Get Mystery Box with random crypto!

Segment.uz

Kanal manzili: @segmentuz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 51.96K
Kanalning ta’rifi

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси
Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 206

2022-05-17 19:11:25 Президент фармони:

2022 йил 1 сентябрдан бошлаб
барча тиббиёт ходимлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан бепул ўтказилади.

@segmentuz
16.1K views16:11
Ochish/sharhlash
2022-05-17 19:10:41 Президент фармони:

2022 йил 1 сентябрдан бошлаб
даволаш-профилактика муассасаларининг ходимларига уларнинг тиббиёт соҳасидаги илмни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссасини инобатга олган ҳолда, Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан фан доктори (Doctor of Science) илмий даражаси учун лавозим маошининг 60 фоизигача ва фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун лавозим маошининг 30 фоизигача миқдорда ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўланади.

@segmentuz
14.3K views16:10
Ochish/sharhlash
2022-05-17 19:02:25 Тиббиёт ходимларининг маошлари 10-15 фоизга оширилади

Президентнинг "Тиббиёт муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони имзоланди.

Ҳужжатга кўра, 2022 йил 1 июндан бошлаб давлат тиббиёт муассасалари тиббиёт, фармацевтика ва бошқа ходимларининг ойлик лавозим маошлари:

олий ва биринчи малака тоифаларига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун – 15 фоизга;

иккинчи малака тоифасига эга бўлган ва тоифага эга бўлмаган, шунингдек, бошқа тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун – 10 фоизга;

тиббиёт муассасаларининг бошқа ходимлари учун – 15 фоизга оширилади.

Бунда, тиббиёт муассасаси ходимларининг тариф ставкаларини ҳисоблаш амалдаги меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари бўйича тариф коэффициентларини тегишинча 1,15 ва 1,1 баробарга кўпайтириш орқали амалга оширилади.

Шунингдек:

ходимларни моддий рағбатлантиришга ажратилган маблағлар ҳисобидан давлат тиббиёт муассасасининг юқори малакали, алоҳида натижага эришган, ҳалол ва виждонан ишлаётган тиббиёт ҳамда фармацевтика ходимларига ойлик лавозим маошининг 100 фоизигача ҳамда бошқа ходимларга 75 фоизигача ойлик устамалар;

янги иш бошлаган салоҳиятли ёш шифокорларга 1 миллион сўмгача махсус ойлик устамалар;

оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда кундузги стационар иш вақтини соат 20:00 гача узайтириш ҳисобига иккинчи сменада ишловчи шифокор ҳамда ҳамшираларга лавозим маошининг 30 фоизигача ойлик қўшимча устамалар тўлаб берилади.

@segmentuz
19.5K viewsedited  16:02
Ochish/sharhlash
2022-05-17 17:53:31 ОТМларга қабул квоталари лойиҳаси эълон қилинди

Қарор лойиҳасига кўра, 2022/2023 ўқув йили учун:

бакалаврлар тайёрлаш бўйича:

кундузги таълим шаклига —76 728 нафар;
сиртқи таълим шаклига — 27 365 нафар;
кечки таълим шаклига — 2 575 нафар;
масофавий таълим шаклига— 3 610 нафар.

магистрлар тайёрлаш бўйича — 11 082 нафар.

хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларида давлат гранти асосида кадрлар тайёрлаш бўйича — 100 нафар квота ажратилади.

Белгиланишича, молиявий ва академик мустақиллик берилган ОТМларнинг Кузатув кенгашлари бир ҳафта муддатда олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосидаги қабул параметрларини тасдиқлайди.

Бунда, тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари сони мос йўналишга белгиланган давлат гранти асосидаги қабул параметрларидан камида икки баробар кўп бўлади.

@segmentuz
20.3K views14:53
Ochish/sharhlash
2022-05-17 15:03:19 Маҳаллий маҳсулотларни биржа савдоларига чиқариш тартиби соддалаштирилади

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтаётган йиғилишда айтилди. Жумладан:

1 июлдан биржада алоҳида истиқболли товарлар секцияси ташкил этилиб, маҳаллий тадбиркорларнинг ишлаб чиқарган маҳсулотини ортиқча ҳужжатларсиз сотиш йўлга қўйилади;

энг яхши сотилган товарлар кейинчалик биржанинг асосий савдо майдонларига жойлаштирилади;

тадбиркорларнинг давлат рўйхатидан ўтиши билан бир вақтда биржада ҳам ҳисобга олиш тартиби жорий этилади;

маҳаллий тадбиркорларнинг маҳсулотлари учун биржа тўловлари 2 бараварга қисқартирилади;

солиқ назоратида тадбиркорларнинг биржа орқали сотилган ёки харид қилинган товарлари бўйича қўшимча ўрганиш ўтказилмайди.

@segmentuz
13.9K views12:03
Ochish/sharhlash
2022-05-17 10:43:43 18-23 май кунлари республиканинг айрим тоғ ва тоғ олди ҳудудларида кучли жала ёғин ва дўл ёғиши мумкинЎзгидромет

@segmentuz
16.9K views07:43
Ochish/sharhlash
2022-05-17 09:08:57 Маҳалла раислигига ўтказилаётган сайловнинг биринчи кунида 52 фоиз (834 нафардан 435 нафари) амалдаги раислар ғалаба қозонди Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

@segmentuz
19.5K views06:08
Ochish/sharhlash
2022-05-16 17:53:24
Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга бериладиган ёрдам турларининг рўйхати

@segmentuz
12.0K views14:53
Ochish/sharhlash
2022-05-16 09:31:04 Абитуриентлар диққатига: Биометрик паспорт мавжуд бўлса, ID карта олиш шарт эмас

Халқ таълими вазирлиги жорий йилда мактабни тамомлаб, олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишни режалаштирган 16 ёшга тўлган мактаб битирувчилари ўз вақтида фуқаролик паспорти, яъни ID карта олишлари шартлигини эслатиб ўтди.

ОТМларга абитуриентларнинг ҳужжатлари Давлат тест марказининг dtm.uz сайти орқали онлайн қабул қилинади. Онлайн ҳужжат топширишда абитуриентлар ёки биометрик паспорт, ёки ID карта маълумотларини киритиш талаб этилади.

Шу боис, 16 ёшга тўлган (ўқув йили охирига қадар тўладиган) битирувчилар ўз вақтида, яна ҳам аниқроғи ОТМга қабул жараёнлари бошлангунга қадар ID карта олиш ҳаракатида (ҳозир биометрик паспорт бермаяпти, фақат ID карта берилади) бўлишлари тавсия этилади.

@segmentuz
17.3K views06:31
Ochish/sharhlash
2022-05-16 09:25:16
Do‘konlarimizda “Qaynoq chegirmalar” aksiyasi avjida!

Ushbu hafta quyidagi mahsulotlarni eng arzon narxlarda xarid qiling:
- Xiaomi Redmi Note 11 6/128 smartfoni – 2 750 000 so‘m
- Shivaki US32H1201 HD Smart televizori – 2 280 000 so‘m
- Samsung WW80J6210CSULD kir yuvish mashinasi – 5 850 000 so‘m
- Shivaki Sakura inv SIP2W12BE/STAAF12BE-BP konditsioneri – 6 470 000 so‘m

Chegirmalardan foydalanishga ulguring, aksiya 16-maydan 22-maygacha davom etadi!

Batafsil: +998735152222
@ishonchsavdo
10.1K views06:25
Ochish/sharhlash