шартномаси бўйича бошқа шахсларни ишга олиши тавсия этилади, улар асосий ишчилар ўрнига ишлаб туриши керак.

4-қадам. Ходимга бошқа бўш ўринга ўтишни таклиф қилинг
Қисқаришга тушган ходимга унинг малакаси ва мутахассислигига мос келадиган иш берувчида мавжуд барча бўш жойлар, бундай ишлар бўлмаса – корхонада мавжуд бошқа ишлар таклиф этилиши лозим. Иш берувчининг ушбу мажбуриятни бажармаслиги ходимни ишда тиклашга асос бўлиши мумкин.

Мисол
Олий юридик маълумотга эга кадрлар бўлими инспектори билан меҳнат шартномаси МК 100-моддаси 2-қисмининг 1-банди бўйича бекор қилинаётганда унга бўш юрист ўрни таклиф этилиши мумкин. Бу лавозимга бошқа юристни қабул қилиш, гарчи у юрист мутахассислиги бўйича кўпроқ иш стажига эга бўлса-да, иш берувчининг ишдан бўшатилаётган ходимни ишга жойлаштириш бўйича мажбуриятини бажармаганлигини англатади. Ишдан бўшатилаётган ходим мавжуд бўш лавозимни эгаллаш учун иш берувчи билан меҳнат муносабатларида бўлмаган бошқа шахсларга қараганда афзаллик ҳуқуқига эга.

Агар объектив сабабларга кўра меҳнат шартномасида белгилаб қўйилган меҳнат вазифаси доирасида ишни давом эттириш мумкин бўлмаса (МК 92-моддаси 2-қисми), иш берувчи ходимга мутахассислиги ва малакасига мувофиқ келадиган ишни (ходим бажараётган ишига ёки эгаллаб турган лавозимига номувофиқ бўлса, мутахассислиги бўйича бир мунча кам малака талаб этиладиган бошқа ишни), бундай иш бўлмаган тақдирда эса, – корхонада мавжуд бўлган бошқа ишни таклиф этиши шарт. Ходим бошқа ишга ўтишдан бош тортган ёки корхонада мувофиқ келадиган иш бўлмаган тақдирда, меҳнат шартномаси умумий асосларда бекор қилиниши мумкин.

Меҳнат шартномаси МК 100-моддаси иккинчи қисми 1-банди бўйича бекор қилинаётганда иш берувчи ходимни меҳнат шартномаси ушбу асос бўйича бекор қилиниши ҳақида бутун огоҳлантириш муддати давомида уни ишга жойлаштириш чораларини кўриши керак (МК 102-моддаси 6-банди). Бу шуни англатадики, иш берувчи бўшаётган ходимларга огоҳлантириш муддати давомида ҳар гал корхонада юзага келаётган бўш ўринларни таклиф этиши лозим.

Нохуш оқибатларга йўл қўймаслик учун иш берувчига қисқартирилаётган ходимларга: 1) ишни ёзма шаклда таклиф қилиш; 2) огоҳлантириш муддати даврида корхонада мавжуд бўлган барча бўш ўринларни таклиф қилиш; 3) уларни ишга жойлаштириш учун бошқа қонуний имкониятларни таклиф қилиш тавсия этилади.

Ходимнинг таклиф этилган ишдан бош тортишини ёзма шаклда расмийлаштириш мақсадга мувофиқ. Акс ҳолда иш берувчи комиссия иштирокида тегишли далолатномани тузиши, унда ходим бошқа ишлар ҳақидаги таклифлар билан танишиб чиққанини, аммо у таклиф этилган вариантларни рад этганини кўрсатиши лозим.

Ходимлар сони (штати) ёки иш хусусияти ўзгарганда иш берувчи бир турдаги касб ва лавозимлар доирасида ходимларни қайта жойлаштириш (қайта гуруҳлаш) ҳуқуқига эга бўлиб, лавозими штат жадвалидан чиқарилган юқорироқ малакали ходимни унинг розилиги билан бошқа бир турдаги лавозимга ўтказиши ва бу лавозимни эгаллаб турган кам малакали ходим билан эса меҳнат шартномасини шу асосда бекор қилишга ҳақли. Агар иш берувчи бу ҳуқуқдан фойдаланмаган бўлса, суд бундай қайта жойлаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги масалани муҳокама этишга ҳақли эмас (Олий суд Пленумининг 17.04.1998 йилдаги 12-сонли Қарори 26-банди).

Бунда бевосита юқорида тилга олинган Қарорда кўрсатилган иккита ҳолатни ёдда сақлаш керак:


1. Бундай қайта жойлаштириш бир турдаги касблар учун йўл қўйилади. Шунинг учун, масалан, бухгалтер лавозимига иқтисодчини ўтказиб, бухгалтернинг ўзи билан меҳнат шартномасини мазкур асос бўйича бекор қилиш ғайриқонуний бўлади.

2. Бундай қайта жойлаштириш иш берувчининг мажбурияти эмас, балки ҳуқуқидир. Шунинг учун, агар иш берувчи унга берилган бу ҳуқуқдан фойдаланмаса, ундан буни ҳеч ким талаб қила олмайди2.
173 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 04:02
Ochish/sharhlash
2023-01-28 07:02:29 Ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши ҳақидаги огоҳлантиришни фақат ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга мансабдор шахс имзолаши мумкин. Лавозими қисқартирилаётган ҳар бир ходимни сиз шахсан имзо чектириб огоҳлантиришингиз керак.

Огоҳлантиришнинг иккинчи нусхасида (иш берувчида қоладиган нусхада) ходим огоҳлантириш билан танишганини ёзади ва уни олган санани қўйиб, имзо чекади.

Икки ойлик муддатнинг ўтиши меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида огоҳлантириш тузилган кундан эмас, балки ходим у билан таништирилган куннинг эртасидан бошланади. Масалан, агар огоҳлантиришни ходим 30 мартда олган бўлса, икки ойлик муддат 31 мартдан бошланади.

Ходимни у билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши ҳақида у вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даврида бўлганда ёки давлат ёки жамоат мажбуриятларини бажараётган пайтда огоҳлантирилганда, огоҳлантириш муддати ходим ишга чиққан куннинг эртасидан бошланади.

Баъзи бир корхоналарда огоҳлантиришларни қайд этиш журнали юритилади, унда ходимга огоҳлантириш имзо чектириб топширилгани акс эттирилади.

+
Агар ходим огоҳлантириш олганлиги ҳақида белги қўйишдан бош тортса, камида икки ходим (гувоҳ) олдида тегишли далолатнома тузинг. Бу ҳужжат ходим ишдан бўшатилиши ҳақида огоҳлантирилганини тасдиқлайди. Шунингдек бундай огоҳлантиришни ходимга буюртма хат билан илова қилинганлар рўйхатини қўшиб юбориш мумкин.

Ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан меҳнат шартномаси икки ойлик огоҳлантириш муддати тугамасидан ҳам бекор қилиниши мумкин. Бу ҳолда огоҳлантириш унинг қолган муддатига мувофиқ келадиган ходимнинг ўртача иш ҳақи миқдоридаги пуллик компенсация билан алмаштирилиши мумкин (МК 102-моддаси 2-қисми).

Пуллик компенсация қонунчиликда назарда тутилган бошқа тўловларнинг ўрнини босмайди. Агар ходим меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан бошлаб ўн календарь кун мобайнида маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтса, маҳаллий меҳнат органи берган маълумотномага биноан учинчи ой учун ҳам олдинги иш жойларидан ўртача иш ҳақи олиш ҳуқуқига эга бўлади (МК 67-моддаси 1 ва 3-қисмлари).

МК 102-моддасининг 6-қисми корхонанинг тугатилиши муносабати билан меҳнат шартномасининг бекор этилишидан ташқари ҳолларда ходимнинг фақат меҳнатга қобилиятсизлик вақти, шунингдек давлат ёки жамоат мажбуриятларини бажаришга кетган муддатлари ходимни огоҳлантириш муддатига кирмаслигини кўзда тутгани сабабли ходимнинг ишда бўлмаган бошқа барча муддатлар (иш ҳақи тўланадиган ва иш ҳақи сақланмайдиган таътилларда бўлиши, отгулда юриши ва ҳ.к.) меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича огоҳлантириш муддатига киради1.


Огоҳлантириш муддати давомида ходим ўз меҳнат вазифаларини бажариши, ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя этиши лозим, шунингдек у навбатдаги таътилдан, агар таътиллар жадвалига кўра шундай таътил унга берилиши керак бўлса, фойдаланиши мумкин.

Огоҳлантириш муддати давомида, меҳнатга оид муносабатлар ходимнинг айбли хатти-ҳаракатлар содир этганлиги муносабати билан бекор қилиш тўғрисидаги огоҳлантиришни истисно этганда, ходимга бошқа иш қидириш учун ҳафтада камида бир кун шу вақт учун иш ҳақи сақланган ҳолда ишга чиқмаслик ҳуқуқи берилади (МК 102-моддаси 6-қисми).

Корхонанинг жамоа шартномасида ёки жамоа келишувида, меҳнат шартномасида ходимни огоҳлантириш муддати давомида унга бошқа иш қидириш учун ҳафтада икки ёки уч кун шу вақт учун иш ҳақи сақланган ҳолда ишга чиқмаслик ҳуқуқи берилиши ҳам назарда тутилиши мумкин. Ходимга бошқа иш қидириш учун қайси кунлар берилишини иш берувчи корхона фаолиятининг имкониятлари ва хусусиятларидан келиб чиқиб ўзи мустақил ҳал қилади.

Ташкилотда тўртта қоровул смена алмашиниб ишлайди, иш берувчи қоровулнинг иккита штат бирлигини қисқартиришга қарор қилди. Бу қоровуллар қайси кунлари бошқа иш қидириш учун ишга чиқмаслик ҳуқуқига эга: смена кунларими ёки дам олиш кунларими?
190 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 04:02
Ochish/sharhlash
2023-01-28 07:02:29 Сон (штат) қисқариши бўйича ходимни фақат унинг лавозими штат жадвалидан чиқарилгандан кейин ишдан бўшатиш мумкин, олдиндан бундай режа асосида мутлақо уни ишдан бўшатиб бўлмайди. Шу сабабли қисқартирилган лавозимларни ҳисобга олиб янги штат жадвалини (ёки унга киритилган ўзгартиришларни) қисқартирилаётган ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишдан олдин буйруқ билан тасдиқлаш керак.

1-қадам. Ходимлар сони (штати)ни ўзгартириш ҳақида буйруқ чиқаринг

Қарор қабул қилиб бўлганингиздан кейин корхонада ходимлар сони (штати)ни қисқартириш ҳақида ходимларни «қисқартириш»ни бошлаш мўлжалланаётган пайтдан камида икки ой олдин буйруқ чиқаринг (МК 102 моддаси 1-банди). Буйруқда мўлжалланаётган қисқартириш сабаблари (асослари)ни, муддатини ва ходимларнинг сони (штати)ни қисқартириш бўйича тадбирлар учун масъул шахсларни кўрсатинг. Шу буйруқнинг ўзида ёки алоҳида буйруқ чиқариб, янги штат жадвалини тасдиқланг (ёки олдингисига ўзгартириш киритинг) ҳамда унинг амалга киритилиши санасини кўрсатинг.

2-қадам. Қайси ходимлар ишда қолдириш учун имтиёзли ҳуқуққа эгалигини аниқланг

Биринчи навбатда, меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишда қолдириш учун имтиёзли ҳуқуқ малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимларга берилади (МК 103-моддаси 1-қисми).

Иккинчи навбатда, МК 103-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳолатлар ҳисобга олинади, унда малакаси ва меҳнат унумдорлиги бир хил бўлган тақдирда қуйидагиларга афзаллик берилади:

1) қарамоғида икки ёки ундан ортиқ киши бўлган ходимларга;

2) оиласида ундан бўлак мустақил иш ҳақи олувчи бўлмаган шахсларга;

3) мазкур корхонада кўп йиллик иш стажига эга бўлган ходимларга;

4) ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларида тегишли мутахассислик бўйича малакасини ошираётган ходимларга ва ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларини тамомлаган шахсларга ўқишни тугатгандан сўнг мутахассислиги бўйича ишлаётган тақдирда икки йил мобайнида;

5) мазкур корхонада меҳнатда майиб бўлиб қолган ёки касб касаллигини орттирган шахсларга;

6) уруш ногиронлари, уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга;

7) атом объектларидаги фалокатлар оқибатида келиб чиққан оширилган радиация нурланиши билан боғлиқ нурланиш касаллиги ва бошқа касалликларга йўлиққан ёки шундай касалликларни бошидан кечирган шахсларга; ногиронлиги атом объектларидаги фалокатлар муносабати билан бошланганлиги аниқланган ногиронларга; ана шундай фалокатлар ва ҳалокатлар оқибатларини бартараф этиш ишлари қатнашчиларига, шунингдек мазкур зоналардан эвакуация қилинган ёки кўчирилган шахсларга ҳамда уларга тенглаштирилган бошқа шахсларга.

Учинчи навбатда, жамоа шартномасида назарда тутилган бошқа ҳолатлар ҳисобга олинади, улар мавжуд бўлганда ходимлар ишда қолдиришда афзаллик ҳуқуқи берилади (МК 103-моддаси 3-қисми).

Ходимни малакасини баҳолашда: унинг маълумоти даражасини; разряди, класслиги, даражаси, унвони, тоифаси ва ҳ.к.; ходимнинг ўз ташаббуси билан ва иш берувчининг йўлланмаси билан малака оширганини; унинг малакаси даражасига таъсир қиладиган бошқа омилларни ҳисобга олинг.


Меҳнат унумдорлигини баҳолашда: ходимнинг ўзига белгиланган нормаларни бажариши (ортиғи билан бажарииши); иши натижадорлиги; ходимнинг иш нормаларини бажармаганлиги учун унга интизомий жазо қўлланилганлиги; унинг меҳнат унумдорлигига таъсир қилувчи бошқа омилларни ҳисобга олинг.

Агар корхонада ходимлар сони (штати) қисқартирилаётган бўлса, биринчи навбатда штат жадвалидан бўш ўринлар (иш жойлари) чиқариб ташланади.


Ходимнинг малакаси ва меҳнат унумдорлигини баҳолашда унинг касбий фазилатларига боғлиқ бўлмаган меҳнат интизомини бузганлиги учун қўлланилган интизомий жазо чоралари (масалан, ишга кечга қолганлик учун белгиланган интизомий жазо) ҳисобга олинмаслиги керак.

3-қадам. Ходимни меҳнат шартномаси келгусида бекор қилиниши ҳақида огоҳлантиринг

Иш берувчи ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти ҳақида ходимни камида икки ой олдин ёзма равишда (имзо чектириб) огоҳлантириши шарт (МК 102-моддаси 1-банди).
222 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 04:02
Ochish/sharhlash
2023-01-28 07:02:29 Хонмирзо-Шерзодбек Хакимович:
Ходимлар сони (штати)ни қисқартириш: қадам-бақадам йўриқнома
Ҳар қандай корхона учун ходимлар сони (штати)ни ўзгартириш – анча мураккаб тартибот бўлиб, унинг бирорта босқичида, айниқса ходимларни уларнинг лавозими қисқартирилгани муносабати билан ишдан бўшатишда йўл қўйилган хато иш берувчи учун жарималар ёки суд жараёнларига олиб келиши мумкин. Таҳририят ходим билан тузилган меҳнат шартомасини МК 100-моддаси иккинчи қисми 1-банди бўйича бекор қилишнинг қадам-бақадам тартиботини тайёрлади ва кадрларга оид ҳужжатларнинг тайёр намуналарини тақдим этади.
АХТАМ ХИКМАТОВ, «Adleks-Advokat» АФ адвокати
Ходимларнинг сони ёки штати қисқариши деганда нима тушунилади?

Номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномаси ҳам, шунингдек муддатли меҳнат шартномаси ҳам муддатидан олдин иш берувчининг ташаббуси билан технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги сабабли бекор қилиниши мумкин (МК 100-моддаси 2-қисми 1-банди).

Авваламбор иш берувчи «штат қисқариши» ва «сон қисқариши» каби тушунчаларни адаштирмаслиги керак.

Тушунча                             Моҳияти
Сон қисқариши  муайян касб (лавозим) бўйича штат бирликлари сонини камайтириш
Штат қисқариши  муайян лавозимларни штат жадвалидан бутунлай олиб ташлаш

Штат қисқарганда қандай ходимларни ишдан бўшатиб бўлмайди?
Ходимларнинг сони (штати) қисқариши иш берувчининг ташаббусига боғлиқ бўлишига қарамай, қонунчиликда бир қатор тоифа ходимлар учун кафолатлар кўзда тутилган.

Чунончи, қуйидагилар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди:

ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан, корхонанинг бутунлай тугатилиш ҳоллари бундан мустасно, бундай ҳолларда меҳнат шартномаси уларни албатта ишга жойлаштириш шарти билан бекор қилинади (МК 237-моддаси);
ходим вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида ва меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган таътилларда бўлган даврида. Бунда ходим қандай таътилда (йиллик ҳақ тўланадиган, қисман ҳақ тўланадиган, иш ҳақи сақланмайдиган ёки ижтимоий таътилда) бўлгани аҳамиятга эга эмас, корхона бутунлай тугатилган ҳоллар бундан мустасно (МК 100-моддаси 3-қисми).

Коронавирус инфекцияси билан зарарланган ёки карантинга жойлаштирилган, шунингдек, 14 ёшга тўлмаган боланинг ота-онаси (унинг ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар) бўлган ходимлар билан меҳнат шартномаларини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тақиқланади (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.03.2020 йилдаги ПФ-5969-сонли Фармони 16-банди). Ушбу талаб фақат коронавирус билан боғлиқ карантин чоралари даврида амал қилади.

Зарур шартлар
Сон (штат) қисқарганда ходимлар билан меҳнат шартномаларини иш берувчи фақат қуйидаги учта шартни бажарганда бекор қилиши мумкин:

1. Қонунда назарда тутилган штатни қисқартириш тартиботига риоя қилиш. Бундан ташқари, ходимга ишдан бўшатилаётганда жамоа шартномасида, жамоа келишувида ёки меҳнат шартномасида кўзда тутилган қўшимча кафолатлар берилиши керак.

2. Ишдан бўшатишнинг асосланганлиги. Низо юзага келса, суд ходимни бўшатиш қанчалик иқтисодий ва ташкилий жиҳатдан асосланганлигини текширишга ҳақли.

3. Бандлик хизматини хабардор қилиш.Бу шартни алоҳида ажратиб кўрсатиш керак, чунки баъзи бир иш берувчилар кўпинча уни бажармайдилар. Ушбу шартга риоя қилмаганлиги учун уларга маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилишини мумкин.

Қисқартириш бўйича ишдан бўшатиш тартиби, тартиботи ва қоидалари

Ходимларни қисқартирганда ҳамма тартиботларни ва ҳужжатларни расмийлаштиришни қонунчилик талабларига тўлиқ мос ҳолда олиб бориш муҳимдир. Ходим билан меҳнат шартномасини унинг қисқартирилиши муносабати билан бекор қилиш алгоритмини кўриб чиқамиз.
294 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 04:02
Ochish/sharhlash
2023-01-26 09:24:02 #ЭЪЛОН

Шошилинг 6 кун муддат қолди!
Нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар диққатига
!

Нодавлат нотижорат ва диний ташкилотларнинг 2022 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни 2023 йил 1 февралидан кечиктирмай e-ngo.uz портали орқали электрон шаклда ёки қоғоз шаклида (ННТлар учун https://lex.uz/docs/3796969, диний ташкилотар учун https://lex.uz/docs/4089832) тақдим қилишингиз сўралади.

Эслатма: Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 239-моддасига асосан нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этмаслиги, ўз вақтида тақдим этмаслиги ёки белгиланмаган шаклда тақдим этиши, ўз фаолияти тўғрисида била туриб нотўғри маълумотлар тақдим этиши, худди шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотларининг ахборотни, шу жумладан улар томонидан мол-мулк ва пул маблағларидан фойдаланилиши тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмаслиги

Мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

e-ngo.uz портали

Ҳисоботни тўлдириш юзасидан видео қўлланма билан батафсил танишинг

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw

YouTube
nodavlat notijorat tashkilotlar hisoboti/нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳисоботи
нодавлат нотижорат ташкилотларининг йиллик ҳисоботини адлия органларига топшириши юзасидан e-ngo.uz сайтини тўлдириш акс этган видео қўлланма.
363 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 06:24
Ochish/sharhlash
2023-01-25 16:48:50 Давлат хизматчилари иш фаолияти билан боғлиқ маълумотларни ишга алоқадор бўлмаган бошқа шахслар иштирокида муҳокама қилишга ҳаққи йўқ

Уларнинг ишдан ташқари вақтда ҳам қуйидаги мажбуриятлари бор.

Расмий эълон қилинган маълумотлардан ташқари давлат хизмати фаолиятига оид масалаларни муҳокама қилмаслик;

Дабдабабозлик, шуҳратпарастлик, гуруҳбозлик, маишатбозлик, ичкиликбозлик ва бошқа салбий иллатларга йўл қўймаслик;

Жамоат жойларида (кафе, ресторан ва бошқа кўнгилочар масканларда) ўзини тутиш қоидаларига риоя этиш, атрофдагиларнинг эътиборини тортувчи ортиқча ва салбий ҳаракатларга йўл қўймаслик;

жамоат тартиби ва хавфсизлигига қарши қаратилган хатти-ҳаракатларни содир этмаслик, мазкур ноқонуний ҳаракатларга бошқаларни жалб этмаслик ёки даъват қилмаслик;

хизмат гувоҳномаларини сақлаш ва фойдаланиш тартибига қатъий риоя этиш, улардан хизматга алоқадор бўлмаган ҳолатларда фойдаланмаслик, шу жумладан, ваколатли шахсларга хизмат гувоҳномасини кўрсатиб, мавқеини суиистеъмол қилмаслик;

хизмат автотранспорт воситаларидан хизмат фаолиятидан ташқари ҳолатларда шахсий ва бошқа мақсадларда фойдаланмаслик;

иш фаолияти билан боғлиқ маълумотларни ишга алоқадор бўлмаган бошқа шахслар иштирокида муҳокама қилмаслик;

ўзи фаолият юритган давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда давлат хизматига доғ туширувчи хатти-ҳаракатлардан тийилиш;

ташқи кўринишини белгиланган меъёрлар доирасида сақлаш, камтарона кийиниш, атрофдагиларнинг эътиборини ўзига ортиқча жалб қиладиган тарзда кийинмаслик.

️ Бу ерда батафсил

@hrassistant_uz
401 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 13:48
Ochish/sharhlash
2023-01-25 16:37:30 Фармон (иловалари билан)
386 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 13:37
Ochish/sharhlash
2023-01-23 09:43:57
Yagona milliy mehnat tizimiga kiritilgan ishlovchi imkoniyati cheklangan shaxslar to‘g‘risida ma’lumot

Imkoniyati cheklangan shaxslarni ishga qabul qilgan ish beruvchilar - 36 889 ta

Jami ishlovchi imkoniyati cheklangan shaxslar - 71 595 nafar

Ishlovchi imkoniyati cheklangan shaxslar soni hududlar kesimida:

Qoraqalpog‘iston Respublikasi - 3 440
Andijon viloyati - 5 809
Buxoro viloyati - 5 241
Jizzax viloyati - 3 882
Qashqadaryo viloyati - 6 209
Navoiy viloyati - 5 088
Namangan viloyati - 5 150
Samarqand viloyati - 6 537
Sirdaryo viloyati - 3 820
Surxondaryo viloyati - 6 489
Toshkent viloyati - 5 358
Farg‘ona viloyati - 6 075
Xorazm viloyati - 3 973
Toshkent shahri - 4 524

Davlat va xususiy sektorlarda ishlovchilar soni:

Davlat tashkilotlarida - 31 939 nafar (44.6%)
Xususiy sektorda - 39 656 nafar
(55.4%)

Ishlovchi imkoniyati cheklangan shaxslar soni sohalar kesimida:

Taʼlim - 18 523
Qishloq xo‘jaligi - 10 462
Sanoat va ishlab chiqarish - 10 215
Xizmat ko‘rsatish - 9 941
Sog‘liqni saqlash - 8 323
Boshqa sohalar - 7 363
Qurilish - 4 982
Madaniyat - 738
Moliya va sug‘urta - 584
Aloqa, axborot texnologiyalari - 464

Kanalga ulanish Yagona milliy mehnat tizimi | "YaMMT" IDAK

Telegram gruppa | Instagram | Facebook
558 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 06:43
Ochish/sharhlash
2023-01-22 15:17:35 #Эълон.
Бугун соат 18-00 да ушбу каналимизда Янги таҳрирдаги меҳнат кодексининг талаблари бўйича ходимнинг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш мавзусида онлайн вебинар ўтказамиз.
1.7K viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 12:17
Ochish/sharhlash
2023-01-22 15:14:41 Каналимиз ривожи учун ўз ҳиссангизни қўшинг. Бунинг учун қуйидаги линкни танишларингизга юборинг.

https://t.me/Sherzodbek78
734 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 12:14
Ochish/sharhlash