Get Mystery Box with random crypto!

Ҳафталик янгиликлар дайжести Марказий банк асосий ставкасини | The Delusional

Ҳафталик янгиликлар дайжести

Марказий банк асосий ставкасини кўриб чиқиш бўйича 2023 йил 27 апрелда белгиланган бошқарув йиғилиши санасини 4 май кунига кўчирди.

Asakabank 25 апрель куни янгиланган шартларлаги автокредит ҳамда микроқарз жорий қилди. Автокредит расмий даромадга эга ҳамда эга бўлмаганлар учун йиллик 21% дан бошланиб 5 йилгача бўлган муддатга ажратилади. (Батафсил маълумот)

Xazna иловасида 5 млн сўмгача картадан картага(p2p) ўтказмалар учун комиссия 0% эканлиги маълум қилинди.

Madad Invest Bank 24 ой муддатга йиллик 24% ставкада омонат таклиф қилди.

Davr Bank 48 ой муддатга йиллик 32% дан бошлаб, 50 млн сўмгача онлайн микроқарз таклиф қилди.

Tenge Bank расмий даромадга эга ҳамда эга бўлмаган фуқаролар учун автокредит жорий қилди. Расмий даромага эга фуқаролар учун фоизи 24.9% дан бошланиб 5 йилгача, расмий даромадга эга бўлмаган фуқаролар учун эса йиллик 25.9% дан йилгача. (Батафсил маълумот).

Turonbank расмий даромадга эга ҳамда эга бўлмаган фуқаролар учун автокредит жорий қилди. Расмий даромага эга фуқаролар учун фоизи 24.9% 5 йилгача, расмий даромадга эга бўлмаган фуқаролар учун эса йиллик 25.9% дан 4 йилгача.(Батафсил маълумот).

Sanoat Qurilish Bank SQB Math Olympiad-2023 финалчиларини эълон қилди.

MKBank ва Хусусий Секторни ривожлантириш Ислом корпорацияси ўртасида 30 млн АҚШ долларлик битим имзоланди.

Ziraat Bank йиллик 24% ставкада 24 ой муддатга омонат таклиф қилди.

KDB Bank тарифларига 5 майдан ўзгартириш киритилиши маълум қилинди.

Anorbank иловаси орқали картадан картага ўтказмаларни амалга оширганлар учун акция эълон қилинди. 20 та ғолибнинг ҳар бирига биттадан Samsung Galaxy A54 берилиши маълум қилинди.

Asia Alliance Bank расмий даромадга эга бўлмаган фуқароларга бирламчи ва иккиламчи бозордан автомобил харид қилиш учун бошланғия тўловсиз автокредит таклиф қилди. Муддати 5 йилгача.

Qishloq Qurilish Bank мобил иловаси орқали виртуал Visa карта очиш амалиёти жорий этилди.

Orient Finans Bank ипотека кредити миқдорини оширди. Миқдори 816.5 млн сўмгача, фоизи 20% дан бошланади.

Ipoteka Bank 36 ойгача бўлган муддатга йиллик 24% дан бошлаб, 50 млн сўмгача онлайн микроқарз таклиф қилди.

Trastbank "Trast Muamalat" MCHJ орқали ислом шариатлари асосида насия савдога қандай қилиб машина олиш мумкинлиги ҳақида маълумот берди.

Universalbank йиллик 30% ставкада 36 ой муддатга(ушбу банк ҳисоб рақамига эга бўлган бюджет ташкилотлари ходимлари учун) туризм истеъмол кредитини таклиф қилди.

Clik иловасининг фойдаланувчилари сони 11 млндан ошди.

TBC Bank мобил иловаси 4 млн марта юклаб олинди.

Hayot Bank "PDP" академияси билан ҳамкорлик меморандумини имзолади.

Эртадан субсидияга аризаларни қабул қилиш бошланади! Янги меҳнат кодекси ҳам кучга киради!

Президентнинг "Ёшларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда уларни доимий иш билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқнома”га ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқнома”га ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Банклар ва уларнинг филиаллари биноларида касса тармоқларини тузилишига қўйиладиган техник талабларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди..

Марказий банк бошқарувининг "Тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори қабул қилинди.

Душанба кундан чет эл валюталарининг расмий курси:

1 доллар=11 408.01 сўм
1 евро=12 536.26 сўм
1 фунт стерлинг=14 209.82 сўм
1 рубль=141.562 сўм
1 юан=1 647.98 сўм
1 иена=83.78 сўм
1 тенге=25.23 сўм

Бир ҳафта ичида(24-30 апрель) АҚШ долларининг расмий курси умумий ҳисобда 16.86 сўмга арзонлашди!

Банклар бўш иш ўринлари рўйхатини эълон қилди:
Asakabank
Madad Invest Bank
Trastbank Raqamli filiali
Tenge bank

Telegram|Live|Кредитлар|Омонатлар