Get Mystery Box with random crypto!

Сон (штат) қисқариши бўйича ходимни фақат унинг лавозими штат | Qonunchilik.uz

Сон (штат) қисқариши бўйича ходимни фақат унинг лавозими штат жадвалидан чиқарилгандан кейин ишдан бўшатиш мумкин, олдиндан бундай режа асосида мутлақо уни ишдан бўшатиб бўлмайди. Шу сабабли қисқартирилган лавозимларни ҳисобга олиб янги штат жадвалини (ёки унга киритилган ўзгартиришларни) қисқартирилаётган ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишдан олдин буйруқ билан тасдиқлаш керак.

1-қадам. Ходимлар сони (штати)ни ўзгартириш ҳақида буйруқ чиқаринг

Қарор қабул қилиб бўлганингиздан кейин корхонада ходимлар сони (штати)ни қисқартириш ҳақида ходимларни «қисқартириш»ни бошлаш мўлжалланаётган пайтдан камида икки ой олдин буйруқ чиқаринг (МК 102 моддаси 1-банди). Буйруқда мўлжалланаётган қисқартириш сабаблари (асослари)ни, муддатини ва ходимларнинг сони (штати)ни қисқартириш бўйича тадбирлар учун масъул шахсларни кўрсатинг. Шу буйруқнинг ўзида ёки алоҳида буйруқ чиқариб, янги штат жадвалини тасдиқланг (ёки олдингисига ўзгартириш киритинг) ҳамда унинг амалга киритилиши санасини кўрсатинг.

2-қадам. Қайси ходимлар ишда қолдириш учун имтиёзли ҳуқуққа эгалигини аниқланг

Биринчи навбатда, меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишда қолдириш учун имтиёзли ҳуқуқ малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимларга берилади (МК 103-моддаси 1-қисми).

Иккинчи навбатда, МК 103-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳолатлар ҳисобга олинади, унда малакаси ва меҳнат унумдорлиги бир хил бўлган тақдирда қуйидагиларга афзаллик берилади:

1) қарамоғида икки ёки ундан ортиқ киши бўлган ходимларга;

2) оиласида ундан бўлак мустақил иш ҳақи олувчи бўлмаган шахсларга;

3) мазкур корхонада кўп йиллик иш стажига эга бўлган ходимларга;

4) ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларида тегишли мутахассислик бўйича малакасини ошираётган ходимларга ва ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларини тамомлаган шахсларга ўқишни тугатгандан сўнг мутахассислиги бўйича ишлаётган тақдирда икки йил мобайнида;

5) мазкур корхонада меҳнатда майиб бўлиб қолган ёки касб касаллигини орттирган шахсларга;

6) уруш ногиронлари, уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга;

7) атом объектларидаги фалокатлар оқибатида келиб чиққан оширилган радиация нурланиши билан боғлиқ нурланиш касаллиги ва бошқа касалликларга йўлиққан ёки шундай касалликларни бошидан кечирган шахсларга; ногиронлиги атом объектларидаги фалокатлар муносабати билан бошланганлиги аниқланган ногиронларга; ана шундай фалокатлар ва ҳалокатлар оқибатларини бартараф этиш ишлари қатнашчиларига, шунингдек мазкур зоналардан эвакуация қилинган ёки кўчирилган шахсларга ҳамда уларга тенглаштирилган бошқа шахсларга.

Учинчи навбатда, жамоа шартномасида назарда тутилган бошқа ҳолатлар ҳисобга олинади, улар мавжуд бўлганда ходимлар ишда қолдиришда афзаллик ҳуқуқи берилади (МК 103-моддаси 3-қисми).

Ходимни малакасини баҳолашда: унинг маълумоти даражасини; разряди, класслиги, даражаси, унвони, тоифаси ва ҳ.к.; ходимнинг ўз ташаббуси билан ва иш берувчининг йўлланмаси билан малака оширганини; унинг малакаси даражасига таъсир қиладиган бошқа омилларни ҳисобга олинг.


Меҳнат унумдорлигини баҳолашда: ходимнинг ўзига белгиланган нормаларни бажариши (ортиғи билан бажарииши); иши натижадорлиги; ходимнинг иш нормаларини бажармаганлиги учун унга интизомий жазо қўлланилганлиги; унинг меҳнат унумдорлигига таъсир қилувчи бошқа омилларни ҳисобга олинг.

Агар корхонада ходимлар сони (штати) қисқартирилаётган бўлса, биринчи навбатда штат жадвалидан бўш ўринлар (иш жойлари) чиқариб ташланади.


Ходимнинг малакаси ва меҳнат унумдорлигини баҳолашда унинг касбий фазилатларига боғлиқ бўлмаган меҳнат интизомини бузганлиги учун қўлланилган интизомий жазо чоралари (масалан, ишга кечга қолганлик учун белгиланган интизомий жазо) ҳисобга олинмаслиги керак.

3-қадам. Ходимни меҳнат шартномаси келгусида бекор қилиниши ҳақида огоҳлантиринг

Иш берувчи ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти ҳақида ходимни камида икки ой олдин ёзма равишда (имзо чектириб) огоҳлантириши шарт (МК 102-моддаси 1-банди).