Get Mystery Box with random crypto!

Зикр аҳлидан сўранг

Telegram kanalining logotibi savollar_kanal — Зикр аҳлидан сўранг З
Telegram kanalining logotibi savollar_kanal — Зикр аҳлидан сўранг
Kanal manzili: @savollar_kanal
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 142.59K
Kanalning ta’rifi

Канал расмий сайти:
Savollar.islom.uz
islom.uz каналлари:
@Islomuz
@Hazratim_uz
@Fiqh_Uz_kanal
@HilolNashr
@Quranuz_kanali
@wwwIslamUz
@Arabicuz
@BintuSodiq
@Siyrat_uz
@Muslimaatuz
@Hadisislomuz
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 10

2024-01-04 17:37:01
Ҳаё ҳақидаги ҳадислар

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
18.0K views14:37
Ochish/sharhlash
2024-01-04 17:05:03 ҚАЗО НОМОЗЛАР

@Savollar_kanal 14439-савол

Саволим : Бизлардан олдин ўтиб кетган буви-буваларимизнинг қазо номозларини адо этишга биздан нима ёрдам қилсак бўлади? Ўқиб беришми ёки пул тўлаш биланми? Нима ёрдам қилсак бўлади?

ЖАВОБ:

Каффорот(фидя) бериш ила бўлади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба

Каналга уланиш
20.4K views14:05
Ochish/sharhlash
2024-01-04 14:05:04 УЗОҚДА ЯШАСА 100 КУНДА 1 ТАЛОҚ ТУШАДИ

@Savollar_kanal 14438-савол

Ассалому алайкум! Қайниопам эри билан келиша олмасдан ота онасининг уйига кетиб қолди. Эри билан яшаш нияти йўқ. Бунга анча сабаб бор. Лекин эри жавобини бермаяпти. Ажрашмайман деп туриб олган. Эр хотин бир биридан (оилани асраш учун нафақа топишдан бошқа сабаб билан) узоқда яшаса 100 кунда 1 талоқ тушади деган гапни эшитган эдим. Опам эрининг уйига бормаса талоқ тушадими? Агар талоқ тушмаса опам қандай қилиб талоқ олса бўлади? Поччам имконияти бор бўлатуриб оиласига қарамайди, асрамайди, ёмон гаплар айтиб сабабсиз тухматлар қилади.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! «узоқда яшаса 100 кунда 1 талоқ тушади» деган гап динимизда йўқ. Опангиз эрини уйига бормаса ҳам талоқ тушмайди. Поччангиз таъминотини қилмаяпган бўлса, ажрашса ҳаққи бор. Лекин оилани сақлаб қолишга уриниш керак. Ўртага катта ёшли қариндошларни солиб ислоҳ қилишга уриниш керак. Ажрашадиган бўлса, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ёки вилоятдаги вакилликларига мурожаат қилиши керак. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

Каналга уланиш
24.8K views11:05
Ochish/sharhlash
2024-01-04 10:05:03 ҚУРЪОН ТИЛОВАТИДА ҚАЛБДАГИ ШУБҲАНИ ДАФФ ҚИЛИШ

@Savollar_kanal 14437-савол

Ассалому алайкум! Шайх жаноблари, мен Қуръони Каримни одамлар олдида ўқисам, негадир ичимда бир нарса безовта бўлаяёгандек бўлади. Сабаби мен Қуръони Каримни риё учун ўқидимми ёки Аллоҳ учунми билмай қоламан. Кўпинча шубҳам риёга бўлса керак, деб ўйлайман. Шайх жаноблари бу нимадан? Қандай қилиб буни дафф қилса бўлади? Бу шайтондан эмасми? Ёрдам беринг шайх жаноблари!

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу кўпроқ тажрибасизликдан бўлади. Кўпроқ ва пишиқроқ ўқишни ўргансангиз, ўтиб кетади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба

Каналга уланиш
26.9K views07:05
Ochish/sharhlash
2024-01-04 08:05:40 Таомдан кейинги дуо

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
27.2K views05:05
Ochish/sharhlash
2024-01-04 05:05:02 ҚЎШНИМИЗ ЗУЛМ ҚИЛГАН ХИСОБЛАНАДИМИ?

@Savollar_kanal 14436-савол

Ассалому алайкум! Ён қушнимизни бошқа ховлиси хам бор ёнимиздаги ховлисига баъзида келиб туради хозирча яшагани йўқ биз томонга қараган ерига тераклар экиб ташлаган яъни бунга анча йил бўлди тераклар жуддаям катталашиб айни сотилса бўладиган холатга келган акамни уйлашимиз керак уй солган эдик лекин том қисмини биткиза олмаябмиз. Усталар теракни олиб ташлаш керак бўлмасам томни синдириб юбориши аниқ деябди. Битта эмас 3та бошқа бошқа усталар шундай деди қўшнимизга яхши муомалади неччи мартта дадамлар айтдилар лекин бизни ўйлагани хам йўқ. Уйни биткиза олмаябмиз нима килайлик қўшнимиз бизга зулм етказмоқдами? Қандай йўл тутишга хаққимиз бор?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Дарахлар модомики ўзининг ҳудудида турар экан зулм ҳисобланмайди. Сизларга халақит беряпган шохларини кессангиз бўлади. Агар томни синдирадиган бўлса, қўшни тўлаб бериши керак бўлади. Бу ишни имкон борича тинчлик билан ҳал қилганингиз яхши. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

Каналга уланиш
33.5K views02:05
Ochish/sharhlash
2024-01-03 17:31:53
Мункардан қайтаришда ҳаё қилинмайди

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
31.4K views14:31
Ochish/sharhlash
2024-01-03 17:05:02 ШИФО СИФАТИДА ИТ ЁҒИ

@Savollar_kanal 14435-савол

Ассалому алайкум шайх хазратлари, мени оёғим синган бундан 3 йил олдин. Ҳозир шуни асорати қолган, сал ҳаво айниб қолса тамом дарров сездиради. Иккита докторга кўриндим изнма изн, лекин тўғриси бирортаси ҳам тўғри даволай олмади, билмадим балким бунда мани ҳам камчилигим бордир. Халқ табобати билан даволайдиган табибларнинг фикрига қараганда ҳайвон ёғи билан бундай касалликларни даволаса бўлар экан, яъни ёғни оғриган жойга суриш ёки ичиш билан. Илтимос шу ҳақда фатво берсангиз, хусусан ит ёғи ҳақида, уни сурса буладими ёки йўқ? Агар мумкин бўлса уни сурган ҳолда намоз ўқиса бўладими? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур!

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Аслида ҳаром нарсани даво учун фақат бошқа илож қолмагандагина, истисно тарийқасида ишлатишга рухсат бор. Итнинг ёғини ноилож сурганда ҳам, у билан намоз ўқиб бўлмайди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба

Каналга уланиш
31.7K views14:05
Ochish/sharhlash
2024-01-03 14:05:03 ИНТЕРНЕТДАГИ НИКОҲ

@Savollar_kanal 14434-савол

Ассалому алайкум! Агар йигит бир қизга ҳазиллашиб сени никоҳимга олдим деса қиз рози бўлса бунга атрофда гувоҳлар бўлса никоҳ боғланиб қолади деган мазмундаги гап эшитдим. Бази бир интернет саҳифаларда йигит ва қиз бир бирига никоҳ таклиф қилиши мумкин бунга гувоҳлар жуда кўп бўлади. Йигит қизга никоҳ таклиф қилса, қиз қабул қилса, булар никоҳдан ўтган деб ўша йигит ва қизнинг саҳифасида очиқ кўрсатиб туради. Иккала томон ҳам никоҳни тили билан эмас компютер мишкаси орқали ёки телефон орқали тасдиқлайди. Бундай холатда никоҳ боғланиб қолмайдими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ижтимоий тармоқ орқали никоҳ боғланмайди. Никоҳ ўта муқаддас ришта, уни ўйин қилишга асло йўл қўймаслик керак. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

Каналга уланиш
32.4K views11:05
Ochish/sharhlash
2024-01-03 10:05:02 БИЗ ҲАМ ТАРИҚАТ АҲЛИ БЎЛСАК...

@Savollar_kanal 14433-савол

Ҳазрат сизни Тасввуф ҳақида тасаввур деган китобингизни ўқиб чиқдим. Тасаввуф ҳақидаги китоблардан яна чиқариб турсангиз. Ўзимизни биродарларимиздан ҳам тариқат аҳиллари бор. Бизлар ҳам тариқат аҳилларидан бўлсак Аллоҳга яқин бўлсак деган ниятда юрибмиз. Шу тўғрида нима маслаҳат берасиз. Ҳозирги пайитда кимга байъат қилса бўлади?

ЖАВОБ:

Ҳозирда уч жузли «Руҳий тарбия» деган китобни нашрини бошлаш арафасидамиз. 1-Покланиш. 2-Тикланиш. 3-Хулқланиш. Ҳар бири беш юз саҳифа атрофида. Бундан сўнг «Ҳадис ва Ҳаёт»нинг «Яхшилик ва Ахлоқ», «Дуолар, Зикрлар, Истиғфор ва Тавба», «Адаб» ва «Зуҳд ва Рақоқиқ» каби жузлари ҳам нашрга тайёрланмоқда. Дуо қилиб туринглар. Аллоҳ осон қилсин.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба

Каналга уланиш
32.3K views07:05
Ochish/sharhlash