Get Mystery Box with random crypto!

Ногиронлик пенсиясига иш стажини қўшиб ҳисоблаш йўлга қўйилиши | The Delusional

Ногиронлик пенсиясига иш стажини қўшиб ҳисоблаш йўлга қўйилиши мумкин

24 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига пенсия тайинлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқишди.

Мазкур қонун лойиҳаси ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш максадида ишлаб чиқилган.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинлангандан кейинги иш вақти ёшга доир ёки боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланаётганида стажга қўшиб ҳисобланади.

Бунда, ногиронлик пенсияси олаётган фуқаро пенсия ёшига етганда ёки боқувчисини йўқотганда ногиронлик пенсиясини олишни давом эттирса (бошқа пенсия турига ўтмаса), I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинлангандан кейинги иш вақтини қўшиб ногиронлик пенсияси қайта ҳисобланмайди.

Қонун лойиҳаси билан 2023 йил 1 январдан бошлаб I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга пенсия тайинлангандан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, иш стажи ва иш ҳақини ҳисобга олган ҳолда ҳамда келгусида ҳар 2 йилда ногиронлик пенсия миқдорларини қайта ҳисоблаш амалиёти жорий этилади.

Депутатларнинг таъкидлашича, ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши амалиётда қўллашда юзага келаётган турли хил ёндашувларнинг олдини олиш, коррупциоген факторларни келтириб чиқарувчи ҳолатларга барҳам бериш, ижтимоий адолат тамойилидан келиб чиқиб, ногиронлиги бўлган шахсларнинг даромадини оширишга хизмат қилади.

Савол-жавобларга бой бўлган мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

Валюта курслари — @sberkassakursbot

Telegram|Live|Валюта курси|Вакансия|