Get Mystery Box with random crypto!

Segment.uz

Kanal manzili: @segmentuz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 51.24K
Kanalning ta’rifi

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси
Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 209

2022-04-26 09:15:31
1 майдан қонунчиликда қандай ўзгаришлар кучга киради?

Хотин-қизлар фаолининг
ойлик иш ҳақи оширилади;

Пенсия ва нафақалар нақд пулда берилади;

Ёшларнинг туризм бўйича ташаббусларига 50 млн сўмдан грант ажратилади;

Маҳалла раисининг иш ҳақи миқдори маҳалласидаги хонадонлар сонига қараб белгиланади;

«Автомобиль тарихи» маълумотларини олиш имконияти йўлга қўйилади;

Ветеринария илмий-тадқиқот институти илмий ходимларига ҳақ тўлаш Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилади;

Пенсияни пластик картада олувчиларга қўшимча 1 фоиз тўлаб берилади;

Мигрантларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларига моддий ёрдам кўрсатилади.

@segmentuz
23.3K views06:15
Ochish/sharhlash
2022-04-26 09:02:07
1UZ- Кичик ва ўрта бизнес учун автоматлашган ҳисоб-китоб тизими!

• Молиявий хатоларнинг камайиши;
• Ходимлар хужжатларини юритиш ва автоматлашган ойлик ҳисоблари;
• Электрон ҳужжат алмашинуви;
• Соддалашган АВ ва НМА ҳисоблари;
• Бепул дастурдан тортиб то кучли Ишлаб чиқариш модулларигача дастурий танлов ва қулай нархлар;.

Биз ЎзР ДСҚ ва Normа билан ҳамкорлигимиз дастурда конунчилик ўзгаришларининг ўз вақтида киритилиб боришини кафолатлайди.

Бонуслар: ўқув курс ва бепул ишлатиб кўриш

Алоқа | Маҳсулотлар | Бепул Мини
12.8K views06:02
Ochish/sharhlash
2022-04-25 20:39:34
Малакаси етарли бўлмаган ҳайдовчилар машинани махсус белги билан ҳайдайди — ИИВ ЙҲХБ

1 майдан бошлаб янги ҳайдовчилар ёхуд тажрибасиз ҳайдовчиларнинг автомобиллари махсус белги билан белгиланади. Бу Ўзбекистоннинг янгиланган йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган.

ЙҲҚдаги ўзгаришларга кўра, ҳайдовчилик стажи икки йилдан кам бўлган ёки ҳайдашни энди бошлаган, малакаси етарли бўлмаган ҳайдовчилар бошқараётган транспорт воситасининг орқасида ичига қора рангли баландлиги 110 мм бўлган ундов белгиси тасвири туширилган сариқ квадрат (150 мм томони) бўлиши керак. Трактор, ўзиюрар транспорт ва мототцикллар бундан мстасно.

@segmentuz
7.9K views17:39
Ochish/sharhlash
2022-04-25 20:01:40 1 майдан кучга кирадиган янгиланган Ўзбекистон Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, транспорт воситаларининг олд ўриндиғида ўтирган йўловчилар хавфсизлик камарларини тақиб олишлари шарт (мажбурий) бўлади.

@segmentuz
9.3K views17:01
Ochish/sharhlash
2022-04-25 19:17:59
Мигрантлар ва уларнинг оила аъзоларига моддий ёрдам кўрсатилади

1 майдан ҳар йили ҳоким ёрдамчилари
ёзма тавсияномасига асосан боқувчиси хорижга меҳнат миграциясига чиқиб кетган ва “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган оилаларга 540 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади.

@segmentuz
14.7K views16:17
Ochish/sharhlash
2022-04-25 18:50:17
Мозийга қараб иш кўрмоқ хайрлидир!

Урушда АҚШ устидан бир кунда ғалаба қозонган давлат ҳақида биласизми ёки ёлланма қотил фарзанди бўлган машҳур Голливуд актёри ҳақидачи ё бўлмаса баскетбол ўйини асосчиси ҳақида эшитганмисиз?

Буларнинг барчасига жавоб Телеграмда ўз ишини бошлаган янги канал@moziy_nazar да топасиз.

Унда тарихий шахслар, воқеа ва ҳодисалар ҳамда ҳеч қаерда эълон қилинмаган эксклюзив фото ва видеопостлар эълон қилиб борилади.

Каналга обуна бўлинг — https://t.me/moziy_nazar

Дўстларингизга улашинг — @moziy_nazar
9.9K views15:50
Ochish/sharhlash
2022-04-25 14:06:42
Президент Шавкат Мирзиёев Франция Президенти Эммануэль Макронни ушбу мамлакатда бўлиб ўтган Президент сайловида ғалаба қозонгани билан табриклади.

@segmentuz
12.7K views11:06
Ochish/sharhlash
2022-04-25 13:10:21
Шерзод Кудбиев Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раиси этиб сайланди.

Маълумот учун, Ш.Кудбиев Давлат солиқ қўмитаси раиси ҳисобланади.

@segmentuz
14.6K viewsedited  10:10
Ochish/sharhlash
2022-04-25 12:45:30 Шифокорларга қўшимча 2 миллион сўм миқдорида ҳар ойлик устама белгиланади

2022 йил 1 июлдан
олис ва чекка ҳудудлардаги оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларда фаолият юритаётган барча шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча 2 миллион сўм миқдорида ҳар ойлик устама белгиланади ҳамда уларга ипотека асосида уй-жой сотиб олишда уй-жой қийматининг 50 фоизигача қисми, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баробаридан ошмаган миқдорда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Олис ва чекка ҳудудларда узлуксиз уч йил ишлаган шифокорлар клиник ординатурага тест синовларисиз қабул қилинади.

@segmentuz
15.4K views09:45
Ochish/sharhlash
2022-04-25 12:28:26 Абитуриентлар диққатига: Тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди

Давлат қабул комиссиясининг 13-сон баёни билан 2022-2023-ўқув йили учун республика ОТМларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди.

@segmentuz
23.9K views09:28
Ochish/sharhlash