Get Mystery Box with random crypto!

Segment.uz

Kanal manzili: @segmentuz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 51.96K
Kanalning ta’rifi

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси
Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 204

2022-05-20 17:27:36
Ўзбек олимлари Усмонлилар империясининг тарихий архивини ўрганиш имконига эга бўлдилар

Туркиянинг TURKTAV жамғармаси ўзбекистонлик тадқиқотчиларга Усмонли империясининг тарихий архивларига кириш имкониятини тақдим этди. Эндиликда ўзбек олимлари Ўзбекистон тарихига оид бир қатор ҳужжатларни тиклашлари мумкин бўлади.

Шунингдек, фонд томонидан Ўзбекистон тарихига оид қўлёзмаларнинг асл нусхалари "Ипак йўли" университетининг кутубхонасига топширилди.

@segmentuz
8.3K views14:27
Ochish/sharhlash
2022-05-20 16:00:21 Ёшлар ишлари агентлиги директорига ўринбосарлар тайинланди

Ходжаев Жамшид Бахтиёрович
— Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бунга қадар Ж.Ходжаев Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Аблаяров Феруз Каримович — Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бунга қадар Ф.Аблаяров Ёшлар ишлари агентлигида бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

@segmentuz
9.9K views13:00
Ochish/sharhlash
2022-05-20 14:41:37
2022/2023 ўқув йилидан ўқувчилар учун мактаб формаси тўлиқ жорий этилади

Ҳукумат қарорига кўра, 2022/2023 ўқув йилидан давлат мактабларида ўқувчилар учун мактаб формаси тўлиқ жорий этилади (илгари 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб жорий этилиши керак эди, шу муддат аввалроққа сурилди).

Кам таъминланган оилалар фарзандлари учун мактаб формаси маҳаллий бюджет ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағлари ҳисобидан сотиб олинишида кўмаклашилади.

Шунингдек, 2022 йил 10 августдан ҳар бир туман (шаҳар)да мактаб формаси ишлаб чиқувчиларнинг савдо шохобчалари ташкил этилади.

@segmentuz
19.3K viewsedited  11:41
Ochish/sharhlash
2022-05-20 14:37:48 Автобусга чиқиш олд эшикдан, тушиш орқа эшикдан бўладиТошшаҳартрансхизмат

«Эндиликда автобус (электробус) салонига унинг олд эшигидан ҳайдовчининг ёнида ўрнатилган махсус валидатор ва қурилма орқали йўл ҳақи учун тўловни амалга оширгандан сўнг киришингизни ҳамда автобус (электробус)дан тушаётганингизда орқа эшиклардан фойдаланишингизни сўраймиз», — дейилади хабарда.

@segmentuz
9.7K viewsedited  11:37
Ochish/sharhlash
2022-05-20 13:51:52
Чирчиқ шаҳрида 80 гектар майдонда ўрмон-боғ барпо этилади

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Чирчиқ шаҳрида 80 гектар ер майдонида давлат-хусусий шерикчилик асосида ўрмон типидаги истироҳат боғи ва дам олиш маскани барпо этилади.

Ҳужжатга кўра, истироҳат боғи ва дам олиш маскани аҳолининг дам олиши учун қулай бўлган, дарахтзорлар билан қопланади.

Шунингдек, болалар шаҳарчаси, эко-ферма (ҳайвонот боғи), скейт-парк, сунъий тирманиш қояси, турли хилдаги спорт майдончалари ва аттракционлар, югуриш ва вело-йўлаклар, табиий амфитеатр майдони барпо этилади.

Суратда: Нью-Йорк марказий боғи, умумий майдони — 3,41 км²

@segmentuz
11.0K views10:51
Ochish/sharhlash
2022-05-20 09:47:06
Одилжон Тожиев Конституциявий комиссиянинг матбуот хизмати раҳбари этиб тасдиқланди.

Маълумот учун, О.Тожиев Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари ҳисобланади.

@segmentuz
11.2K views06:47
Ochish/sharhlash
2022-05-20 09:39:12
Акмал Саидов Конституциявий комиссияга раислик қилади

Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия тузилди.

Олий Мажлис Сенати Кенгаши ва Қонунчилик палатаси Кенгашининг қўшма мажлисида комиссиянинг таркиби ва вазифалари белгиланди.

Акмал Саидов ушбу комиссияга раис этиб тасдиқланди.

Конституциявий комиссия раиси ўринбосарлари этиб:

ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари Акмал Ҳайитов;

«Миллий тикланиш» фракцияси раҳбари Алишер Қодиров;

Қорақалпоғистон Жўқори Кенгеси раиси Мурод Камолов;

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурхонов тасдиқланди.

@segmentuz
11.5K viewsedited  06:39
Ochish/sharhlash
2022-05-20 07:55:20
Шукуров Собир Сайфиевич Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти мудири лавозимига тайинланди.

Бунга қадар С.Шукуров Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

@segmentuz
12.0K viewsedited  04:55
Ochish/sharhlash
2022-05-20 07:13:41 Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) давлат хизматчилари учун навбатдаги сиёсий-маърифат соатини тақдим этди.

Кўриш

@segmentuz
25.5K views04:13
Ochish/sharhlash
2022-05-19 17:41:59 Талабаларга яна бир солиқ имтиёзи қўлланилиши мумкин

Молия вазирлиги томонидан жамоатчилик муҳокамасига қўйилган қонун лойиҳасига кўра, Божхона ва Солиқ кодексларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Унга кўра, талабаларнинг олий таълим муассасалари ҳудудида ташкил этган пуллик спорт тўгараклари, ўқув курслари ва бошқа таълим хизматларини кўрсатишдан олинган даромадларини солиқдан озод қилиш таклиф этилмоқда.

Шунингдек, яна бошқа бир таклифга кўра 2022 йилнинг 1 майидан Ўзбекистон Республикасининг тижорат банклари орқали қайта молиялаштириладиган ёки қайта кредитланадиган халқаро молия институтларининг ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари (қарзлари, кредитлари) ҳисобидан сотиб олинадиган товарларга (хизматларга) нисбатан солиқ ва божхона имтиёзлари қўлланилмайди.

@segmentuz
8.6K views14:41
Ochish/sharhlash