Get Mystery Box with random crypto!

Segment.uz

Kanal manzili: @segmentuz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 51.24K
Kanalning ta’rifi

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси
Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 208

2022-04-26 18:58:13
Президент ҳокимларнинг туризм бўйича ўринбосарларига синов муддати белгилади

Ҳар бир вилоят ҳокимига ҳам туризм бўйича ўринбосарлар берилган. Бундай имконият қачон бўлган?

Бу борада Қорақалпоғистон, Андижон, Бухоро, Фарғонада туризм бўйича ўринбосарлар яхши ишлаяпти. Қолган ҳудуд масъуллари ҳали «уйғонгани» йўқ», деди Президент.

Шу 4 та ҳудуддан ташқари барча вилоят ҳокимларининг туризм бўйича ўринбосарларига 3 ой синов муддати белгилаш, якуни бўйича лавозимга лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди.

@segmentuz
9.2K viewsedited  15:58
Ochish/sharhlash
2022-04-26 18:41:45 Президент видеоселекторида Тошкент шаҳри ҳокимига пойтахтда:

йил давомида ишлайдиган замонавий аквапарк, аттракцион, сафари гуллар, чироқлар ва бошқа мавзули парклар;

туну-кун ишлайдиган камида 5 та гастрономик ва савдо кўчалари;

ресторан ва меҳмонхоналар, жамоат жойларида жонли ижро концертларини йўлга қўйиш;

очиқ осмонда шоу (дорбозлик, мусиқа ва рақс дастурлари) ва фестиваллар (гуллар, гастрономик, музқаймоқ, опера) ташкил этиш ишларини бошлаш бўйича топшириқ берилди.

@segmentuz
9.3K views15:41
Ochish/sharhlash
2022-04-26 18:06:33
Ўқув марказ раҳбарлари диққатига

Ёз фасли бошланиши билан ўқув марказларда сотувлар тушиб кетади, ўқувчилар сони камайиб кетади.

Хўш бундай вазиятда нима қилиш керак?

Сотувлар сонини ошириш ёки тушиб кетмаслиги учун сизда кучли "Тизим" бўлиши керак.

Шундай кучли тизим қуришни ўрганиш учун сизга ажойиб таклифимиз бор.

Ўқув марказни тизимлаштириш бўйича 10 йиллик тажрибага эга мутахассис ва "Avlod 21" бизнес академияси раҳбари Ахролхўжа Рахматхўжаевнинг "Ўқув марказни тизимлаштириш" курси тақдимот дарсига барча ўқув марказ раҳбарларини таклиф қиламиз!

Тақдимот дарси қандай бўлади дейсизми?

1. Платформамиз орқали Ахролхўжа Рахматхўжаевнинг 4 соатлик видеодарслиги берилади.

2. Сиз билан Ахролхўжа Рахматхўжаев, Зоом орқали махсус савол-жавоб ўтказади.

Ҳозироқ рўйхатдан ўтинг!
Жойларимиз сони чекланган!

Тақдимот дарсига рўйхатдан ўтиш учун:
@markazqabul_bot


Батафсил: @tizimmarkaz
+998712000616

Эслатма: Тақдимот дарси пуллик
9.7K views15:06
Ochish/sharhlash
2022-04-26 17:21:28 «Афросиёб» тезюрар поездининг Шаҳрисабзгача ҳаракати қайта тикланади — Президент

@segmentuz
9.9K views14:21
Ochish/sharhlash
2022-04-26 16:57:22 Ўзбекистонликлар Рамазон ҳайитида 5 кун дам олади

Келгуси ҳафтада Рамазон ҳайити муносабати билан ҳам аҳолимизга яна 5 кунлик дам олиш берилади — Президент.

@segmentuz
14.0K viewsedited  13:57
Ochish/sharhlash
2022-04-26 16:23:46 “Андижон полкаси” рақси

Айни вақтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида “Андижон полкаси” рақсини UNESCO номоддий маданий мерос рўйхатига киритиш ташаббуси илгари сурилди. Давлат раҳбари ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлади.

@segmentuz
12.1K views13:23
Ochish/sharhlash
2022-04-26 16:20:57
Миллий гвардия қўмондонининг ўринбосарлари тайинланди

Адхамжон Сормонкулов
Миллий гвардия қўмондонининг жанговар ва махсус тайёргарлик бўйича ўринбосари лавозимига;

Сарвар Мамаюсупов Миллий гвардия қўмондонининг тарбиявий ишлар, кадрлар ва ёшлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Шу кунгача у Миллий гвардия қўмондонининг ёшлар билан ишлаш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

@segmentuz
11.4K views13:20
Ochish/sharhlash
2022-04-26 13:46:11
Чориев Отабек Бобомуротович — Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

@segmentuz
12.4K viewsedited  10:46
Ochish/sharhlash
2022-04-26 13:23:54 Туризм ва маданий мерос вазирига ўринбосарлар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига мувофиқ:

Бахтиёр Ибрагимов — туризм ва маданий мерос вазирининг халқаро туризмни ривожлантириш, ички ва зиёрат туризми масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар Ташқи ишлар вазирлигида департамент директори лавозимида фаолият юритган.

Нусратилла Зикриллаев — туризм ва маданий мерос вазирининг инвестициялар, туризм кластерлари ва лицензиялаш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар Президент Администрацияси масъул ходими вазифасида ишлаган.

Ботиржон Шаҳриёров — туризм ва маданий мерос вазирининг оммавий тадбирлар ва маданий мерос масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар Бухоро вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

@segmentuz
12.8K views10:23
Ochish/sharhlash
2022-04-26 13:12:13 Президент раислигида туризм масалалари бўйича йиғилиш бўлиб ўтади

Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида туризм соҳасини янада ривожлантириш, ички туризм бозорини кенгайтириш, туризм объектларини кўпайтириш ҳамда музейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

@segmentuz
12.1K views10:12
Ochish/sharhlash