Get Mystery Box with random crypto!

Зикр аҳлидан сўранг

Telegram kanalining logotibi savollar_kanal — Зикр аҳлидан сўранг З
Telegram kanalining logotibi savollar_kanal — Зикр аҳлидан сўранг
Kanal manzili: @savollar_kanal
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 141.35K
Kanalning ta’rifi

Канал расмий сайти:
Savollar.islom.uz
islom.uz каналлари:
@Islomuz
@Hazratim_uz
@Fiqh_Uz_kanal
@HilolNashr
@Quranuz_kanali
@wwwIslamUz
@Arabicuz
@BintuSodiq
@Siyrat_uz
@Muslimaatuz
@Hadisislomuz
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 13

2023-12-30 17:36:46
Ҳаёнинг турлари

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
34.8K views14:36
Ochish/sharhlash
2023-12-30 17:05:03 АҚЛ БИЛАН ҚАЛБ

@Savollar_kanal 14419-савол

Ассалому алайкум! Ҳазрат. Саволим шундайки ақл билан қалб бир хил деб эшитдим яъни бирга "иш қилади" маъносида. Шуни тушунтириб берсангиз.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Қалб барча аъзоларни ишлашига сабаб бўлади. У тўхтаса бошқалари ҳам тўхтаб қолади. Шунинг учун сиз айтгандек, ақл билан қалб бирга иш қилади, дейилган бўлса керак.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба

Каналга уланиш
33.0K views14:05
Ochish/sharhlash
2023-12-30 14:05:02 УЗРЛИ АЁЛЛАР ҚУРЪОНДА КЕЛГАН ДУОЛАРНИ ЎҚИШИ

@Savollar_kanal 14418-савол

Ассалому алайкум! Аёл киши узрли (хайз) холатида Қуръонда келган дуоларни ёддан ўқиб юриши мумкинми ёки улардан хам четлашиб турадими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Савол: Ҳоиза Қуръон тиловат қилса бўладими?Жавоб: Ҳоизага бир оят бўлсин ёки ундан оз бўлсин тиловат мақсадида Қуръон ўқиши ҳаромдир.
وَمِنْهَا حُرْمَةُ قِرَاءَةِ الْقُرْآنِ لَا تَقْرَأُ الْحَائِضُ وَالنُّفَسَاءُ وَالْجُنُبُ شَيْئًا مِنْ الْقُرْآنِ
Нопок кишиларга қилиши мумкин бўлмаган ишлар жумласидан: Қуръонни қироат қилиш ҳаромлиги.Ҳоиза, нифос кўраётган аёл, жунуб кишилар Қуръондан бирор нарсани ўқимайдилар.Савол: Ҳоиза ва унинг ҳукмидагилар тиловатни қасд қилмасдан Қуръон оятларини ўқиса бўладими?Жавоб: Бундай кишилар қироатни ният қилмасдан, масалан шукр қилиш учун оятларни ўқисалар жоиз.
وَالْآيَةَ وَمَا دُونَهَا سَوَاءٌ فِي التَّحْرِيمِ عَلَى الْأَصَحِّ إلَّا أَنْ لَا يُقْصَدَ بِمَا دُونَ الْآيَةِ الْقِرَاءَةُ مِثْلُ أَنْ يَقُولَ الْحَمْدُ لِلَّهِ يُرِيدُ الشُّكْرَ أَوْ بِسْمِ اللَّهِ عِنْدَ الْأَكْلِ أَوْ غَيْرِهِ فَإِنَّهُ لَا بَأْسَ بِهِ
Асаҳ қовлда ҳоиза, нифос кўрган аёл, жунублар қироат қилишлари ҳаромлигида бир оят ва ундан озроғи ҳам баробардир. Лекин бир оятдан озроғини тиловатни қасд қилмасдан ўқиса, масалан шукр қилмоқчи бўлиб «Алҳамдулиллаҳ», деса ёки таомланиш ва бошқа ишлардан аввал «Бисмиллаҳ», деса зарари йўқдир. (Фатавои Ҳиндия).Савол: Баъзилар сўзлашув мобайнида қисқа оятларни қўшиб гапириш одатларига айланиб қолган. Ҳоиза ҳам одатдагидек сўзлашув мобайнида қисқа оятларни ўқиб юборса гуноҳкор бўладими?Жавоб: Ҳоиза одатдагидек сўзлашув мобайнида қисқа оятларни ўқиб юборса гуноҳкор бўлмайди.
وَلَا تَحْرُمُ قِرَاءَةُ آيَةٍ قَصِيرَةٍ تَجْرِي عَلَى اللِّسَانِ عِنْدَ الْكَلَامِ 
Сўзлашув чоғида тилга ўрнашиб қолган қисқа оятларни қироат қилиш билан гуноҳкор бўлмайдилар. (Фатавои Ҳиндия). Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

Каналга уланиш
18.1K views11:05
Ochish/sharhlash
2023-12-30 10:05:02 АМИННИ ОВОЗ ЧИҚАРИБ АЙТИШ

@Savollar_kanal 14417-савол

Ассалому алайкум! Шайх ҳазратлари. Масжидимиздаги имом домламиз ҳанафий мазҳабида «Амин»ни намоз ичида Фотиҳа сурасидан сўнг овоз чиқариб айтиш ҳаромлигини таъкидлади. Бу эса бизнинг кўнглимизга ўрнашмади. Шу ҳусусда шариатимиз ҳукми аслида қандай? Сайтингизда бу ҳақидаги муфассал маълумотга эриша олмадик.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу масала бундан бир неча йил олдин «Ихтилофлар ҳақида» деган китобимизда батафсил баён қилинган. Ўша китобни топиб ўқинг. Бошқа шунга ўхшаш масалаларни ҳам ўрганиб оласиз.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба

Каналга уланиш
22.8K views07:05
Ochish/sharhlash
2023-12-30 08:05:42 Сочни қора рангга бўяш

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
23.9K views05:05
Ochish/sharhlash
2023-12-30 05:05:03 БИРОВНИНГ ҲАҚҚИ ЭМАСМИ?

@Savollar_kanal 14416-савол

Ассалому алайкум! Агар бирор бир устоздан бирор нима ўргансак ва шуни ўрганиш нархи олдиндан келишилмаса, устоз айтган нарх менга тўғри келмаса ёки мен айтган нарх устозга тўғри келмаса, шунда қандай йўл тутсам бўлади? Менда шунақа вазият бўляптики, устоз билан гаплашганимда яккама якка бўладиган яъни (оффлине устозни уйига бориб органган ҳолатда) дарсни нархини 1 донаси учун айтган эди, лекин у устозга яккама якка ўтишга рухсат беришмаганлари сабабли дарсни онлине (телеграм орқали) ўтишга келишдик. Мен нархини келишмоқчи бўлганимда у устоз натижа бўлсин кейин дедида нархни келишмади, орадан 13 кун ўтгач нархини айтди лекин менга бу нарх тўғри келмади. Ҳозир устозни мен билан келишгиси келмаяпти, мен ҳам у айтаётган нархга рози эмасман. (Сабаби телеграм орқали ўтилганда фақат мавзу берди ва шу мавзуни мен бажардим, якка тартибда ўтилганидан фарқ қилгани учун нарх қимматлик қилди). Шундай вазиятда қандай йўл тутсам бўлади устозлар? Агар мен устоз сўраётган пулини бермасам бировнинг ҳаққи менда қолиб кетган бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бошида келишмагани учун ажри мисл (шундай дарсни бугунги кундаги ўртача нархи) берасиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

Каналга уланиш
26.5K views02:05
Ochish/sharhlash
2023-12-29 17:34:01
Ҳаё икки хил бўлади

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
28.8K views14:34
Ochish/sharhlash
2023-12-29 17:05:03 НАМОЗНИ ҲАР РАКААТИДА БИСМИЛЛАҲ ДЕЙИШ

@Savollar_kanal 14415-савол

Ассаламу алайкум Устоз! Намозга оид бир иккита савол бор эди. 1. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кечалари намоз ўқиётган маҳалларида қибла томон яни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олд томонларида Оиша розияллоҳу анҳо онамиз уҳлаб ётган ҳолларида ҳам намоз ўқиганлари ҳақида эшитган эдик. Бу ривоятни шарҳсиз ўқиганимизда демак олд томонида киши уҳлаб ётса намоз ўқисак бўлаверар эканда деб ўзимизча ижтиҳод қилиб олд томонда биров уҳласа ҳам ўқир эдик. Кейинчалик Аллоҳ бу ҳадис шарҳини ўқишни ҳам насиб этти шарҳида ва шу ҳадисдан олинган фойдада аёл киши нафл намозда ўз эри олдида ухлаши мумкин дейилган. Савол қуйдагича: биров олд томонида биров уҳлаб ётган бўлса намоз ўқиса бўладими? 2. Бази китобларда намозни ҳар ракаатида Бисмиллаҳ дейиш бу суннат дейилган бази китобларда эса бу амал зикр қилинмаган. Ҳар ракаатда Бисмиллаҳ дейиш суннат амалми? 3. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ишораи саббоба қилганликлари ҳақида ривоятларни келтириб берсангиз. Саволарни ўринсиз берган бўлсам минг бора узр саволни тўлиқ бера олмаслигимиз бу бизнинг нуқсонимиздир.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Бўлади. 
2. Бу масалада ҳанафий мазҳаби уламолари икки хил ижтиҳод қилганлар. Баъзилари ҳар ракъатда бисмиллаҳ айтилади десалар, бошқалари аввалги ракъатда айтилгани етади деганлар.
3. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намозда ўтирсалар, ўнг кафтларини ўнг сонларига қўяр, панжаларини тугиб бош бормоқ ёнидаги бармоқлари билан ишора қилар эдилар. Чап кафтларини чап сонларига қўяр эдилар». Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.«Сунан» эгалари ривоятида: «Пайғамар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон аввалги икки ракъатда ўтирсалар, худди қизиган тошларнинг устида ўтиргандек ўтирар эдилар», дейилган.Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда ташаҳҳудда ўтириш ва унда қилинадиган ишлар ҳақида сўз кетмоқда.1. Ташаҳҳудда ўтирганда ўнг кафтни ўнг сонга, чап кафтни чап сонга қўйиб ўтириш. Панжаларни қиблага қаратиб ўтириш.2. Панжаларни тугиб, бош бормоқ ёнидаги-кўрсатгич-бармоқ ила ишора қилиш. Ўша бармоқни арабчада «саббоба» дейилади. Шунинг учун, ташаҳҳудда қилинадиган ишорани ҳам «ишораи саббоба» дейилади. «Ишораи саббоба» ташаҳҳудда «Ашҳаду аан лаа илаҳа» деганда «Лаа илаҳа»ни айтаётганда кўрсатгич бармоқни юқорига кўтариш ва «Иллаллоҳу»ни айтганда тушириш билан бўлади. Ўша бармоқни кўтаришда бошқа бармоқларни йиғиб олинади. Баъзилар ушбу ривоятдаги «панжаларини тугиб», деганини ташаҳҳудга ўтиришда тугиб ўтиради, деб тушунганлар. Шунинг учун аввалдан қўлларини муштга ўхшатиб ўтиришади ва «Лаа илаҳа»га келганда кўрсатгич бармоқларини юқорига кўтаришади. Тугмасдан бармоқларни оддий ҳолатда қиблага қаратиб учларини тиззага етказиб ўтириш кўпроқ маъқул бўлган.«Саббоба» сўкиш деганидир. Бинобарин, «ишораи саббоба» - сўкиш ишораси бўлади. Ташаҳҳудда «Ашҳаду анла илаҳа иллаллоҳу»нинг «Лаа илаҳа»сида кўрсатгич бармоқни кўтариш шайтонни сўкиш бўлади. «Ишораи саббоба»ни қилиб бармоқни тушириш Шайтонни темир қамчи билан уришдек гап, дейилади. Ишорани қилгандан сўнг, намоз тамом бўлгунча ўша бармоққа қараб турилади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба

Каналга уланиш
29.2K views14:05
Ochish/sharhlash
2023-12-29 14:05:02 МУҲАММАД ИСМИНИ ТАЖВИДГА МУВОФИҚ АЙТИЛАДИМИ

@Savollar_kanal 14414-савол

Ассалому алайкум! Жиянимнинг исми Муҳаммад бази устозлар Муҳаммадни чақирётганда исмидаги оҳирги ҳарфи ъъдалъъни қалқала қилиб чақириш керак дейишмоқда, шу фикрлари тўғрими қалқала қилиб чақиришимиз керакми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бунақа гап йўқ, бу Қуръон қироати эмас қалқала қиладиган. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

Каналга уланиш
28.1K views11:05
Ochish/sharhlash
2023-12-29 13:03:00
#янгилик #қуръони_карим

Мусҳафи шариф нашрдан чиқди!

«Hilol Nashr» ва «Дорул Ғавсоний» нашриётлари ҳамкорлигида чоп қилинадиган мусҳафи шарифнинг навбатдагиси нашрдан чиқди.

Маълумот учун, ушбу мусҳафи шариф бугунгача 10 марта нашр қилинди.

Эслатиб ўтамиз, мусҳафнинг варақлари сариқ рангда бўлиб, бу кўзни чарчатмаслик жиҳатдан ўқувчига фойда беради, деб ўйлаймиз.

Қуръони Каримнинг навбатдаги нашри барчамизга муборак бўлсин!

Ўлчами: 17х25 см (ўрта ҳажм)

Нархи: 55 000 сўм

+998712175999

Буюртма учун: @hilolnashruzbot

Сайтдан буюртма беринг

Манзилларимиз

@hilolnashr
28.0K views10:03
Ochish/sharhlash