Get Mystery Box with random crypto!

Segment.uz

Kanal manzili: @segmentuz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 51.96K
Kanalning ta’rifi

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси
Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 207

2022-05-16 08:52:47 O'zLiDeP фракцияси Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш жараёнини бошлаш таклифи билан чиқди.

@segmentuz
11.7K viewsedited  05:52
Ochish/sharhlash
2022-05-16 06:40:09
Абдурахманов Абдурасул Носиржон ўғли Сурхондарё вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Давлат хавфсизлик хизмати масъул ходими вазифасида фаолият юритган.

@segmentuz
12.8K viewsedited  03:40
Ochish/sharhlash
2022-05-15 13:03:21 «Тонировка» бўйича енгиллик бўлиши кутилмоқда

Бугунги кунда тонировка орқа ва олд ён ойналар бўйича жисмоний шахслар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари (13 500 000 сўм) миқдорини ташкил этади.

Эндиликда сиз бир ойга 1 125 000 сўм тўлаб ёки ёз ойида уч ойга 3 375 000 сўм тўлаб тонировкада юришингиз мумкин.

Амалдаги тартиб бўйича рухсатнома учун бир йўла 13 500 000 сўм тўлашингиз керак.

@segmentuz
3.9K views10:03
Ochish/sharhlash
2022-05-14 18:27:58 Вазирлик ва идораларда кадрлар сиёсатини баҳолаш бўйича рейтинг жорий қилинади

Давлат орган ва ташкилотларида кадр сиёсатини юритишни баҳолаш бўйича 10 та индикатордан иборат рейтинг жорий қилинади ва у ҳар 6 ойда эълон қилиб борилади.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги бунинг ёрдамида давлат идораларидаги вакансиялар тўлдирилиши ва муддатларга риоя қилиниши, ходимларнинг қўнимсизлик даражаси ҳамда иш муҳитини баҳолашни режалаштираяпти.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги департамент мудири Илҳом Қурбонов бу қандай амалга оширилишини тушунтириб берди.

Янги тартиб учун 1 ой давомида хорижий тажриба, икки ҳафта давомида 15 дан ортиқ вазирлик ва идоралар мутахассислари иштирокида ўрганишлар олиб борилган. Натижада 10 та асосий ва қўшимча индикаторли рейтинг тизими яратилди. «Рейтинг ҳам баҳоловчи ташкилот, ҳам баҳоланаётган субъект ташкилот томонидан биргаликда ишлаб чиқилди. Яъни бу билан ўйин қоидаларига ҳамма рози бўлди», — деди Илҳом Қурбонов.

Рейтингда қўйидаги баҳолаш индикаторлари ва уларни ҳисоблаш усулларидан фойдаланилади:

Асосий индикаторлар:
давлат ташкилотидаги вакансиялар даражаси;
вакант лавозимларнинг ёпилиш муддати;
давлат ташкилотидаги қўнимсизлик даражаси;
инсон капиталини ривожлантириш коэффициенти;
ходимларнинг юқори малака даражаси кўрсаткичи (фан номзоди, фалфаса доктори, фан доктори);
халқаро эътироф этилган рейтинг берувчи ташкилотларнинг юқори 500 талик рўйхатига киритилган хорижий ОТМларни тамомлаган ходимлар сони;
«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида мажбурий рўйхатдан ўтказиш даражаси.

Қўшимча индикаторлар:
маълумотларни ўз вақтида ва хатосиз тақдим этганлик бўйича;
умумий ходимлардаги хотин-қизлар улуши;
умумий ходимлардаги ёшлар улуши.

Рейтинг баҳолари формула орқали 100 баллгача асосий ва 20 баллгача қўшимча баллари асосида аниқланади:

«Аъло» даража — 81 баллдан 100 баллгача;
«Яхши» даража — 71 баллдан 80 баллгача;
«Қониқарли» даража — 55 баллдан 70 баллгача;
«Қониқарсиз» даража — 54 баллгача.

Баҳолашдаги индикаторлар кўрсаткичлари «Давлат фуқаролик хизмати ягона электрон ахборот-таҳлил тизими» дастурий-аппарат комплекси орқали аниқланади.

@segmentuz
9.3K viewsedited  15:27
Ochish/sharhlash
2022-05-14 08:55:12
Абитуриентлар диққатига: Жорий йилда ҳам тестда максимал балл 189 бўлади

Демак, жорий йилда худди ўтган йилдагидек 5 та фандан тест олинади ва тўплаш мумкин бўлган максимал балл 189 бўлади.

Mажбурий фанлар блоки (барча учун тушади):

1) Она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили)
2) Mатематика
3) Ўзбекистон тарихи

Учала фаннинг ҳар биридан 10 тадан савол тушади, ҳар бири учун 1,1 балл берилади.

Мажбурий блокдан жами тўплаш мумкин бўлган балл – 33 балл.

Tаълим йўналишига мос мутахассислик блокидаги фанлар (йўналишига қараб ўзгаради):

1-фан - 30 та савол, ҳар бири учун 3,1 балл;
2-фан
- 30 та савол, ҳар бири учун 2,1 балл.

Мутахассислик фанидан жами тўплаш мумкин бўлган балл – 156 балл.

Хулоса: жорий йил 5 та фан, 90 та савол, 189 максимал балл.

@segmentuz
7.2K viewsedited  05:55
Ochish/sharhlash
2022-05-13 20:01:23 Шавкат Мирзиёев:

Бозор ҳаммасини ҳал қилади. Биз буғдой учун фермерга бир ярим миллион сўм беряпмиз, бозор эса 4 миллион сўм таклиф қиляпти. Ўртадаги фарқ кимга қоляпти? Ўртакашларга, порахўрларга қоляпти. Лекин деҳқонга фойдаси бўлмаяпти.

Порахўрларнинг ҳаммасини қамаб, тугатиб бўладими? Ундан кўра, биз энг аввало тизимни соғломлаштиришимиз керак. Мана, пахта муаммоси ҳал бўлдику, буғдой ҳам ҳал бўлади.

Беш йил чидадим, аммо иқтисодиётни бундай ривожлантириб бўлмайди. Давлат ва бозор нархи ўртасида тафовут бўлмаса, ҳаммаси жойига тушади. Деҳқон манфаат кўргандан кейин уруғликни ҳам ўзи топади, буғдойга ҳам яхши қарайди.

Кам таъминланганларга ёрдам берамиз, албатта. Имкон қадар буханка нони нархи ошишининг салбий оқибатларининг олдини оламиз. Темир дафтар асосида иш юритамиз.

@segmentuz
6.4K views17:01
Ochish/sharhlash
2022-05-13 18:30:55 2022 йил 1 июндан бошлаб “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар ва уларнинг фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда ўтказиладиган кириш тест синовларида иштирок этиш учун ундириладиган тўловлардан озод этилади – Президент фармони.

@segmentuz
7.4K views15:30
Ochish/sharhlash
2022-05-13 18:20:11
Ҳоким ёрдамчиси томонидан тавсия бериладиган кредит, субсидия, грант ва моддий ёрдам турларининг рўйхати

Ҳоким ёрдамчисига 21 та масалада тавсия бериш ваколати берилган.

@segmentuz
7.3K views15:20
Ochish/sharhlash
2022-05-13 17:59:08
Сизларни қуйидаги каналга аъзо бўлишингизни тавсия қиламан.

Каналга уланиш : @sberkassauz

Банклар янгиликларини энг биринчилардан бўлиб ушбу каналда кузатиб борасиз!

Ушбу каналда қуйидаги долзарб саволларингизга батафсил жавоб топасиз:

Бошланғич тўловсиз автокредитлар борлигини биласизми?

Бирламчи бозорга паст фоизда автокредит(Янги автомобил учун) керакми?

Иккиламчи бозорга паст фоизли автокредит керакми?

Иккиламчи бозорга ипотека кредитлари қайси банкда бор?

Ипотека кредитлари бўйича субсидия қандай расмийлаштирилади?

Уй-жойларни таъмирлаш учун кредитлар борми?

Уй-жой қуриш учун ипотека кредитлари қандай расмийлаштирилади ёки субсидия олса ҳам бўладими?

Нақд пулда бериладиган микроқарзлар борми?

Тиббиёт хизматлари учун кредитлар берилишини биласизми?

Миллий валюта(сўм)даги 27 фоизгача бўлган омонатлар борми ўзи?

Тадбиркор аёлларимиз учун қандай кредитлар мавжуд?

Ушбу саволларга жавоб олиш учун пастдаги тугмани устига босинг.

КАНАЛГА ҚЎШИЛИШ @sberkassauz
6.6K views14:59
Ochish/sharhlash
2022-05-13 16:13:46 Педагогика университети талабалари ҳафтада 2 кун мактабда амалиёт ўтайди

Президент фармонига биноан, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳамда унинг ҳузуридаги таълим ва илмий ташкилотлар Халқ таълими вазирлиги тасарруфига ўтказилди ва педагогика йўналиши бўйича ўқув дастурларни ишлаб чиқишда етакчи ОТМ этиб белгиланди.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат педагогика университетининг кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган 2-4-босқич талабалари учун ҳафталик ўқув машғулотлари “4+2” тартибида, шу жумладан, дарсларнинг 4 куни ОТМда, 2 куни мактабларда амалиёт ўташ тартибида олиб борилади.

Шунингдек, талабаларининг танишув ва малакавий амалиётлари Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда ҳам ташкил этилади.

@segmentuz
863 views13:13
Ochish/sharhlash