Get Mystery Box with random crypto!

ҚЎШНИМИЗ ЗУЛМ ҚИЛГАН ХИСОБЛАНАДИМИ? @Savollar_kanal 14436-сав | Зикр аҳлидан сўранг

ҚЎШНИМИЗ ЗУЛМ ҚИЛГАН ХИСОБЛАНАДИМИ?

@Savollar_kanal 14436-савол

Ассалому алайкум! Ён қушнимизни бошқа ховлиси хам бор ёнимиздаги ховлисига баъзида келиб туради хозирча яшагани йўқ биз томонга қараган ерига тераклар экиб ташлаган яъни бунга анча йил бўлди тераклар жуддаям катталашиб айни сотилса бўладиган холатга келган акамни уйлашимиз керак уй солган эдик лекин том қисмини биткиза олмаябмиз. Усталар теракни олиб ташлаш керак бўлмасам томни синдириб юбориши аниқ деябди. Битта эмас 3та бошқа бошқа усталар шундай деди қўшнимизга яхши муомалади неччи мартта дадамлар айтдилар лекин бизни ўйлагани хам йўқ. Уйни биткиза олмаябмиз нима килайлик қўшнимиз бизга зулм етказмоқдами? Қандай йўл тутишга хаққимиз бор?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Дарахлар модомики ўзининг ҳудудида турар экан зулм ҳисобланмайди. Сизларга халақит беряпган шохларини кессангиз бўлади. Агар томни синдирадиган бўлса, қўшни тўлаб бериши керак бўлади. Бу ишни имкон борича тинчлик билан ҳал қилганингиз яхши. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

Каналга уланиш