Get Mystery Box with random crypto!

Зикр аҳлидан сўранг

Telegram kanalining logotibi savollar_kanal — Зикр аҳлидан сўранг З
Telegram kanalining logotibi savollar_kanal — Зикр аҳлидан сўранг
Kanal manzili: @savollar_kanal
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 141.51K
Kanalning ta’rifi

Канал расмий сайти:
Savollar.islom.uz
islom.uz каналлари:
@Islomuz
@Hazratim_uz
@Fiqh_Uz_kanal
@HilolNashr
@Quranuz_kanali
@wwwIslamUz
@Arabicuz
@BintuSodiq
@Siyrat_uz
@Muslimaatuz
@Hadisislomuz
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 11

2024-01-03 08:05:31 Латифа айтиш

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
32.4K views05:05
Ochish/sharhlash
2024-01-03 05:05:03 ТЎҒРАЛГАН САБЗИ ХАҚИДА

@Savollar_kanal 14432-савол

Ассалому алайкум! Ҳамма ёши коттала тўғралган сабзи еб бўмиди деб такидлашади, ман бу амал нотўғри деб хисоблиман, нима бўлади деса ёмон бўлади деб қутилиб қолишади. Шунга шу соволга жовоб беришилани сўрирдим.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Динимизда бунақа гап йўқ. Бу асли йўқ, хурофот гаплар. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

Каналга уланиш
43.4K views02:05
Ochish/sharhlash
2024-01-02 17:36:21
Гуноҳ ишлар ҳаёни йўқотади

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
36.4K views14:36
Ochish/sharhlash
2024-01-02 17:05:03 ТАҲОРАТ ҚИЛАЁТГАНДА БУРУН ҚОНАСА МУСТАҲАБ ҚАЙТАДА ҚИЛИНАДИМИ?

@Savollar_kanal 14431-савол

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! Ҳазрат сизга саволим қуйдагича: мен таҳорат олаётган маҳалим(мустаҳаб қилиб бўлганимдан сўнг) бурунни чайқаётганимда бирдан қонаб кетти шу ҳолатда мен қандай йўл тутишим керак? Қон тўхтагунча кутиб кейин келган жойидан давом эттирсам бўладими ёки бошқатдан таҳорат олинадими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Қон тўхтагандан кейин яна қайта мустаҳаб қилишга ҳожат йўқ. Таҳоратни бошлайверасиз.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба

Каналга уланиш
39.2K views14:05
Ochish/sharhlash
2024-01-02 14:05:02 ИЧИШ МУМКИНМИ

@Savollar_kanal 14430-савол

Ассалому алайкум! Бир дори сотиб олдим ва унинг тузулишига ўқидим ва ўқиётган пайтим чўчқа деп ёзилганига кўзим тушди ва мен у дорини сотиб олган одамга қайтариб бердим у айтдики чўчқа қўшилган бўлса ҳам ичиш мумкин деди мен домладан сўрадим деди шифо учун мумкин дедилар деди ахир Қуръон каримда шубҳасиз чўчқа гўшти унинг барча аъзолари ҳаром қилинган бўлса уни ичиш мумкинми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу масала сиз айтгандек енгил, бир оғиз гап билан бўлар экан дейдиган масала эмас. Фиқҳдаги асл қоида «ҳаром даво бўлмайди». Сиз айтяпган дориларнинг ҳалол ўринбосарлари бор. Ҳалол даво бўлмаса, ҳаром нарса даво бўлиши борасида уч ҳозиқ, тақводор табиб шундан бошқа даво йўқ деса, зарурат юзасидан ишлатса бўлади. Дориларнинг таркибидаги ҳаром моддаларнинг ҳам моҳияти ўзгариб, на ранги на хиди на шакли қолмаган бўлса, уламоларимиз ишлатса бўлади дейишган. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

Каналга уланиш
36.0K views11:05
Ochish/sharhlash
2024-01-02 10:05:02 ҲАЗРАТ "ШОМ ОШИ" ХУСУСИДА ТУШУНЧА БЕРСАНГИЗ

@Savollar_kanal 14429-савол

Ассалому алайкум ҳурматли! Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари! Авваламбор яна бир бор сизнинг қимматли вақтингизни олиб савол йўллаётган биз мусулмон биродарларизни маъзур тутасиз. Ҳазрат сизга бизни сўроққа тутган яна бир неча саволларимиз бор эди. Ҳолис Аллоҳ йўлида шу саволларимизга жавоб берасиз деган умиддамиз. Олдиндан жавобингиз учун катта раҳмат. Аллоҳ барчаларимиздан рози бўлсин!1-савол: Бозорларда намоз ўқиса бўладими? Ҳали қурилиши битмаган ҳаммомда-чи? 2-савол: Ҳазрат "шом оши" хусусида тушунча берсангиз. Буни динимизда йўқ, бидъат десак, одамлар "ахир у ерда марҳумга савоби тегсин деб қуръон тиловат қилинади-ку. Шунинг учун бориш лозим" дейишаяпти. Ҳазрат сиздан шу ҳақда ҳадисларимиздан намуналар ила жавоб беришингизни илтимос қилиб қолардик. Зеро, улар шунга янада ишонч ҳосил қилишсин.3-савол: Фарз намозини жамоат билан ўқишга кечикиб келган бошқа бир жамоа ундан олдинги жамоат суннат намозини ўқиётганда (масалан, шом намозининг фарзига кечиккан жамоа суннат ўқилаётганда) фарз намозини овоз чиқариб (яъни жаҳрий) ўқиши мумкинми? Чунончи, бу суннат ўқиётган жамоатга қаттиқ таъсир қилиб, уларни ҳаёлларини чалғитади.4-савол: Таркибида алкогол суюқлиги бўлган атирларни сепиб юриш мумкинми?5-савол: Шом намозига яқин нега ухлаш мумкин эмас дейишади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Бозорда ва қурилиши битмаган ҳаммомда намоз ўқиса бўлади.2. Шом оши деган нарса мутлақо динда йўқ нарса. Бундай нарсани қандай қилиб ҳадис билан баён қилиш мумкин бўлади?! Қуръонни ўша бидъатга бормай ўқиб дуо қилса бўлади-ку!3. Шом намозини жавоат бўлиб ўқигандан имом овозини чиқариб қироат қилиши керак. Бўлмаса, хато бўлади. Суннат ўқиётганларнинг бунга дахли йўқ.4. Таркибида алкогол бўлмаган атир борми ўзи?!5. Ухлаб қолса, намоз ўтиб кетади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба

Каналга уланиш
13.2K views07:05
Ochish/sharhlash
2024-01-02 08:05:33 Тирноқ лаки таҳоратга монеълик қиладими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
17.8K views05:05
Ochish/sharhlash
2024-01-02 05:05:03 ГУНОХГА ШЕРИК БОБ ҚОЛМАДИММИ

@Savollar_kanal 14428-савол

Ассалому алайкум! Кеча опасникига борганимда чойдан сўнг поччам дуо қилдилар дуо орасида доим йигит пирлари қўллаб юрсин деди шу вақт астағфуриллоҳ дедим. Ўзим эшитадиган даражада ва қўлимни жўртакка оғзим олдиги ишқаб қўйдим ўзи айтаолмадим. (Одатда оминда юзга суртилади). Илгари хам шунақа қилганда опамга айтгандим ундай демасин бу ширк деб лекин яна шу ахвол. Энди диққатчилик мен хам шерик боб қолмаддимми деган ўзим ибодатлиман бундай нарсадан роса қўрқаман хатто калламда ўтса хам или хаёлда истиғфор айтаман. Шу вокеадан сўнг масжидга бордим истиғфорлар айтдим. Шу холатда шерик бўлдимми мен?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Норози бўлган бўлсангиз, сизни ширк қилдингиз дейилмайди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

Каналга уланиш
24.4K views02:05
Ochish/sharhlash
2024-01-01 17:36:31
Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳаёлари

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
28.3K views14:36
Ochish/sharhlash
2024-01-01 17:05:02 НУСХА КУЧИРИШДАН ТУШГАН ФОЙДА

@Savollar_kanal 14427-савол

Шайх хазратлари. Бизларни тўғри йулдан боришимиз учун қилаётган сайи харакатларингизга Аллохнинг Ўзи бехисоб ажру мукофотлар берсин. Ўз савиямизда берилган саволлар сизга малол келса, олдиндан узр сўраймиз. Хозирги кунда ксерокопия апаратлари билан пуллик хизмат кўрсатиш авж олган. Баъзан ўқувчиларга китоблардан нусха олиб беришга тўғри келади. Баъзи китобларнинг нусхалари сотувда йўқ, баъзилари бўлсада, уларни сотиб олишга ўқувчиларнинг қурби етмайди. Уларнинг муаллифларини топишнинг иложи йўқ. У китобларда "нусха олиш мумкин эмас" деб ёзилмаган бўлса, улардан олиб берилган нусхалардан тушган пул халолми?

ЖАВОБ:

Жавобни ўзингиз беринг! Бундай саволга ўрин ҳам бўлмаса керак.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба

Каналга уланиш
27.8K views14:05
Ochish/sharhlash