Get Mystery Box with random crypto!

#Билиш_шарт ТАЛАБАЛАР ВА УЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАРИ БИЛИШИ ШАРТ БЎЛ | The Delusional

#Билиш_шарт

ТАЛАБАЛАР ВА УЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАРИ БИЛИШИ ШАРТ БЎЛГАН МАЪЛУМОТЛАР!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маънавий-маърифий ишлар бошқармаси бошлиғи Лазиз Мингишов, вазирлик бошқарма бошлиғи Қурбонназар Ортиқов, Марказий банк бошқарма бошлиғи Лазизхўжа Муҳаммедовлар "Таълим кредити, ижара шартномаси ва ётоқхоналар", мавзусида ўтказилган овозли чатда талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Таълим кредитини олаётганда ижтимоий ягона ҳимоя реестрига киритилган талабалардан ҳам кафил талаб қилинадими?

Вазирлар маҳкамасининг тегишли қарори чиқарилганидан сўнг барча тижорат банкларига мазкур қарор етказилган. Тижорат банкларининг филиалларидаги айрим ходимларни мазкур қарордан хабардор эмасликлари сабабли тушунмовчилик бўлган бўлиши мумкин. Ҳар қандай тижорат банкларининг ички тартиб мезонлари амалдаги қонунчиликка мувофиқ бўлиши керак. Ижтимоий ягона ҳимоя реестрига киритилган талабалардан кафил талаб қилинмайди.

Битта оилада 2-3 нафар талаба ўқиётган бўлса, барчаси учун таълим кредити олиш мумкинми?

Икки ва ундан ортиқ фарзандларини ўқитаётган оилалар юртимизда кўп. Агар 3 та талаба қиз бола ёки аёл киши бўлса, бу йил қабул қилинган 457-қарорга мувофиқ фоиз тўловларисиз кредитдан фойдаланишлари мумкин. Талаба йигитлар 14 фоиз ставкадаги кредитлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Таълим кредити олишда чегара йўқ. Яъни биттага берамиз, иккитага бермаймиз деган қонун йўқ.

Ижара уйда турувчи талабаларга оилавий шароити қандай бўлишидан қатъи назар, 300 минг сўм ёрдам пули тўланадими?

Тошкент шаҳри ҳамда вилоятлардаги талабаларнинг ижараси учун тўловни давлат томонидан маълум қисмини қоплаб бериш турлича бўлади. Тошкент шаҳрида базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари, ижара шартномасида келтирилган сумманинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда бўлади. Вилоятларда эса базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи ва ижара шартномаси суммасининг 50 фоиздан ошмаган миқдорида давлат томонидан ижара тўловлари қоплаб берилади.

Талабаларни уйига ижарага қўйган одамдан ижара бўйича солиқ ундириладими?

Талабаларни ижарага қўяётган уй эгаси солиқ тўламайди. Яъни ижара бўйича солиқ тўламайди.

Таълим кредити олинганда, уни тўлаш учун сарфланган маблағлар даромад солиғидан қандай тартибда озод этилади?

Ҳозир бизда кредитни асосий қисмини тўлаш тизими ҳали йўқ. Лекин ўша таълим кредити учун сарфланадиган маблағлар солиқ кодекси ва адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтган ҳужжатимиз бўйича таълимга йўналтирилган барча даромадлар солиқдан озод қилинади. Ота-она фарзандини ўқиши учун тўловларни амалга оширганда ёки ўзининг ишхонаси орқали йўналтирилган суммадан даромад солиғидан озод қилинади ёки ўзи яшаб турган манзилдаги солиқ инспекциясига декларация қилиш орқали таълимга йўналтирилган маблағлари озод қилиниши мумкин.

Бизда кредит суммасининг асосий танасини қоплаш 7 йилдан кейин амалга оширилади. Ўша пайтга келганда эр-хотинига, хотини эрига 26 ёшгача бўлган фарзанди учун йўналтирилган пуллар даромад солиғидан озод қилинади.

Фойдали маълумотни талабалар ва уларнинг ота-оналарига юборинг.

Валюта курслари —
@sberkassakursbot

Telegram|Live|Валюта курси|Вакансия|