Get Mystery Box with random crypto!

Марказий банк бакалавриат ва магистратура талабалари учун махс | The Delusional

Марказий банк бакалавриат ва магистратура талабалари учун махсус стипендия танловини эълон қилди

Танловда Тошкент шаҳрида жойлашган:

Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети;
Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти;
Тошкент давлат иқтисодиёт университети;
Тошкент Молия институти;
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети;
Тошкент шаҳридаги ИНХА университети
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетида банк иши, иқтисодиёт, банкларда бухгалтерия ҳисоби, макроиқтисодиёт, статистика йўналишлари бўйича бакалавриатуранинг кундузги бўлимининг сўнгги курсида (4 курсда) ҳамда магистратурада таълим олаётган талабаларга танлов асосида тайинланади.

Асосий мезонлари:

ўқув жараёнида (сўнгги семестр натижаларига кўра) юқори рейтинг кўрсаткичига эга бўлиши;
(IELTS - 6.5) сертификатига эга бўлганлар инглиз тили тестидан озод этилади;

Барча ҳужжатлар талаба таҳсил олаётган университет ёки институтнинг ректоратига 2022 йил 9 сентябргача топширилади.

Батафсил

Валюта курслари — @sberkassakursbot

Telegram|Live|Валюта курси|Вакансия|