Get Mystery Box with random crypto!

Зикр аҳлидан сўранг

Telegram kanalining logotibi savollar_kanal — Зикр аҳлидан сўранг З
Telegram kanalining logotibi savollar_kanal — Зикр аҳлидан сўранг
Kanal manzili: @savollar_kanal
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 142.59K
Kanalning ta’rifi

Канал расмий сайти:
Savollar.islom.uz
islom.uz каналлари:
@Islomuz
@Hazratim_uz
@Fiqh_Uz_kanal
@HilolNashr
@Quranuz_kanali
@wwwIslamUz
@Arabicuz
@BintuSodiq
@Siyrat_uz
@Muslimaatuz
@Hadisislomuz
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 8

2024-01-10 10:05:02 ТАЛОҚ ХАҚИДА

@Savollar_kanal 14461-савол

Ассалому алайкум ва рохматуллох! Сиздан бир нарса хақида сўрамоқчиман манга бир биродарим сиздан сўрашимни илитимос қилиб юборди. У биродар аёли билан жанжалашиб қолганда аёлари ман бориб жанжалимизи бориб палончига айтаман деганида бориб айтсен талоқ бўлади деган (уни мақсади аёлини қўрқитиш бўлган) аёли айтганни қилмай бориб айтган, уч бора шундай воқеа бўлган зртага талоқ тушдими йўқми? Тушган бўлса нима қилиш керак.(ниятга қараладими ёки оғзидан чиққан сўзгами) 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу каби масалалар иштирокчилар ила илмий мажлис қуриб ҳал этилади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба

Каналга уланиш
34.3K views07:05
Ochish/sharhlash
2024-01-10 08:05:38 Тeрроризм. Шаҳидлик

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
33.8K views05:05
Ochish/sharhlash
2024-01-10 05:05:02 МУСОФИР МАСАЛАСИ

@Savollar_kanal 14460-савол

Ассалому алайкум! Муқим 90 км масофада мусофир бўлар экан ва намозларини қаср қилиб ўқир экан. Энди биз Навоий шаҳри ёнидаги қўрқондан уй қуриб мана энди яшаябмиз деса ҳам бўлади. Ундан олдин шу жойдан 200 кмдан узоқликда бўлган жойда яшардик. Ҳозир ҳам ўша жойга бориб яшаб ҳам турамиз баъзида. Энди бизга ватани аслий қайси уйимиз бўлади? Намозларни ҳар иккала уйимизда ҳар қандай ҳолатда ҳам тўлалигича ўқийверамизми? Яна бир шу масалада бир нарсага тушунмайроқ турибман. Қариндошларимизнинг уйига мехмонга бормоқчи бўлсак айланма йўллар билан 90 км дан ошар экан. Бир иловада ўзимиз яшаб турган жойимиз билан мехмонга бормоқчи бўлган манзилнинг масофасини ўлчаганимда 90 кмдан анча кам масофани кўрсатаябди. Мусофир ҳукми қандай бўлади манашу масалада?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Аввалги жойда ҳам ҳозирги жойда ҳам шахсий уйингиз бўлса, икки жойда ҳам муқим бўлиб, ўртадаги йўлда мусофир бўласиз. Қаерда шахсий уйингиз бўлмаса, ўша жойга 15 кеча-кундуздан оз муддатга борсангиз, намозларни қаср қиласиз. Сиз иловаларга қарамайсиз, ўзингиз юрадиган йўлингизнинг масофасидан келиб чиқиб қаср қиласиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

Каналга уланиш
36.8K views02:05
Ochish/sharhlash
2024-01-07 17:05:03 САВДОДА НАРХИНИ ТУШИРИБ ОЛИШ

@Savollar_kanal 14451-савол

Ассалому алайкум хурматлик устоз! Бизда савол бор эди: Биз мевани олаётганиммизда нархини келишган дан сўнг, шу мевани килагирамидан бизга ўтиб берасиз, чунки биз буни майдалаб тарозида сотганимизда сиздан олганимиз чиқмайди деб ўтқизиб оламиз. Шу ишиммиз дурустми ? Жавобингиз учун аввалдан рахмат Аллоҳ иймонингизни саломат айласин (амин)

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сотувчи тараф рози бўлса, дуруст.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба

Каналга уланиш
14.1K views14:05
Ochish/sharhlash
2024-01-07 14:05:02 ҒИЙБАТЧИЛАР ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 14450-савол

Ассалому алайкум! Менинг опамларни хусусий боғчалари бор. Сал кам бир йилдан буён астодил ҳалол меҳнат билан елиб югуриб иш юрутиб келмоқдалар алҳамдулиллаҳ. Бир ишчилари бироз ҳаёти ночорроқ деб ёрдам бердилар моддий маънавий ўғлини текинга ўқитдилар лек у эвазига турли ғийбатлар иккиюзламачилик ва вақти келса гап қайтариб ишдан кетишга мажбур бўлди. Энди эса кўчада турли тухматлар билан боллалар уларни ота оналарига айтиб боғчани рейтингини тушуряпти. Ғийбат қиляпти тухмат қиляпти. Опам яхшигина ҳафа бўлдилар ҳалол меҳнатим кўкка совуряпти деб мени қилгани ишим фақат дуо қилиш бўляпти ҳолос мусулмон сифатида яна нима қилолишимиз мумкин ёки ҳаммасин Аллоҳимга топширайликми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Инсонларни ичида шу каби ҳолатлар бўлиб туради. Дуои хайр қилиб Аллоҳдан сўраб тураверинг. Опангизнинг меҳнатлари зое бўлмайди, Аллоҳ хоҳласа. Ўша ишчи гап оладиган бўлса, чиройли қилиб насиҳат қилиб қўйиш керак. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

Каналга уланиш
19.7K views11:05
Ochish/sharhlash
2024-01-07 10:05:02 НАМОЗДАН СЎНГ САЛОВАТ АЙТИШ ТЎҒРИМИ

@Savollar_kanal 14449-савол

Шайҳ ҳазратлари сизга саволим бор эди, агар бу савол олдин берилган бўлса узримни сўрайман, ҳали ҳамма саволларга жавобларни кўриб чиқишга улгурмадим, саволлар: 1. "Жума куни Имом ҳутба ўқиётганда ўртада бир оз ўтириб "Роббана аатина"ни ўқиб дуо қилган пайтда хутба тинглаётганлар ҳам дуо қилса бўладими? 2. Баъзи бир масжидларда намоздан кейинги Қуръон тиловатидан кетин Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтилади, аммо кўпчилик масжидларда бу иш қилинмайди, ушбу амалга ҳужжат борми? 3. Росуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир неча ҳадисларида изорни(менимча бу ҳозирги кундаги шимларга ҳам тааллуқли) тўпиқдан тепада қилиб кийишни айтганлар, шу ҳадис хусусида ҳукм. 4. Негадир сўнгги пайтларда менда сустлашиш кузатилаяпти, ҳаётга бўлган қизиқиш ҳам йўқолиб бормоқда, инсонларни ёмон кўриб кетаяпман, оиладаги муносабатларда ҳам ўз ўрнида эмас, илтимос маслаҳат беринг мен нима қилай? Бир ўйлаб-ўйлаб бошқа шаҳарга бош олиб кетайми дедим, аммо...

ЖАВОБ:

1. Бўлади. 
2. Ҳужжат йўқ. Қилган савоб олади. Қилмаган маломат қилинмайди.
3. бу ҳадислар собит ва сҳиҳ ҳадислар. Унга амал қилганлар савоб оладилар. Аммо худди шу маънода бошқа ҳадислар ҳам бор. Уларда мазкур иш, яъни, изорни тўпиқдан пастга тушириб юриш, кибр учун бўлмаслиги шарт қилинган. Шунинг учун бу маънони таъкидлаган уламолар ҳам бор. 
4. Сабр ила Аллоҳнинг Ўзидан ёрдам сўраш ва ўша ҳолатга сабаб бўлган омилларни бартараф қилишга ҳаракат этиш лозим. Аллоҳнинг Ўзи ёрламчи бўлсин!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба

Каналга уланиш
23.7K views07:05
Ochish/sharhlash
2024-01-07 08:05:43 Тeрроризм. Бировга зулм қилиш

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
23.2K views05:05
Ochish/sharhlash
2024-01-07 05:05:03 ИРИМ ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 14448-савол

Ассаламу алайкум! Келин бўлиб тушганимга 10 йилдан ошди. Қайнонам ирмга ишонадила. Жуда кўп мозорларга борадилар, дам солувчи кишиларга борадилар. "қаратган қараб қолмапти" деган гапни айтиб, фолбинларга кўп борганлар. Ҳўжайиним тинмай курашадилар, баъзан қаттиқ тегадилар. Қайнонам намоз ўқийдила рўза тутадила амма ҳеч ис чиқариш бусешанба қилиш қандайдир мозорларга боришни ташламайдила. Мен ҳам яхши гап билан кўп бора тушунтирдим. Лекин ўзларини ҳақ деб биладила. Ҳўжайиним шуни тўғрисидан жуда қаттиқ тегадила. Ҳўжайинимни гуноҳкор бўлиб қилишликларидан қўрқаман. Қандай йўл тутайлик?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Фолбинга бориш ва унинг гапини тасдиқлашдан ҳадисларда қаттиқ қайтарилган. Қўполлик қилмасдан, баҳслашмасдан секин насиҳат қилиш зарур бўлади. Аммо иш уриш жанжал ёки норозиликка айланадиган бўлса, эрингиз ёки сиз эмас уларга гапи ўтадиган одамларни ишга солиш керак.
عَنْ بَعْضِ أُمُّهَاتِ الْمُؤمِنِينَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُنَّ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ أَتَى عَرَّافًا فَسَأَلَهُ عَنْ شَيْءٍ لَمْ تُقْبَلْ لَهُ صَلَاةٌ أَرْبَعِينَ لَيْلَةً. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَحْمَدُ وَلَفْظُهُ: مَنْ أَتَى عَرَّافًا أَوْ كَاهِنًا فَصَدَّقَهُ بِمَا يَقُولُ فَقَدْ كَفَرَ بِمَا أُنْزِلَ عَلَى مُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ
Мўминларнинг оналари розияллоҳу анҳуннанинг баъзиларидан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким аррофга келиб, ундан бирор нарса ҳақида сўраса, унинг намози қирқ кечагача қабул бўлмас», дедилар».Муслим ва Аҳмад ривоят қилганлар.Аҳмаднинг лафзида:«Ким аррофга ёки коҳинга келиб, унинг айтганини тасдиқласа, батаҳқиқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлган нарсага куфр келтирибди» дейилган.Шарҳ: Ҳақиқий мўмин учун қирқ кунлик эмас, бир маҳал намозининг қабул бўлмай қолиши улкан мусибатдир. Бу мусибат фақатгина фолбинга бориб, ундан бир нарса ҳақида сўрашнинг жазосидир. Унинг айтганига ишонадими йўқми, фарқи йўқ.Аммо ким фолбинга бориб, унинг айтганини тасдиқласа, куфрга кетган бўлар экан. Аллоҳнинг Ўзи асрасин!
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ أَتَى كَاهِنًا فَصَدَّقَهُ بِمَا يَقُولُ أَوْ أَتَى امْرَأَتَهُ حَائِضًا أَوْ أَتَى امْرَأَتَهُ فِي دُبُرِهَا فَقَدْ بَرِئَ مِمَّا أُنْزِلَ عَلَى مُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким фолбинга бориб, унинг айтганини тасдиқласа ёки хотинига ҳайз чоғида яқинлик қилса ёки хотинининг орқасига яқинлик қилса, батаҳқиқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил этилган нарсадан тонибди», дедилар».«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.Шарҳ: Мулоҳаза қиладиган бўлсак, хотинига ҳайз чоғида ёки орқа томонидан яқинлик қилиш соғлиққа зарар бўлганлиги учун ҳаром қилинган. Энди шу икки нарсага фолбинга бориш ва уни тасдиқлаш қўшилишида бу ишда ҳам маънавий, ҳам сиҳҳий (тиббий) зарар борлигига ишора бор. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

Каналга уланиш
27.3K views02:05
Ochish/sharhlash
2024-01-06 17:32:34
Фотима онамизнинг ҳаёлари

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
29.6K views14:32
Ochish/sharhlash
2024-01-06 17:05:02 ТАҲОРАТ БУЗИЛИШИ

@Savollar_kanal 14447-савол

Ҳурматли Шайх Ҳазратлари сиздан бир масалани сўрамоқчи эдим. Агар мўмин таҳоратим бормиди ёки йўқмиди деб шубҳаланса, лекин аниқ бузилганини билмаса таҳорат қиладими?

ЖАВОБ:

- Агар аввал тахорати борлигини аниқ билса ва унинг бузилгани хақида шубха қилса, тахорати бор хукмига ўтади. (Мабсут китобидан).


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба

Каналга уланиш
32.3K views14:05
Ochish/sharhlash